ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /Давлат статистика қўмитасининг 23.10.2012 й. 4-мб-сон "2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 10.12.2012 й. 2403-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.12.2012 й.
N 2403
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
23.10.2012 й.
N 4-мб
ҚАРОРИ
2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи
шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
(2013 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 5-1-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2013 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 118-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 24 октябрдаги 4-мб-сон "2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2283, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 484-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2012 йил 24 июлдаги 1-мб-сон "2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2283-1, 2012 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 361-модда).
3. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. Тураев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 566-модда