Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларини бириктирилган хар бир киши ҳисобига маблағ билан таъминлаш тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 05.03.1999 й. 100-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 5 мартдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА



Бошланғич тиббий-санитария ёрдами

муассасаларини бириктирилган ҳар бир киши

ҳисобига маблағ билан таъминлаш тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда эксперимент ўтказишга киритилган Фарғона вилоятининг Бешариқ, Қува ва Ёзёвон туманлари бошланғич тиббий-санитария ёрдами (БТСЁ) муассасаларини молиялаштириш шартлари ва тартиби белгиланади.


2. Экспериментнинг мақсади қишлоқ аҳолисига янада малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимида бошланғич тиббий-санитария ёрдами бўғинини кучайтиришдан иборатдир.



БОШЛАНҒИЧ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ

СМЕТАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Эксперимент шартларига кўра БТСЁ муассасалари ўртача бириктирилган ҳар бир киши нормативи бўйича маблағ билан таъминлашга ўтказилади.


Вилоят бўйича ҳар бир киши ҳисобига маблағ билан таъминлаш нормативи қуйидаги формула бўйича аниқланади:


ЖМН=ССБ:Аҳоли х%ХУ,


бунда: ЖМН жон бошига маблағ билан таъминлаш нормативи, ССБ ҳисобот йилида вилоят соғлиқни сақлаш соҳасининг бюджети, Аҳоли ҳисобот йилидаги вилоят аҳолисининг сони, %ХУ БТСЁ муассасалари харажатларининг туманлар бюджетидаги ҳисобот даври даражасидаги ўртача улуши.


4. Ҳар бир БТСЁ муассасасининг бюджети вилоят бўйича жон бошига ўртача нормативнинг тегишли муассасага бириктирилган аҳоли сонига кўпайтирилганига тенг (3-банд).


5. БТСЁ муассасаларининг функционал хизматлари кенгайишига қараб вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг ички заҳиралари ҳисобига базавий нормативни оширишга йўл қўйилади.


6. Бириктириладиган кишилар сони даставвал мавжуд участкалар бўйича белгиланади. Экспериментнинг кейинги босқичларида кишиларни эркин бириктириш мумкин. Эксперимент ўтказиладиган туманларнинг аҳолиси эркин бириктириш даврида маълум бир БТСЁ муассасасини танлайди ва кейинги йилда дастлабки ёрдам ҳамда маслаҳатлашишга, ташҳис қўйишга ва касалхонада ётишга йўлланма олиш учун унда рўйхатдан ўтадилар.


7. Бириктирилган ҳар бир киши ҳисобидан белгиланган БТСЁ муассасасининг харажатлар сметаси дастлабки даволаш-профилактика ёрдами кўрсатишнинг жорий харажатларини молиялаштиришни таъминлашга қаратилгандир. Капитал қўйилмалар ҳар бир кишига белгиланган харажатлар доирасидан ташқари маблағ билан таъминланади.


8. БТСЁ муассасалари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан маблағ билан таъминланади. БТСЁ муассасаларини молиялаштириш учун маблағлар, туманлар ҳокимларининг розилиги билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига келиб тушади ҳамда аҳоли сонига, жинси, балоғат ёши таркибига ва аҳолининг зичлигига мувофиқ туманлар бўйича қайта тақсимланади.


9. Бошланғич тиббий-санитария ёрдамини маблағ билан таъминлаш учун харажатлар сметаси белгиланган тартибда тасдиқланади.


10. Бошланғич тиббий-санитария ёрдами муассасаларини сақлаш харажатларини маблағ билан ҳар ойда йиллик бюджетнинг 1/12 қисми миқдорида амалга оширилади. Ҳар ойлик маблағ кўчириш бириктирилган аҳолининг жорий сонини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилади. БТСЁ муассасалари ҳар ойда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасини вафот этганлар, рўйхатдан ўчганлар ва янги бириктирилган аҳоли сонини ҳисобга олиб, хизмат кўрсатадиган ходимлар ҳақида хабардор қилиб туради.


11. Йил якуни бўйича тежалган маблағлар БТСЁ муассасаси ихтиёрида қолади ва муассасанинг модий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишган ҳолда унинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.



БОШҚА ҚОИДАЛАР


12. Ҳар бир киши ҳисобига маблағ билан таъминлаш мижозларни йўналтиришнинг ягона тизими мажбурий равишда жорий қилинишини ва турли даражадаги тиббиёт муссасалари ўртасида ўзаро шартномавий муносабатлар ўрнатилишини тақозо этади.


13. БТСЁ муассасалари ишининг сифатини назорат қилиш туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига юклатилади. Сифат тиббий ёрдамнинг ҳаммага баробарлиги ва ўз вақтида кўрсатилиши, унинг замонавий клиник протоколларга ва санитария-гигиена стандартларига мувофиқлиги, мижозларнинг хизмат кўрсатиш даражаси ва даволаниш натижаларидан қониққанлиги кўрсаткичлари бўйича баҳоланади.



























Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск