язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Таълим. Маданият. Ноширлик фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2013 й. 169-сон "Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2013 й.

N 169


НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЧЕТ

ТИЛЛАРГА ЎҚИТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек чет тилларни ўрганиш имконини янада кенгайтиришни таъминлаш, нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2013 йил 1 августдан бошлаб нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиянинг Намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) таркибини тасдиқласинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин;

ҳудудий комиссиялар фаолияти мувофиқлаштирилишини ва доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин;

ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида 2014 йил январь ва июль ойларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 июндаги

169-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш

бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини

лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

      

Комиссия раиси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

           


Комиссия аъзолари:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири (ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғи)

          



ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи

            



университетлар (Тошкент шаҳрида - Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах вилоятида - Жиззах давлат педагогика институти, Навоий вилоятида - Навоий давлат педагогика институти) чет тиллар кафедраси мудири ва ўқитувчилари

          



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари (ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари)

           



Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари (ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари)

             



ҳудудий молия бошқармаси бошлиғи

         

Изоҳ:

1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

2. Комиссия, зарурият бўлганда, тегишли йўналиш бўйича эксперт-мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 июндаги

169-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар тўғрисида


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 24 июнь, 25-сон, 324-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 39-модда