язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Савдо. Спирт. Алкоголь маҳсулотлари. Тамаки маҳсулотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2005 й. 242-сон "Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2005 й.

N 242



УЛГУРЖИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ   ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

хўжалик юритувчи субъектларга мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача амал қилади;

улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги рухсатнома гувоҳномалари хўжалик юритувчи субъектнинг тақдим этилган аризаси ҳамда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаси асосида қўшимча йиғимларсиз улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясига қайта расмийлаштирилиши мумкин. Қайта расмийлаштириш муддати икки иш кунидан кўп бўлмаслиги керак;

улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган тартибда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини оладилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2006 йил 1 январгача улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензияси бланкаларини тайёрлаш ва уларни бериш ишлари ташкил этилишини таъминласинлар.


4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома гувоҳномаларининг амал қилиш муддати 2005 йил 21 сентябрдан кейин тугаган хўжалик юритувчи субъектларга 21 сентябрдан 2006 йил 1 январгача бўлган даврда, уларга нисбатан фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилмасдан, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 331-модда.