ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2002 й. 438-сон "Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.12.2002 й.
N 438
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИК
ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИНГ ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг айрим хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2003 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонасида иккинчи котиб лавозимини қисқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонасида иккинчи котиб лавозими жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонаси штат жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб штат жадвалларидаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган дипломатик муассасалар таъминотига маблағлар ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси балансидаги моддий ва пул бойликларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда улардан бундан кейин фойдаланиш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Малайзияда Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини очиш тўғрисида" 1996 йил 22 ноябрдаги 409-сон қарорига 1-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Индонезия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 1997 йил 25 июндаги 322-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2002 йил 13 декабрдаги
438-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг
Малайзиядаги Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маошига (1700$) нисбатан ходимларнинг маоши |
Ойлик маош |
Бир йилга иш ҳақи фонди |
Дипломатик ходимлар таркиби |
|||||
1. |
Элчи, у айни вақтда ўриндошлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси |
1 |
100 |
1 700 |
20 400 |
2. |
Маслаҳатчи |
1 |
85 |
1 445 |
17 340 |
3. |
Биринчи котиб |
1 |
75 |
1 275 |
15 300 |
4. |
Иккинчи котиб* |
1 |
70 |
1 190 |
14 280 |
5. |
Жами: |
4 |
5 610 |
67 320 |
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби |
|||||
6. |
Катта бухгалтер |
1 |
65 |
1 105 |
13 260 |
7. |
Механик-ҳайдовчи, айни пайтда хўжалик мудири |
1 |
45 |
765 |
9 180 |
8. |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки Элчихона ходимларининг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (ошпаз, фаррош, қоровул ва бошқалар) |
1 000 |
12 000 |
||
Жами: |
2 |
2 870 |
34 400 |
||
Ҳаммаси: |
6 |
8 480 |
101 760 |
*) янгидан жорий этиладиган лавозим.
2002 йил 13 декабрдаги
438-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг
Индонезиядаги Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маошига (1700$) нисбатан ходимларнинг маоши |
Ойлик маош |
Бир йилга иш ҳақи фонди |
Дипломатик ходимлар таркиби |
|||||
1. |
Элчи* |
1 |
|||
2. |
Биринчи котиб |
1 |
75 |
1 275 |
15 300 |
3. |
Жами: |
2 |
1 275 |
15 300 |
|
Маъмурий-техник ходимлар таркиби |
|||||
4. |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки Элчихона ходимларининг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (ошпаз, фаррош, қоровул ва бошқалар) |
300 |
3 600 |
||
Жами: |
300 |
3 600 |
|||
Ҳаммаси: |
2 |
1 575 |
18 900 |
*) Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчиси ўриндошлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси ҳисобланади.