Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /

Адвокатлик бюролари ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лиценцияларни бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.03.1997 й. 139-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 мартдаги

139-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Адвокатлик бюролари ҳайьатлари, фирмаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон

Республикаси фуқароларига адвокатлик

фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини

берувчи лиценцияларни бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом билан адвокатлик бюролари, ҳайъатлар ва фирмаларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартибга солинади.



1-БЎЛИМ. АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИ, ХАЙЬАТЛАРИ

ВА ФИРМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларини рўйхатдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

2. Адлия органлари Давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган адвокатуранинг ташкилий тузилмалари куйидагилар хисобланади:

адвокатлар ҳайъати;

адвокатлик фирмаси;

адвокатлик бюроси.


3. Адвокатлик ҳайъатлари фирмалари ва бюролари давлат рўйхатидан ўтказилиши учун давлат тилида бажарилган қуйидаги ҳужжатларни такдим этадилар:

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

адвокатлик бюроси ташкил этиш тўғрисидаги қарор (адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олувчи шахснинг аризаси), адвокатлик фирмаси, ҳайъатининг таъсис шартномаси ва устави тасдиқланганлиги тўғрисида таъсис мажлиси баёни;

таъсис шартномасининг тасдиқланган нусхалари;

адвокатлик бюроси, фирмаси ёхуд ҳайъатининг муассислари (шериклар) томонидан тасдиқланган устави икки нусхада (ип ўтказиб боғланган ва тартиб рақами қўйилган ҳолда);

муҳр ва бурчакли штампнинг (мавжуд адвокатлар ҳайъати учун муҳр ва бурчакли штамп оттиски), эмблема ёки герб бўлган тақдирда уларнинг ҳам икки нусхадаги намунаси эскизи;

адвокатлик бюроси, ҳайъати ва фирмаси рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлигидан далолат берувчи банк тўлов ҳужжати.

Рўйхатдан ўтказиш адвокатлик бюроси, фирмаси, ҳайъати жойлашган жойдаги тегишли адлия органи томонидан амалга оширилади.

Адвокатлик бюросини рўйхатдан ўтказишда таъсис йиғилиши ва таъсис шартномаси баёни талаб қилинмайди.


4. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар ўз фаолиятини амалга оширувчи адвокатлар ҳайъати уларнинг уставлари адвокатлар ҳайъати умумий йигилишлари томонидан тасдиқлангандан, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин, таъсис йиғилиши ва таъсис шартномаси баёни бундан истиснодир, тегишли адлия органларида ҳисобга олинади. Адвокатлар ҳайъати маълумотларининг ҳисобга қўйилиши давлат рўйхатидан ўтказишга тенглаштирилади, бунинг тасдиғи сифатида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.

Ушбу ҳолда давлат божи белгиланган миқдорда ва тартибда тўланади.


5. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилса, шунингдек адвокатлик бюроси, ҳайъати ва фирмаси қайта ташкил этилса у қайта рўйхатдан ўтказилади.


6. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ва қайта рўйхатдан ўтказганлик, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун ундириладиган маблағлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

7. Адвокатлик бюроси, ҳайъати, фирмасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда муҳрлар ва штамплар намуналари эскизларини, эмблема ва герб бўлган тақдирда уларнинг намуналари эскизларини тасдиқлаш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган пайтдан бошлаб 20 иш кунидан кечикмай амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган такдирда рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан бир ҳафта муддатда ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тавсия берилади, тавсия бажармаган тақдирда ариза берувчига ёзма хулоса берилади, унда рўйхатдан ўтказиш рад этилишининг сабаби аниқ далилланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишининг сабаблари ариза берувчи томонидан асоссиз деб топилганда ёхуд рўйхатдан ўтказиш белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисидаги қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари реестри юритилади (1-илова).

Адвокатлик бюролари, фирмалари, ҳайъатларини давлат рўхатидан ўтказиш реестрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


9. Рўйхатдан ўтказилган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъати ва адвокатлик фирмасига қўйидаги ҳужжатлар берилади:

тегишли адлия органининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарори - икки нусхада;

адвокатлик бюроси, фирмаси, ҳайъатининг рўйхатдан ўтказилган устави - 1 нусхада;

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (2-илова).

Адвокатлик бюроси, ҳайъати, фирмаси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади.

Ҳужжатларни бериш ҳафтада камида икки марта амалга оширилади.


10. Рўйхатдан ўтказилган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайати ва адвокатлик фирмаси банкда ҳисоб-китоб счёти очилганда кейин бир ҳафта муддатда статистика органларида ва ўзлари жойлашган жой бўйича солиқ органларида белгиланган тартибда ҳисобда туришга мажбурдирлар.

11. Адвокатлик бюроси, ҳайъатлари ва фирмаларини ташкил этиш, фаолияти, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, тузилмаси штатлари, функциялари, маблағларни тақсимлаш тартиби, раҳбар органлар ваколати, уларни сайлаш тартиби ва адвокатлик бюроси, ҳайъатлари ва фирмалари фаолиятига тегишли бўлган бошқа масалалар уларнинг уставлари билан тартибга солинади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари ва адвокатлик фирмалари томонидан ўз таъсис шартномалари ва уставларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда адлия органлари адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларига аниқлаган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма киритишга ҳақлидир. Рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек таъсис ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган такдирда (уставда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш) рўйхатдан ўтказувчи орган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъатлари ва адвокатлик фирмасидан хўжалик суди орқали энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жарима ундиришга ҳақлидир.

Жарима Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Адлия органлари бундай даъво билан хўжалик судига мурожаат қилганлари такдирда давлат божи тўлашдан озод этилади.

Агар адвокатлик бюроси, ҳайъати, фирмаси улардан жарима ундирилгандан кейин амалдаги қонун ҳужжатларини бузишни давом эттирсалар ҳамда таъсис ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан ташқарига чиқсалар, рўйхатдан ўтказувчи орган улар тўғрисида хўжалик судига даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.


13. Адвокатлар хайъати ва адвокатлик фирмаси юқори органи тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин адлия органига тегишли ҳужжат тақдим этилади, Адвокатлар ҳайъати ва адвокатлик фирмасини тугатишни рўйхатдан ўтказиш бундай ҳолда ушбу тузилмалар бошқаруви юқори органи мажлиси баёни асосида амалга оширилади.

Адвокатлик бюросини тугатишни рўйхатга олиш мазкур бюро муассис адвокатнинг аризаси ёхуд адлия органи унинг лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.


14. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари адлия органларига статистика ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.


2-БЎЛИМ. АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


15. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳукуқини берувчи лицензия малака комиссиясининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг олий юридик маълумотга эга бўлган, малака имтиҳони топширган фуқаросига берилиши мумкин.

Лицензиялар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - адлия органлари) томонидан берилади.

Лицензиялар лицензия талабгори яшайдиган жойдаги адлия органлари томонидан берилади.

16. Лицензия талабгори лицензия олиш учун малака имтиҳони топширган кундан бошлаб ўн кун мобайнида фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, лицензияланадиган фаолият турини кўрсатган ҳолда лицензия бериш тўғрисида аризани бевосита ёхуд почта алоқа воситаси орқали адлия органига тақдим этади. Аризага малака комиссиясининг қарори илова қилинади.

Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган хужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

17. Лицензия олишга даъвогарлик қилувчи шахснинг аризасига мувофиқ у малака имтиҳонини муваффақиятли топширганидан кейин адлия органи имтиҳон топширилгандан кейин йигирма куни ичида малака комиссиясинииг масъул котиби томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида лицензия бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.

Ариза бериш муддатлари ариза берувчи томонидан узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган, шунингдек тушган ҳужжат-қўшимча, шу жумладан, мустақил экспертизадан ўтказилган алоҳида ҳолларда адлия органи раҳбари ушбу муддатни узайтириши мумкин, бироқ 10 иш кунидан ортиқ эмас.


18. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир:

лицензия талабгори томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;

лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончcиз ва бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

лицензия талабгори лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда, шу жумладан белгиланган тартибда унинг лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган деб эътироф этилган тақдирда, шунингдек судланганлиги қайтариб олинмаган ёки олиб ташланмаган тақдирда.

Бошқа сабаблар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга рухсат берилмайди.

Лицензия талабгори адлия органининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек адлия органининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига 3 кун мобайнида рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш адлия органи томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

19. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришномада лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия бериш лицензия талабгори томонидан давлат божи тўлганганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда амалга оширилади.

Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида адлия органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса адлия органи кўрсатилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия белгиланган шаклда (3-илова) берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.

Бериладиган лицензияга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади ва у мана шу тартиб рақами билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Давлат реестларига (4-илова) киритилади. Лицензия адлия органи (раҳбари ўринбосари) томонидан имзоланади ва ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади. Реестрни сақлаш муддати - 75 йил.

Лицензия бланки қатъий ҳисобда туради, эгаси ёзилмаган қимматли қоғоз даражасида ҳимояланган бўлади, ҳисобга олиш сериясига ва унинг тартиб рақамига эга бўлади, бунда серия аббревиятураси мазкур лицензия берилаётган ҳудудга тегишлиликни кўрсатади. Лицензиялар бланкларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.


20. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни беришда "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар, биринчи марта адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган шахслар эса энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари микдорида давлат божи тўлайдилар.


21. Лицензия йўқотилган тақдирда унинг дубликати берилиши мумкин, Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг дубликати берилганлиги учун лицензия берилгани учун белгиланган давлат божи умумий микдорининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.


22. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган шахслар (кейинги ўринларда адвокат деб аталади) "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган адвокатлик фаолияти турини амалга оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ажнабий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, агар бу тўғридан-тўғри Қонун билан тақиқланмаган бўлса, бошқа ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкин.


23. Адвокат касб-кор фаолиятини амалга оширишда қўйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

тегишли масалаларни ҳал этиш ваколатига кирадиган барча органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг топшириғига кўра уларнинг манфаатларининг ифодалаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

судларда, шунингдек маъмурий ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишларни кўрувчи органларда ҳисобот сифатида фойдаланиши мумкин бўлган фактлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;

ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш муносабати билан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларидан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа зарур ҳужжатларни сўраш ва олиш;

ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича мижознинг розилиги билан экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумотнома-маслаҳатларини сўраш ва олиш;

тўпланган материалларни судларга ва унга ишонганнинг ёки унинг ҳимояси остидагининг ишини кўриб чиқувчи давлат органларига тақдим этиш;

мансабдор шахсларга илтимоснома ва шикоят қилиш ҳамда улардан сабаби асосланган ёзма жавоблар олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш


24. Адвокат ўзининг касб-кор фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши, унга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қонунда назарда тутилган воситалар ва усуллардан фойдаланиши шарт.


25. Адвокат адвокатлик сирини сақлаши шарт. Мижознинг адвокатга ёрдам сўраб мурожаат қилиши фактининг ўзи, мижоз ёрдам сўраб мурожаат қилган масалалар, мижоз адвокатдан маслаҳатлар ва тушунтиришларнинг моҳияти, адвокатнинг мижоз билан суҳбати мазмунига тегишли бўлиб қолган барча маълумотлар адвокатлик сири ҳисобланади.


26. Адвокатларнинг касб-кор ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиймати қонун томонидан қўриқланади.

Адвокат ўз касб-кор вазифаларини бажараётганда унга кўрсатишнинг исталган шаклларига йўл қўйилмайди.


27. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш мижоз билан адвокат ўртасида эркин тузиладиган келишув (шартнома) асосида амалга оширилади.


28. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари лицензия берувчи органлар сифатида адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши, шу жумладан адвокатлик фаолиятини белгиловчи қонун ҳужжатларига, адвокатлик этикаси қоидаларига риоя этилишини, шунингдек адвокатларнинг касб тайёргарлигини назорат қиладилар.

Адвокат "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этмаган, адвокатлик фаолиятини амалга оширишдан бош тортган, шунингдек 6 ойдан ортиқ вақт давомида лицензияда назарда тутилмаган фаолият тури билан шуғулланмаган тақдирда адлия органи малака комиссиясига унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиши учун тақдимнома киритади.


29. Адвокатлик фаолиятини бундан кейин амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг хусусиятига боғлиқ равишда адлия органлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тўхтатиб туриш ёхуд бекор қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.

30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолат мавжуд бўлган даврда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тақиқланишини англатади.

31. Лицензиянинг амал қилиши қўйидаги ҳолларда адлия органи қарорига кўра тўхтатиб турилиши мумкин:

адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбдор сифатида жавобгарликка тортилган пайтдан бошлаб ва суднинг ҳукми қонуний кучга киргунча қадар ёхуд оқловчи асосларга кўра уни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача;

адвокатлик фаолиятини амалга оширувчи шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига;

адвокат томонидан унинг аниқланган қонун бузилишларини бартараф этишни талаб этувчи адлия органининг қарори бажарилмаганда.

Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан адвокатнинг қонун ҳужжатларини, адвокатлик этикаси қоидаларини бузганлиги аниқланган тақдирда интизомий жазо чораси сифатида малака комиссиясининг қарори асосида ҳам тухтатиб турилиши мумкин.

Адлия органи лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этиш учун муддат белгилайди. Кўрсатилган муддат 6 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак, адвокат жиноий жавобгарликка тортилган ҳоллар бундан мустасно.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этилганда адлия органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлигининг тасдиғи олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

32. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши мазкур Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳолатлар бошланиши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.

33. Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

адвокат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда, бироқ илгари қабул қилинган топшириқ бажарилгандан кейин, агар мижоз ўз сўзида туриб олса;

белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки адвокат ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилганда;

адлия органи белгилаган муддатда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этилмаганда;

адлия органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонуний эканлиги аниқланганда;

адвокатга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

адвокат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда.

Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан лицензия талаблари ва шартлари адвокат томонидан мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда интизомий жазо чораси сифатида малака комиссиясининг қарори асосида ҳам тўхтатилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига кўра ҳам тўхтатилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиши унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.

34. Лицензиянинг бекор қилиниши мазкур бандда назарда тутилган асослар бўйича лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги эълон қилиниши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.

Адлия органи томонидан лицензия қуйидаги асосларда бекор қилинади:

адвокатнинг аризага кўра;

адвокат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида адлия органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган тақдирда;

қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда лицензия олиш ҳолати аниқланган тақдирда.

Лицензия суднинг қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.

Лицензиянинг бекор қилиш тўғрисидаги қарор, қарор берилган санадан бошлаб амал қилади.

Лицензиянинг бекор қилиниши адвокатнинг касбий фаолиятини бажаришда унинг ҳаракатлари ноқонунийлигини эътироф этмайди.

35. Адлия органлари лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда бу ҳақда адвокатни хабардор қиладилар.

Бундай ҳолда адвокат лицензия бекор килинганлиги тўғрисида адлия органининг қарори ҳақида ўз мижозларини дарҳол хабардор қилиши ва 10 кун мобайнида лицензияни уни берган органга қайтариши шарт.


36. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорга адлия органи раҳбари (раҳбарнинг ўринбосари) имзо чекади.

37. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор устидан бундай қарор олинган пайтдан бошлаб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

38. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги ахборот адлия органи томонидан лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган ёки лицензияси бекор қилинган шахсларнинг кўриб чиқилаётган ишларда қатнашишига йўл қўймаслик мақсадида суд-тергов органларига маълумот учун юборилади.

39. Адлия органлари йилнинг ҳар чорагида берилган, бекор қилинган ва амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган лицензиялар тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи барча лицензияларнинг йиғма реестрини юритади.




1-ИЛОВА


___________________________ ҳудудидаги

адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

РЕЕСТРИ

Ёзув рақами ва реестрга киритилган сана


Адвокатлик тузилмасининг номи


Юридик манзили


Тугатилганлик тўғрисидаги маълумот





2-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Мазкур гувоҳнома


(адлия органининг номи)

рўйхатдан ўтказилган



(адвокатлик тузилмасининг номи)

берилди.



Рўйхатдан ўтказилган сана: 199 йил "__" ____________


Реестр N

М. Ў.

имзо


(Ф.И.Ш.)



(адлия органи раҳбари)


3-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕРБИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш

ҳуқуқини берувчи

ЛИЦЕНЗИЯ

га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


берилди


"Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан мазкур лицензия Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, агар бу қонун билан бевосита тақиқланмаган бўлса, ҳар қандай юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини беради.


Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.


Лицензияни берган адлия органи ___________________________


Лицензия Давлат реестрида ______________ рақами билан қайд этилган.


Серия GZ N 000102


М.Ў.                                                      199 й. "________" __________


Лицензия берган

органнинг раҳбари                                                                        имзо





4-ИЛОВА


______________________________ ҳудудида

берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш

ҳуқуқини берувчи лицензиялар

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Берилган лицензиянинг рўйхатдан ўтиш рақами

Лицензия олган фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми

Лицензия олган фуқаронинг турар жойи

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тўхтатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Берилган лицензиянинг серияси ва рақами

1

2

3

4

5


















Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск