Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 12.02.2014 й. 2014-07-сон "Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.02.2014 й. 2370-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.2014 й.

N 2370-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

12.02.2014 й.

N 2014-07


БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2012 йил 11 майдаги 2012-05-сон "Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2370, 2012 йил 15 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 276-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                            Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига

қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 4-банддаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6-банд ", бундан Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 660, 1999 йил 3 март) белгиланган ҳолат мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


в) 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 9-сон, 97-модда

































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск