Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.1993 й. 124-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 4 мартдаги

124-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини

ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривождантириш жамғармаси (бундан кейин жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судалрини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида" 1993 йил 17 февралдаги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республиксининг хўжалик судлари тизимини қўшимча маблағ билан таъминлаш учун тузилади.


2. Жамғарма:

Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича давлат божларини ва жазо жарималарини тўлашдан давлат бюджетига тушадиган маблағларнинг 15 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

республика хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича давлат божларини ва жарима санкцияларини тўладан давлат бюджетига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

хўжалик судлари органларида қонунда белгиланган тартибда ҳосил қилинадиган бошқа даромадлар ҳисобига ташкил топади.


3. Жамғарма маблағлариниг тушумлари ва харажатлари сўмларда ва чет эл валютасида алоҳида ҳисобга олинади.


4. Жарима маблағларидан:

хўжалик судлари муассалари биноларини қуриш, тузатиш ва жиҳозлашда, уларни инвентарь, ташкилий техника воситалари билан таъминлашда ва компьютерлаштиришда;

хўжалик судларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қўшимча штатини маблағ билан таъминлашда;

техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва уларни тузатишда;

хўжалик судлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишда;

хўжалик судларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда фойдаланилади.


5. Жарима маблағларидан фойдаланиш масалалари Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик судининг раиси бошчилик қиладиган жамғарма Кенгаши ҳал этади.

Жамғарма Кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисиниг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий хўжалик судининг ва вилоятлар хўжалик судларининг раислари кирадилар.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарорлар жамғарма Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


7. Маблағларни тўплаш ва сарфлаш аъмолларига техникавий хизмат кўрсатиш борасидаги амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг аппарати томонидан амалга оширилади. Бу мақсадлар учун махсус аппарат тузилмайди.





























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск