язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2009 й. ПФ-4136-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.09.2009 й.

N ПФ-4136



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИТЕКТУРА ВА

ШАҲАР ҚУРИЛИШИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ 26

АПРЕЛДАГИ ПФ-2595-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини тайинлаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 26 апрелдаги ПФ-2595-сонли Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ташкилий-назорат хизмати раҳбари И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 9-сон, 362-модда