язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш Тартиби (ЎзР ВМ 18.09.1998 й. 397-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 сентябрдаги

397-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи

лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим

этиш ва расмийлаштириш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб халқ хўжалиги ва аҳолининг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ таъминлаш, уларни автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларида ва мой алмаштириш пунктларида (бундан кейин АЁҚШ деб аталади) сотишда коида бузилишларининг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилаш мақсадида ишлаб чикилган.


2. Ушбу Тартиб, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш ва бу фаолиятни амалга ошириш юзасидан кўйиладиган талабларни белгилайди.


3. Лицензия олиш ҳукуқига, мулкчилик шаклларидан катъи назар, нефть маҳсулотлари сотувчи барча юридик шахслар эгадирлар.

4. Заводда идишга жойланган мой ва мойлаш материаллари белгиланган тартибда ихтисослаштирилган автосервис пунктлари ва автомобиль дўконлари орқали сотилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ҚОРАКАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ИШЧИ ГУРУҲЛАРИГА

ТАКДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ


1. Лицензия бериш юзасидан ариза.


2. Таъсис ҳужжатлари ёки уларнинг тасдикланган нусхалари, АЁҚШ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.


3. Давлат мулки кўмитаси ҳудудий бошқармасининг АЁҚШнинг хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги далолатномаси (хусусийлаштирилган АЁҚШлар учун).


4. Саноатконтехназорат агентлиги бўлинмасининг АЁҚШнинг Курилиш нормалари ва қоидалари талабларига ҳамда Техникавий фойдаланиш қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотномаси.

5. Ёнғиндан сақлаш назорати ҳудудий органларининг АЁҚШнинг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотномаси.


6. Ички ишлар органларининг АЁҚШ биноси сигнализация асбоб ускуналари, кўшқаватли эшик ва сейф билан жиҳозланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.


7. “Ўздавстандарт” маркази бўлинмасининг АЁҚШнинг ўлчов асбоблари билан жиҳозланганлиги ва уларнинг созлиги тўғрисидаги маълумотномаси.


8. Давлат табиатни муҳофаза килиш кўмитаси бўлинмасининг АЁҚШнинг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиклиги тўғрисидаги маълумотномаси.


9. Солиқ органларининг назорат-касса аппаратлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.


10. “Ўздавнефтмаҳсулот” бирлашмаси ҳудудий корхонасининг АЁҚШдан техникавий фойдаланиш қоидаларига мувофиқ йўриқнома ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси.


11. Банкнинг лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳакининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитенцияси (лицензияни ёзиб беришдан олдин такдим этилади).



III. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ СОТИШ ҲУКУКИНИ БЕРУВЧИ

ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН АЁҚШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


а) Техникавий талаблар


1. АЁҚШ амалдаги АЁҚШдан техникавий фойдаланиш қоидаларига жавоб бериши керак.


2. АЁҚШ биноси, иншоотлари, майдони, шунингдек унга туташ ҳудуд санитария-маиший ва ёнғиндан сақлаш талабларига жавоб бериши керак.


3. АЁҚШ жойлашган жой тегишли йўл белгилари билан белгиланган бўлиши керак.


4. АЁҚШ бадиий жиҳозланган витриналар, реклама тахталари, кўргазмали тарғибот воситалари, АЁҚШнинг кимга тегишли эканлиги, иш тартиби, нефть маҳсулотларининг чакана нархлари ҳақидаги ахборотлар, яқин атрофдаги АЁҚШнинг жойлашиш схемаси билан жиҳозланган бўлиши керак.


5. АЁҚШ телефон алоқаси, овоз кучайтиргич ва сигнализация (кучли бонг урувчи қўнғироқ) билан таъминланган еки идорадан ташқари қўриқлаш пультига уланган бўлиши керак.


6. АЁҚШда пулларнинг ўғирланишига ва АЁҚШ биносига бегона шахслар рухсатсиз киришига имкон бермайдиган чоралар кўрилган (биттаси икки томондан тунука билан қопланган қўшқаватли эшик, полга еки деворга маҳкамланган, оловда енмайдиган сейф, тўсикли деразалар ва шу кабилар) бўлиши керак.


7. Ҳар бир ёнилғи сақланадиган резервуар лойиҳада назарда тутилган асбоб-ускуналар билан тўлик жиҳозланган бўлиши ва унда резервуарнинг тартиб номери ёзилган, базавий баландлиги (баландлик трафарети), сақланаётган нефть маҳсулотининг маркаси кўрсатилган бўлиши керак.


8. Нефть маҳсулотларини қуйишга мўлжалланган ҳар қайси ёнилғи ва мой қуйиш колонкасига унинг тартиб номери ҳамда қуйиладиган нефть маҳсулотининг маркаси езиб қўйилиши керак.


9. Ҳар қайси колонка “Ўздавстандарт” маркази органлари томонидан тамғаланган бўлиши керак.


10. Аҳолига нефть маҳсулотлари нақд пулга албатта назорат-касса аппаратлари қўлланган ҳолда сотилиши керак.


б) Ёнгиндан саклаш талаблари


1. АЁҚШ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ёнгинни ўчиришнинг дастлабки воситалари билан таъминланган бўлиши керак, Биноларда ва АЕКШ ҳудудидаги барча ёнгинни ўчириш воситалари зудлик билан қўлланиш учун доимо тўлик; соз ва тайёр ҳолатда бўлиши керак.


2. АЁҚШ ҳудуди қоронғи (тунги) вақтларда мавжуд нормаларга мувофик ёнгин вақтида портламайдиган ёритгичлар билан ёритилган бўлиши керак.


3. АЕКШ операторлари махсус кийим, пойафзал ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.


4. Момоқалдироқ пайтида нефть маҳсулотларини резервуарларга қуйиш ва АЁҚШда транспортга ёнилғи қуйиш тақиқланади.


5. Портлаш хавфи бўлган жойларда ишлар учқун чиқармайдиган асбоблар билан бажарилиши керак.


в) Атроф-муҳитни муҳофаза килиш


1. Нефть маҳсулотларининг буғланиши, нефть маҳсулотларининг тўкилиши, шунингдек автотранспортнинг ишланган газлари АЁҚШда атрофмуҳитни ифлослантирувчи манбалар ҳисобланади.


2. АЁҚШда нефть маҳсулотлари буғланишини камайтириш учун резервуарлар ва технологик асбоб-ускуналарни тўлиқ техникавий соз ҳолатда тутилиши ҳамда уларнинг зич беркитилган ҳолатда бўлишини ва қуйиш, ўлчов қурилмалари, кузатиш ва тўкиш қудуқларининг зич ёпилишини таъминлаш лозим.

АЁҚШ ишлаб чиқариш ва ёмгир оқаваларини тўплаш учун ишлаб чиқариш  жала канализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.


г) АЁҚШ ҳужжатлари


АЁҚШ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон карори билан тасдиқланган Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари 10-бандига мувофиқ ҳужжатлар билан таъминланган бўлиши керак.



IV. АЁҚШДА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИБ ОЛИШ, САҚЛАШ, СОТИШ ВА ҲИСОБГА

ОЛИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1. АЁҚШда нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш давлат стандартларига ҳамда нефть базаларида ва АЁҚШда нефть маҳсулотларини кабул қилиб олиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олишни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.


2. Нефть маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан шартнома ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган юклаб жўнатиш ҳужжаглари келтириладиган нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш учун асос ҳисобланади.


3. Хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаси томонидан нефть маҳсулотлари республика ташқарисидан (импорт бўйича) мустақил равишда келтирилган такдирда, тўғри ҳисобга олиини таъминлаш мақсадида, мазкур АЁҚШга “Ўздавнефтмаҳсулот” бирлашмсси тизимидаги нефть базаларидан нефть маҳсулотлари бериш импорт бўйича келтирилган маҳсулотлар тўлиқ сотилгунгача тўхтатиб турилади.


4. Нефть маҳсулотларини кабул қилиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

авгомобиль цистернасининг тўкиш қурилмаси носоз бўлганда;

юклаб жўнатиш ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилганда;

сифат паспорти мавжуд бўлмаганда;

нефть маҳсулотларида сув ва механик аралашмалар мавжуд бўлгачда;

нефть маҳсулотларида камомад аниқланганда.


5. Нефть маҳсулотларида камомад аниқланганда ҳайдовчи (экспедитор) ва АЁҚШ оператори иштирокида мажбурий тартибда, белгипанган шаклда далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси кўриб чиқиш ва чора кўриш учун нефть базаси раҳбариятига берилади.


6. АЁҚ.Шда нефть маҳсулотларининг келтирилиши ва кирим қилижши белгиланган шаклдаги, номерланган, тикилган ва нефть базасининг муҳри билан муҳрланган ҳисобга олиш журналида назорат килиб борилади.


7. Ёнилғи қуйиш колонкаларининг ишлашини назорат қилиш навбэтчи операторлар томонидан, навбатчиликни қабул қилиб олиш ва топшириш вақтида АЁҚШ бошлиги иштирокида, нефть маҳсулотларини қуйиш аниқлигини намунавий ўлчагичлар ердамида текшириш йўли билан амалга оширилади. Тафовут натижалари навбатчилик ҳисоботида қайд қилиниши керак.


V. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ

ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ МАСАЛАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


1. Ишчи гуруҳларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қиладилар. Унинг таркибига Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат мулки қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, “Ўздавстандарт” маркази, “Ўздавнефтмаҳсулот” бирлашмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тегишли бўлинмаларининг раҳбарлари кирадилар.


2. Ишчи гурух, тушган ариза ва ҳужжатларни уч кун муддатда кўриб чикади, улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида протокол қарорлар қабул қилади. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак ва у аризачига ёзма шаклда жўнатилади.

Аризачи томонидан ушбу Тартибнинг II бўлимида кўрсатилган талаблар бажарилмаган ҳолларда ишчи гурух, ҳужжатларни пухта ишлаш учун қайтаради.


3. Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган протокол қарор асосида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорига 2-иловага мувофиқ шакл бўйича 3 йил муддатга лицензиялар беради. Бунда лицензия эгаси банкда энг кам ойлик иш ҳакининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайди.


4. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач унинг эгаси илгари олинган лицензия муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта рўйхатдан ўтишга мажбурдир. Барча талаблар бажарилган тақдирда ишчи гурух, белгиланган миқдордаги тегишли божни тўлатган ҳолда, лицензияни навбатдаги муддатга узайтириш тўғрисида протокол қарор чиқаради.


5. Лицензия, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, АЁҚШ ходимларини Нефть маҳсулотларини қабул килиб олиш, саклаш, сотиш ва ҳисобга олиш қоидаларининг талабларига риоя этмаганлик, шунингдек АЁҚШнинг ёнғиндан сақлаш ва техникавий ҳолати учун жавобгарликдан озод қилмайди.


6. Нефть маҳсулотларини махсус рухсатнома (лицензия)сиз сотаётган юридик шахсларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва уларнинг ушбу фаолиятни амалга оширишдан олган даромади (фойдаси) олиб қўйилади, уларга шунча миқдорда жарима солинади, айбдор шахслар эса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортилади.



VI. АЁҚШЛАРНИНГ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СОТИШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН ТАЛАБЛАРНИ

БАЖАРИШГА ДОИР ФАОЛИЯТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Нефть маҳсулотларини сотишда талаблар бажарилишини назорат қилиш солиқ органлари, ички ишлар органлари, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ишчи гуруҳлари, шунингдек “Ўздавнефтмаҳсулот” бирлашмаси томонидан амалга оширилади.


2. Давлат АЁҚШлари ишида қонунга зид хатти-ҳаракатлар аниқланган тақдирда, нефть маҳсулотлари қолдиқларини қабул килиб олиш  топширишни белгиланган тартибда амалга оширган ҳолда, моддий жавобгар шахслар алмаштирилади, хусусийлаштирилган ва хусусий АЁҚШларда эса худди шундай тартибда, АЁҚШ моддий бойликлари АЁҚШ эгасининг қарорига кўра белгиланган шахсларга топширилади.


3. АЁҚШ ишини тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар, йўриқномалар ва давлат стандартлари талабларининг бажарилмагани учун ушбу АЁҚШда нефть маҳсулотларини сотиш камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунгача тўхтатиб кўйилади.


4. Нефть маҳсулотлари сифати бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳам сотиш уларнинг сифати тиклангунгача ва “Ўздавстандарт” маркази лабораторияси томонидан ёнилги тарқатувчи колонкалар, белгиланган тартибда маъмурий чоралар қўлланган ҳолда, текшириб кўрилмагунгача тўхтатиб қўйилади.


5. Назорат органлари томонидан АЁҚШ ишларини текшириш чоғида АЁҚШ ишлари тегишли далолатнома тузган ҳолда жамлорчи ўлчагичлар кўрсаткичлари олингунгача, ёнилғи тарқатувчи колонкалардан қуйиладиган ёнилги миқдорининг тўғрилиги аниқлангунгача, нефть маҳсулотларининг ҳақиқий қолдиги ўлчангунгача, текшириш учун ёнилғидан намуна олингунгача ва нақд пуллар ҳисоблаб чиқилгунгача тўхтатиб турилади.


6. Белгиланган қоидалар бузилишига йўл қўйган давлат АЁҚШ ходимлари қаттиқ интизомий жавобгарликка тортилади, зарур ҳолларда эса материаллар кўриб чиқиш учун тергов органларига берилади.


7. Хусусийлаштирилган АЁҚШ фаолиятида қоида бузилишлари аниқланган тақдирда уларнинг ишлари тўхтатилади, уларга нефть маҳсулотлари етказиб бериш тўхтатиб қўйилади, лицензия эса бекор қилинади. АЁҚШ эгаларининг йўл қўйилган коида бузилишлари учун жавобгарлиги амалдаги қонунларга мувофик кўриб чиқилади.



VII. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


1. Ҳар бир лицензия эгаси ушбу Тартибда баён қилинган талабларни қатъий бажаришга мажбурдир.


2. Лицензиялар олиб қўйилишига сабаб бўлувчи коида бузилишларига қуйидагилар киради:

ушбу Тартибнинг II-V бўлимларида кўрсатилган норматив ва йўриқномалар талабларидан чекиниш ва уларни бузиш;

товар-транспорт ҳужжатларисиз олинган нефть маҳсулотларини кабул қилиш ва сотиш;

белгиланган стандартларга мувофиқ бўлмаган нефть маҳсулотларини сотиш;

нефть маҳсулотларини тегишли органлар қарорлари билан тасдиқланмаган нархларда сотиш;

нефть маҳсулотларини назорат-касса аппаратларидан фойдаланмасдан сотиш.


3. Кўрсатиб ўтилган қоида бузишлар аниқланган тақдирда назорат органлари вакиллари, белгиланган тартибда чоралар кўриш билан бир каторда, айни бир вақтда ишчи гуруҳларга лицензияларни олиб қўйиш сабаблари асосланган тегишли тақдимнома киритадилар.


4. Ҳудудий ишчи гуруҳлар тақдим этилган материалларни кўриб чиқиб, лицензияни олиб қўйиш ёки аниқлангаи камчиликларни унинг эгаси томонидан бартараф этиш тўғрисида протокол қарор қабул киладилар.



VIII. МАЗКУР ТАРТИБГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


Нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартибига риоя этилиши ва уларнинг тўғри берилиши устидан назоратни Вазирлар Маҳкамасининг Ёкилғи-энергетика комплекси амалга оширади.