язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2002 й. 433-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2002 й.

N 433



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"АВТОМОБИЛДА     ХОРИЖИЙ     ЮК

ТАШУВЧИЛАРНИНГ            ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ,

БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН

ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА"

1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 11-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Тошкент вилоятининг магистраль автомобиль йўлларининг айрим участкалари реконструкция қилиниши мўлжалланаётганлиги муносабати билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, чиқиш ва у орқали юк олиб ўтишда хорижий автоташувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий транзит автоташувчиларнинг йўналишлари ўтадиган Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг шимолий ва "Тошкент-Самарқанд" магистралига туташиб кетувчи қисмларида, шунингдек "Тошкент-Чиноз" йўлининг айрим участкаларида Тошкент шаҳрини реконструкция қилишнинг Бош режасига мувофиқ йўллар реконструкция қилинаётганлиги ва кўприклар қурилаётганлиги, уларни 2003 йил 1 сентябргача тугаллаш мўлжалланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Шу муносабат билан:

хорижий автоташувчиларнинг манфаатларига зарар етказилишига йўл қўймаслик мақсадида "Ўзавтойўл" давлат концерни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг хорижий транзит автоташувчилар учун янги йўналишлар белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин;

Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1999 йил 28 майда тузилган икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия баённомасига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ҳудудидан келувчи транзит автоташувчиларнинг кириш ва чиқиш пункти этиб "Яллама" Давлат чегараси орқали ўтиш пункти (Тошкент вилояти) белгилансин;

Қозоғистон Республикасидан Тожикистон Республикасига "Яллама" ўтиш пункти орқали бораётган транзит хорижий автоташувчилар учун 4Р24, 4Р25 ва 4Р26 йўллар бўйича йўналиш белгилансин;

барча транзит хорижий автоташувчиларнинг, шу жумладан МДҲ мамлакатлари автоташувчиларининг Тошкент шаҳри ҳудудига кириши вақтинча тўхтатилсин.

3. "Ўзавтойўл" давлат концерни Тошкент (У.Мирзақулов) ва Сирдарё (Р.Ҳайдаров) вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:

халқаро транзит йўналишлар рўйхатига киритилган 4Р24, 4Р25 ва 4Р26 автомобиль йўлларида зарур таъмирлаш ишларини амалга оширсинлар;

Давлат божхона қўмитасининг кўмагида М-34 "Тошкент-Душанбе" йўлининг 72-километрида ва 4Р20 "Тошкент-Бўка-Бекобод" йўлининг 51-километрида катта юк автомобиллари учун техник хизмат кўрсатиш станциялари бўлган автомобиль тўхташ жойлари қурилишини амалга оширсинлар.


4. Давлат божхона қўмитаси (Б.Парпиев) "Яллама" божхона постини реконструкция қилиш, катта юк автомобиллари ўтиши учун халқаро талабларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур ишларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Давлат божхона қўмитаси (Б.Парпиев) хорижий автоташувчиларнинг республика ҳудуди орқали ўтишнинг белгиланган йўналишларига қатъий риоя қилишларини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З.Мирхўжаев), бошқа ваколатли тижорат банклари Давлат чегараси орқали ўтиладиган барча пунктларда валюта алмаштириш, тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктлари фаолият кўрсатишини таъминласин.


7. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов) хорижий давлатларнинг манфаатдор элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига мазкур қарорда назарда тутилган хорижий автоташувчиларнинг транзит ҳаракати тартиби такомиллаштирилишига доир чора-тадбирлар тўғрисида дипломатик йўллар орқали маълум қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 1-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сон қарори 1-бандининг "в" кичик банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 сентябрдаги 455-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 12, 76-модда.