ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Хўжалик бошқаруви органлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2009 й. ПФ-4109-сон "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
05.05.2009 й.
N ПФ-4109
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2009 йил 5 майдаги
ПФ-4109-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
тўғрисидаги низомга киритиладиган
ЎЗГАРТИШЛАР
1. 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "бир нафар биринчи" сўзлари "икки нафар биринчи" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Компания раиси мавқеи жиҳатидан вазирга, биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари - тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда ўринбосарларига тенглаштирилади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 19-20-сон, 234-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 5-сон, 192-модда