ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Умумий қоидалар /

Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.2014 й. 48-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 4 мартдаги

48-сон қарорига

ИЛОВА



Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва

овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш

ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш

ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини

ўзгартириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида" ва "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини (кейинги ўринларда маҳаллалар деб аталади) тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартибини белгилайди.

2. Маҳаллалар шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилади.

3. Маҳаллалар маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳисобланмайди.


4. Маҳаллалардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларига қонун ҳужжатларида берилган ваколатларни тегишли маҳалла ҳудудининг ушбу Низомда белгиланган тартибда белгиланган чегаралари доирасида амалга оширадилар.


5. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳалласининг фуқаролар йиғинлари кенгашлари томонидан тайёрланади.

6. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тадбирлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



II. МАҲАЛЛАЛАРНИ ТУЗИШ, БИРЛАШТИРИШ,

БЎЛИШ ВА ТУГАТИШ


7. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек туманга бўйсунувчи шаҳарлар маҳаллаларини бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш шаҳарчалар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича халқ депутатлари туманлар, қишлоқлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарларда ва Тошкент шаҳрида маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.


8. Маҳаллалар ҳудудларнинг тарихий хусусиятларини, қоидага кўра, камида 500 оила яшайдиган аҳоли пунктларининг географик жойлашишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.

Маҳаллалар, истисно ҳолларда, 500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ҳамда ҳарбий шаҳарчаларда ташкил этилиши мумкин.

Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ маҳаллалар тузиш мумкин бўлмаган тақдирда, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг ҳудудлари маҳаллалар тузмасдан, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг тегишли фуқаролар йиғинлари томонидан бошқарилади.

9. Агар шаҳарча, қишлоқ ва овулнинг фуқаролар йиғини ҳудудида кўпи билан 1500 оила истиқомат қилса, ушбу шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда маҳаллалар тузилмайди.

10. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифлар шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини кенгаши томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинига кўриб чиқиш учун киритилади.

11. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш бўйича таклифларда:

аҳоли фикрини ўрганиш тўғрисидаги;

муайян ҳудуд, унинг тарихий ва географик хусусиятлари тўғрисидаги;

яқин атрофдаги аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг жойлашиши тўғрисидаги;

ушбу ҳудудда яшайдиган аҳоли ва оилалар сони тўғрисидаги;

ушбу ҳудудда жойлашган энг йирик саноат, транспорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, фермер хўжаликлари тўғрисидаги;

тузиладиган, бирлаштириладиган ва бўлинадиган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш бўйича таклифлар тўғрисидаги;

маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар тўғрисидаги ахборотлар акс эттирилади.


12. Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини маҳаллани тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифларни кўриб чиқиб ўзининг қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосланган ҳолда рад этади, зарурат бўлганда, уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тавсия этади.

13. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифлар уч кун мобайнида шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли илтимоснома билан туман, шаҳар ҳокимига юборилади.

14. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига юборилаётган илтимосномага, ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ахборот билан бирга, қуйидагилар илова қилинади:

тегишли шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинининг маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш бўйича таклифларни маъқуллаш тўғрисидаги қарори;

тузилаётган, бирлаштирилаётган маҳаллага ном бериш ва фаолият кўрсатаётган маҳаллаларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифлар;

маҳалла ҳудудининг туман, шаҳар ҳокими билан олдиндан келишилган режаси (маҳаллалар чегараларини белгилаш ва ўзгартириш) бўйича таклифлар.


15. Туман, шаҳар ҳокими маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш тўғрисида шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини томонидан киритилган таклифларни беш кун муддатда кўриб чиқади ҳамда ушбу Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ маҳалланинг чегаралари режасини ва тавсифини тайёрлашни, шунингдек унга ном бериш, унинг номини ўзгартириш бўйича таклифларни келишишни таъминлайди.

16. Туман, шаҳар ҳокими маҳалланинг номи келишилгандан ҳамда унинг чегаралари режаси ва тавсифи тайёрлангандан кейин ўн кун муддатда, маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш бўйича таклифларни, уларга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашига киритади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши навбатдаги сессияда туман, шаҳарлар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва маҳаллани тузиш, маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш (уларнинг чегараларини белгилаган ва уларга ном берган ёки уларнинг номини ўзгартирган ҳолда) тўғрисида ёхуд ушбу таклифни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


17. Маҳаллани тугатиш ушбу ҳудудда яшаётган фуқаролар бошқа жойга кўчирилганда, шунингдек маҳалла жойлашган шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар тугатилганда амалга оширилади.

18. Маҳаллани тугатиш шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳар маҳаллаларининг фуқаролар йиғини илтимосномаси асосида, туман, шаҳар ҳокимининг тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллани тугатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда киритилган тақдимномасига биноан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши қарори билан амалга оширилади.

19. Шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинининг маҳаллани тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси туман, шаҳар ҳокими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади ва халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади. Ҳокимнинг маҳаллани тугатиш тўғрисидаги тақдимномаси халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.


III. МАҲАЛЛАЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ЎЗГАРТИРИШ


20. Маҳаллалар чегаралари уларни тузишда, бирлаштиришда ва бўлишда белгиланади.


21. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинлари илтимосномалари асосида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши томонидан амалга оширилади.

22. Маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида илтимосномалар киритилгунга қадар шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари маҳаллаларнинг чегараларини (маҳалла ҳудудини) белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни олдиндан туман, шаҳар ҳокими билан келишадилар.

23. Маҳалла ҳудудига тегишли шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул чегаралари доирасидаги ерлар киритилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

24. Шаҳар маҳаллалари чегаралари, қоидага кўра, шаҳарнинг турар жой зоналари чегаралари доирасида белгиланади, бунда шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари маҳаллалар ҳудудига шаҳарнинг бошқа зоналарини, шунингдек ер фондининг бошқа тоифалари ерларини киритиш тўғрисида ҳам илтимос қилишлари мумкин.


25. Маҳалланинг чегаралари юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида бўлган, улар ижарага олган ва уларнинг мулки бўлган ер участкалари чегаралари, йирик каналлар, коллекторлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, шунингдек жойнинг бошқа табиий ва сунъий объектлари бўйича белгиланади.


26. Маҳаллаларнинг чегаралари шаҳарлар, шаҳарчалар чизмаларида 1:2000 масштабда, қишлоқлар ва овуллар чизмаларида эса - 1:10000 масштабда акс эттирилади.

27. Маҳаллалар чегараларини белгилаш жараёнида ҳар бир маҳалла бўйича чегаралар тавсифланади. Чегаралар тавсифида улар бўйича чегара белгиланадиган кўчалар, табиий ва сунъий объектлар номлари, чегаралар йўналиши келтирилади.


28. Маҳаллалар чегараларининг чизмалари ва тавсифи туман, шаҳар ҳокимлигининг топшириғи бўйича, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари асосида Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари томонидан ўн беш кун мобайнида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрланади.

29. Маҳаллаларнинг чегаралари чизмаси қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишилади.


30. Тузиладиган, бирлаштириладиган ёки бўлинадиган маҳаллаларнинг чегаралар чизилган ва чегаралар тавсифланган чизмалари ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш ва бўлиш тўғрисидаги қарорлар билан биргаликда халқ депутатлари, туман, шаҳар Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.


31. Маҳаллалар чегараларини ўзгартириш ушбу бўлим талаблари ҳисобга олинган ҳолда туман, шаҳар ҳокимининг таклифи асосида, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг алоҳида қарори билан шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари илтимосномаси бўйича амалга оширилади.


IV. МАҲАЛЛАЛАРГА НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ

НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ


32. Маҳаллаларга бериладиган ном:

маҳалланинг энг характерли белгиларини акс эттириши;

маҳалланинг номи ушбу маҳалла жойлашган жойнинг мавжуд тизимига мос бўлиши;

маҳаллий аҳолининг фикрини эътиборга олиши;

қоидага кўра, учтадан ортиқ бўлмаган сўздан иборат бўлиши;

маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тили билан боғлиқ хусусиятларини ва маҳаллий аҳоли ҳаётининг бошқа хусусиятларини ҳисобга олиши;

маҳаллалар номларининг ўхшашлиги адашишга олиб келишини, калондимоғлик маъносига эга бўлишини, ушбу номларнинг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданияти билан номувофиқлигини истисно этиши керак.


33. Маҳаллаларга айрим одамларнинг, ижтимоий-сиёсий арбобларнинг номларини беришга, қоидага кўра, йўл қўйилмайди, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар бундан мустасно.

Маҳаллаларга Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номи "Географик объектларнинг номлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-1-моддасида белгиланган тартибда берилади.

34. Бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди.

35. Маҳаллалар номларини ўзгартиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

айрим маҳаллаларнинг тарихий номларини тиклаш зарур бўлганда;

агар маҳалла географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган аббревиатура, рақам ёки сўз бирикмаси билан белгиланган бўлса;

маҳаллаларга Ўзбекистоннинг тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номларини бериш зарур бўлганда;

бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги маҳаллаларнинг номлари бир хил бўлганда.

Маҳалла икки ва ундан ортиқ маҳаллага бўлинганда улардан бирида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда бўлинган маҳалланинг номи сақланиб қолиши мумкин.


36. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномаси ва туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифи бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, "Географик объектларнинг номлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

37. Туман, шаҳар ҳокими беш кун мобайнида шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномасини таклифлар тайёрлаш учун кўриб чиқади ва тегишли ҳужжатлар билан биргаликда уларни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда туман, шаҳар комиссияси деб аталади) киритади.

38. Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.

39. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлашда туман, шаҳар комиссияси:

маҳаллаларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари муҳофаза қилинишини, улар асоссиз равишда қайта номланишининг олди олинишини;

маҳаллалар номининг ўзгартирилишига ва уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишига йўл қўйилмаслигини;

маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартиришда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш истисно этилишини таъминлаши керак.


40. Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси деб аталади) киритади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради.

41. Туман, шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ маҳаллаларнинг номлари ва улар номининг ўзгартирилиши бўйича таклифларни тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашига киритади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши навбатдаги сессияда туман, шаҳар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.


42. Туман, шаҳар ҳокими ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига Географик объектларнинг номлари давлат реестрига киритиш учун маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни юборади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


43. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА


Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва

овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш,

бўлиш ва тугатишда, уларга ном бериш ва уларнинг

номини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг

чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда

амалга ошириладиган тадбирлар

СХЕМАСИ

1-босқич




Шаҳарча, қишлоқ,

овул ва шаҳар

маҳалласи

фуқаролар йиғини

кенгаши




  

Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тегишли материалларни илова қилган ҳолда таклифни тайёрлайди ва киритади.

      


Заруратга кўра




















































V

























2-босқич




Шаҳарча, қишлоқ,

овул ва шаҳар

маҳалласи

фуқаролар йиғини




  

1. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифни кўриб чиқади., ўз қарори билан уларни маъқуллайди (ёки асосли равишда рад этади).



Фуқаролар йиғини

чақирилишига қараб














2. Маҳалла чегараларини (маҳалла ҳудудини) белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифни туман, шаҳар ҳокими билан олдиндан келишади.


3. Тегишли туман, шаҳар ҳокимига тегишли материалларни илова қилган ҳолда илтимосномани юборади.

    


3 кун











































3-босқич






V




























Туман, шаҳар

ҳокими




      

1. Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳалласи фуқаролар йиғини томонидан киритилган маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек, унинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқади.


2. Қуйидагиларни:

фуқаролар йиғинининг таклифи билан биргаликда маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳалланинг ҳудуди чизмаларини тайёрлаш тўғрисида Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига топшириқни;

таклифлар тайёрлаш учун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (туман, шаҳар комиссияси) зарур ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролар йиғинининг илтимосномасини юборади.


3. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган таклифни ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига киритади.

     


5 кун










>

<


















































Давлат кадастрлари

палатаси ҳудудий

бошқармаларининг

тегишли туман

(шаҳар)

филиаллари




     

1. Маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда маҳалла ҳудуди чизмасини тайёрлайди ва уларни қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишади.


2. Маҳалла ҳудудининг тайёрланган чизмасини маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда туман, шаҳар ҳокимига юборади.

      


15 кун




<



















































Туман комиссияси*

<



   

Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман, шаҳар ҳокимига юборади.

       


10 кун









































Қорақалпоғистон

Республикаси,

вилоят ёки Тошкент

шаҳар комиссияси*

<



    

Комиссия тайёрланган материалларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқишни ташкил этади ва тегишли хулоса беради.

   


10 кун










































4-босқич




Туман, шаҳар

ҳокими




       

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига қуйидаги таркибдаги ҳужжатларни киритади:

тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича таклифлар;

маҳалла чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда маҳалла ҳудудининг чизмаси;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ тайёрланган маҳаллаларнинг номлари (қайта номлаш) бўйича таклифлар.

         


10 кун


































































V

























5-босқич




Халқ депутатлари

туман, шаҳар

Кенгаши




     

Навбатдаги сессияда туман, шаҳар ҳокими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб:

маҳаллани тузиш (тугатиш), маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш ёхуд ушбу таклифни рад этиш тўғрисида;

маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда маҳалла ҳудуди чизмасини тасдиқлаш (унинг чегараларини ўзгартириш) тўғрисида;

маҳаллага ном бериш (қайта номлаш) тўғрисида қарор қабул қилади.

        


Халқ депутатлари

Кенгашининг

навбатдаги сессияси

чақирилишига қараб


























































V




























Туман, шаҳар

ҳокими




       

Кадастр агентлигига Географик объектларнинг номларини давлат реестрига киритиш учун маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни юборади.

         


Қарор қабул

қилингандан кейин

10 кун мобайнида








       

*) Географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия.


Изоҳ. Янги маҳаллалар ташкил этилганда ушбу схемада назарда тутилган барча тадбирлар амалга оширилади. Маҳаллаларни бирлаштириш, бўлиш, қайта номлашда, уларнинг чегараларини белгилашда (ўзгартиришда) фақат тегишли босқичлар тадбирлари ўтказилади ва аниқ ҳолларда зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланади (тақдим этилади).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 107-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 18-модда







































Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск