ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар марказининг 3-сон, Молия вазирлигининг 123-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-83-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/20-46-сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар бериш тарибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги"ги 14.11.2002 й. Қарори (АВ томонидан 26.11.2002 й. 438-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.11.2002 й.

N 438-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЛМИЙ ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ КЕНГАШИ

ҚОШИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

МАРКАЗИНИНГ

14.11.2002 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.11.2002 й.

N 123

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.11.2002 й.

N 2002-83

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.11.2002 й.

N 01-02/20-46

ҚАРОРИ



Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг

грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича

халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган

пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар

бериш тарибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги



"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 сентябрдаги 324-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар Маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат комитети 1998 йил 16 мартда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йил 14 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1998 йил 30 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 1998 йил 27 марта тасдиқлаган Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар юзасидан хулосалар бериш Тартибига (1998 йил 18 май қайд сони 438) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 1.1 бандда "ЎзР ФТДК" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар Маркази" (кейинчалик - Марказ) сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1.3, 1.4 бандларида, 2.3 бандининг иккинчи сатр бошида "ЎзР ФТДКнинг" сўзи "Марказнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

в) 2.1 бандаги биринчи сатр бошида "ЎзР ФТДК орқали берилади" ва ЎзР ФТДК Раиси" сўзлари мос равишда "Марказ орқали берилади" ва "Марказ директори" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2.1 бандининг охирги сатр бошидаги, 2.2 бандаги ва 2.3 банднинг биринчи сатр бошидаги "ЎзР ФТДК" сўзи "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;

д) 3.1 бандда "Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат комитетининг" сўзлари "Марказнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 1 Иловада "Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат комитети Раисига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар Маркази Директорига" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 2 ва 3 Иловаларда "Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат комитети" ва "Раис" сўзлари мос равишда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар Маркази" ва "Директор" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий

техника тараққиётини Мувофиқлаштириш

Кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар

Маркази Директори                                                  П.К.Хабибуллаев



Ўзбекистон Республикаси Молия вазири                 М.Б.Нурмурадов



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси Раиси                                   Ж.Б.Сайфиддинов



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси Раиси                              Р.Х.Хайдаров
















Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск