язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Ер. Ер ости. Сув ресурслари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1998 й. 543-сон "Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1998 й.

N 543



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастри юритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

1999 йилда Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича ерлар сифатини баҳолаш (тупроқ бонитетини аниқлаш) бўйича ишларни амалга ошириш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига, бошқа ташкилотларга юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар уч ой муддатда ер кадастри кўрсаткичлари таркибини, тизимини ҳамда ер кадастри ҳужжатларининг ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсинлар, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги эса тасдиқласин.


5. Ер ресурслари давлат қўмитаси ва "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси:

давлат ер кадастрини юритишнинг илмий тамойиллари ва услубиятини Давлат кадастрлари ягона тизимини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишни ташкил этсинлар;

ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартибини белгиласинлар;

1999 йилдан бошлаб ерларни харитага олиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолашнинг замонавий технологияларига ўтишни таъминласинлар;

республикада ерга доир ахборотларнинг автоматлаштирилган тизими (ЕААТ)ни босқичма-босқич яратишга киришсинлар;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кадастр ишлари учун кадрлар тайёрлашни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат ер кадастрини юритишга доир ишларни бюджет кўрсаткичларида назарда тутилган ҳажмларда давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўз вақтида маблағ билан таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



*) 2-3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.