ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /Давлат статистика қўмитасининг 16.10.2013 й. 6-мб-сон "2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.11.2013 й. 2523-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.11.2013 й.
N 2523
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
16.10.2013 й.
N 6-мб
ҚАРОРИ
2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи
шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 5-1-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 115-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 23 октябрдаги 4-мб-сон "2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2403, 2012 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 566-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 10 июндаги 2-мб-сон "2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2403-1, 2013 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 25-сон, 328-модда).
3. Ушбу қарор 2014 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. Тураев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 18 ноябрь, 46-сон, 611-модда