Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 132-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа

фестивалини ўтказиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали Шарқ мамлакатлари миллий мусиқа санъатининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, шарқона нафосатли, миллий мусиқий анъаналарни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёшларда санъатга бўлган муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ижодий алоқалар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш, тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ғояларини улуғлаш, ўзаро маданий-маънавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида таъсис этилган.

Фестиваль ҳар икки йилда бир марта Самарқанд шаҳрида ўтказилади.



I. ФЕСТИВАЛЬ ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси, "Ўзтелерадио" компанияси, бастакорлар уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг асосий муассисларидир.



II. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИ


Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

"Энг яхши миллий қўшиқ ижроси" учун танлов;

илмий-ижодий конференция;

гала концерт.



III. ФЕСТИВАЛЬ ШАРТЛАРИ


Фестиваль тадбирларида ҳар бир мамлакатдан жами 9 нафаргача, ижодий делегация (7 кишигача бадиий жамоа, 1 мусиқашунос, 1 фахрий меҳмон) қатнашиши мумкин.

Ижодкорларнинг ўз ҳисобларидан фестивалда иштирок этишлари чекланмайди.

Иштирок этувчилар ташкилий қўмитага белгиланган муддатда мусиқий дастурларини такдим этадилар. Дастур 30 дақиқадан ошмаслиги ва қуйидаги йўналишлардан иборат бўлиши лозим:


1. Халқ мусиқа ижодиёти намуналари;


2. Мумтоз миллий мусиқий асарлар;.


3. Замонавий миллий мусиқий асарлар.



IV. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗУВЧИ ТОМОННИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


Ҳайъат аъзолари ва уларнинг бир нафар ҳамроҳининг фестивалда иштироқ этиши билан боғлиқ барча сарф-харажатларини, шу жумладан, фестивалга келиб-кетиш транспорт харажатларини 50 фоиздан 100 фоизгача қоплаш;

Ҳар бир мамлакат учун белгиланган квота доирасида (III-банд) фестиваль иштирокчиларининг меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, Ўзбекистон ҳудудида транспортда юриш харажатларини тўлаш.

Зарур ҳолларда тиббий хизмат кўрсатиш.



V. "ЭНГ ЯХШИ МИЛЛИЙ ҚЎШИҚ ИЖРОСИ

УЧУН" ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ


Танловда профессионал ва ҳаваскор бадиий жамоалар ҳамда яккахон хонандалар қатнашишлари мумкин.

Танлов уч босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқич сараловчи сифатида олдиндан ўтказилади ва унда танловда қатнашишга истак билдирган ижрочиларнинг аудио-видеокассеталарга ёки лазер дискларига ёзилган учта қўшиғи тингланади. Қўшиқлар ижроси 15 дақиқадан ошмаслиги ва илгари бошқа халқаро танловларда ижро этилмаган бўлиши шарт. Аудио-видеокассеталар ижодкорлар томонидан ташкилий қўмитага белгиланган муддатда юборилиши лозим.

Иккинчи ва учинчи босқичларда қўшиқлар "жонли" ҳолда таркиби 7 кишидан ошмаган созандалар жўрлигида ёки - 1 (минус 1) фонограмма ёрдамида ижро этилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар қўрсатилган намуна бўйича 1997 йил 30 июнгача қуйидаги манзилга юборилиши шарт:

Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, 700011, Навоий қўчаси, 30, Маданият ишлари вазирлиги.



VI. ХАЛҚАРО ҲАЙЪАТ


Танловни баҳолаш учун 11 кишидан иборат халқаро ҳайъат тузилади.

Қўшиқларнинг ёрқин миллий хусусиятлари, мазмундорлиги, хонандаларнинг юксак ижро маҳорати, кўркам шарқона либоси ва саҳна хатти-ҳаракатлари баҳолашда асосий мезон бўлиб ҳисобланади.



VII. МУКОФОТЛАР


Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофот таъсис этилади:


Гран При 10000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;


1-мукофот (2 та) ҳар бири 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;


2-мукофот (2 та) ҳар бири 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;


3-мукофот (3 та) ҳар бири 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти.


Муассислар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар махсус мукофот таъсис этишлари мумкин.

Танлов ғолиблари ижросидаги асарлардан иборат лазер дисклари тайёрланади.

Шунингдеқ, ҳар бир қатнашчига махсус диплом берилади.



VIII. КОНФЕРЕНЦИЯ


Фестиваль доирасида "Шарқ халқлари мусиқа санъатининг муштараклиги" мавзуида халқаро илмий-ижодий конференция ўтказилади.

Маърузаларнинг тўла матни ёки тезислари белгиланган муддатда ярим босма табоққача бўлган ҳажмда фестиваль ташкилий қўмитасига юборилади.

Маърузачилар матни махсус тўплам ҳолида нашр килинади.

Ўзбек, араб, инглиз ва рус тиллари конференциянинг ишчи тиллари ҳисобланади.





"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали

кўрик-танловида иштироқ этиш учун

АРИЗА


Фамилияси ___________________________________________________________


Исми ________________________________________________________________


Отасининг исми ______________________________________________________


Туғилган санаси ______________________________________________________


Миллати _____________________________________________________________


Жинси _______________________________________________________________


Фуқаролиги __________________________________________________________


Манзили _____________________________________________________________


Ташкилот номи _______________________________________________________


Паспорт маълумотлари ________________________________________________


Телефон ______________________________________________________________


Факс _________________________________________________________________


Телекс ________________________________________________________________



КЎРИК-ТАНЛОВ



1-қўшиқ


2-қўшиқ


3-қўшиқ


Мусиқа








Аранжировка








Овоз режиссёри








Мен Самарқанд шаҳрида ўтадиган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали кўрик-танлови қоидаларини тан оламан.


Имзо ___________________


Сана ____________________


Аризага қуйидагилар илова қилинади:


Қисқача ижодий таржимаи ҳол;


4 дона 13Х18 ўлчамдаги рангли фотосурат ва 2 дона халқаро андоза бўйича слайд.














Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск