язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2006 й. ПФ-3722-сон "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.02.2006 й.

N ПФ-3722



УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА

САВДОНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН

ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Савдо соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, улгуржи савдо тизимини янада такомиллаштириш, улгуржи, чакана савдо билан истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида барқарор шартномавий муносабатлар учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифати даражасини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбексавдо" ва "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниялари муассисларининг "Ўзбексавдо" ва "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияларини, шунингдек ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш "Савдо" акциядорлик компанияларини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тугатилаётган ва қисқартирилаётган тузилмалар фаолияти билан боғлиқ харажатларнинг тасдиқланган кўрсаткичларига зарур тузатишлар киритсин.


2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Улгуржи савдо корхоналари уюшмасини ташкил этиш зарур деб ҳисоблансин.

4. Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси бир ой муддатда белгиланган тартибда ихтисослаштирилган ҳудудий базалар рўйхатини, Республика улгуржи база-конторалари тўғрисидаги намунавий низомни, шунингдек улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олиш тартибини белгилаб берадиган ҳужжатлар пакетини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритсин.

6. Қуйидагилар:

республика ихтисослаштирилтан улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базалари;

бориш қийин ва тоғли ҳудудларда фаолият кўрсатаётган чакана савдо корхоналари беш йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.

7. Молия вазирлиги Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар ва уларнинг ҳудудий базалари томонидан солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этишга оид ҳужжатлар, жумладан Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси, ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, савдо фаолиятини амалга ошириш талабларини тасдиқлаш, шунингдек "Ўзбекбирлашув" ва "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияларини тугатиш бўйича комиссияни тузиш борасидаги ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритсин;

икки ой муддатда "Матлуботсавдо" ҳудудий компанияларининг фаолиятини ўрганиб чиқсин ва унинг натижаларига кўра улар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудлар аҳолисининг зарур товарларга бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш бўйича таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 23 февралдаги

ПФ-3722-сонли Фармонига

ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган

улгуржи база-конторалари

РЎЙХАТИ

N

Ихтисослаштирилган

улгуржи база-

конторалар


Ихтисослашув йўналиши


Жойлашган манзили


Улгуржи база-конторалар

қуйидаги корхоналар

негизида ташкил этилади


1.

"Газмол"

Барча турдаги текстиль маҳсулотлари улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Қушбеги кўчаси, 20-а уй


Тошкент "Газмол" ОАЖ


2.

"Кийим"

Кийим ва тикув маҳсулотлари улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Толариқ кўчаси, 36-уй


Тошкент "Кийим" ОАЖ

3.

"Пойафзал ва спорт моллари"

Барча турдаги пойафзаллар, жисмоний тарбия ва спорт моллари, мотоцикллар, велосипедлар ва уларга эҳтиёт қисмлар улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Толариқ кўчаси, 26-уй

Тошкент "Пойафзал ва спорт моллари" ОАЖ, Тошкент "Спорт моллари" ОАЖ

4.

"Хўжалик ва қурилиш моллари"

Барча турдаги хўжалик истеъмол маҳсулотлари, мебеллар ва қурилиш моллари улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Толариқ кўчаси, 24-уй

Тошкент "Хўжалик моллари" ОАЖ, Тошкент "Жиҳоз" ОАЖ

5.

"Маданий моллар"

Маданий-маиший маҳсулотлар, телерадиоаппаратуралари, компьютер техникаси, қоғоз ва канцелярия маҳсулотлари, мактаб ўқув қуроллари улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Шоҳсанам кўчаси, 5-уй

Тошкент "Маданий моллар" МЧЖ

6.

"Атторлик"

Атторлик-галантерея, гилам, гилам буюмлари, пайпоқ маҳсулотлари ва ювиш воситалари улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Жомий, Мавзук тор кўчаси, 5-уй

Тошкент "Атторлик" ОАЖ

7.

"Озиқ-овқат моллари"

Гўшт-сут, балиқ, баққоллик-қандолат маҳсулотлари ва мева-сабзавот консервалари улгуржи савдоси


Тошкент шаҳри, Олтинкўл 2-тор кўчаси, 115-уй

Тошкент "Гўшт-сут савдо" ОАЖ

Тошкент "Баққоллик" ОАЖ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 49-модда

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 2-сон, 102-модда