язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.1998 й. 489-сон "Темир йўл станцияларида божхона назоратини ва назорат постларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.1998 й.

N 489



ТЕМИР ЙЎЛ СТАНЦИЯЛАРИДА

БОЖХОНА НАЗОРАТИНИ ВА НАЗОРАТ

ПОСТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараларидан ўтувчи йўловчиларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказишни тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси божхона чегараларидан ўтиш пунктларида уларни божхона расмийлаштируви учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтиш чоғида йўловчиларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчи ташувчи темир йўл транспорти воситаларини тўхтатиш учун мўлжалланган чегара темир йўл станциялари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

ҳудудида "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси божхона органларига хизмат хоналари берадиган темир йўл станциялари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 1999 йилда Бухоро вилоятидаги Хўжадавлат станциясида, келгусида алоқа воситалари билан таъминланган маҳаллий тармоқлар ташкил қилинишини ҳисобга олган ҳолда, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларига эга бўлган божхона пости қурсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қурилиш тугаллангандан кейин постни зарур инвентарь, асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари билан жиҳозласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур пунктларни Давлат божхона қўмитаси буюртманомасига биноан алоқа хизматлари ва воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин ҳамда келгусида уларнинг узлуксиз ишлашини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда икки ой муддатда тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 ноябрдаги

489-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтишида уларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта

бойликларини божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчи

ташувчи темир йўл транспорти воситаларини тўхтатиш учун

мўлжалланган чегара темир йўл станциялари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Темир йўл станциялари номи


Қорақалпоғистон Республикаси


1.

"Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси


Бухоро вилояти


2.

"Хўжадавлат" темир йўл станцияси


Қашқадарё вилояти


3.

"154-разъезд" темир йўл станцияси


Сурхондарё вилояти


4.

"Болдир" темир йўл станцияси


5.

"Қудуқли" темир йўл станцияси


Тошкент вилояти


6.

"Бекобод" темир йўл станцияси


7.

"Келес" темир йўл станцияси


Хоразм вилояти


8.

"449-разъезд" темир йўл станцияси


9.

"Питнак" темир йўл станцияси






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 ноябрдаги

489-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳудудида "Ўзбекистон темир йўллари"

компанияси божхона органларига хизмат

хоналари берадиган темир йўл станциялари

РЎЙХАТИ

Т/р

Темир йўл станциялари номи


Қорақалпоғистон Республикаси


1.

"Найманкўл" темир йўл станцияси


2.

"Қорақалпоғистон" темир йўл станцияси


Андижон вилояти


3.

"Савай" темир йўл станцияси


4.

"Хонобад" темир йўл станцияси


Бухоро вилояти


5.

"Хўжадавлат" темир йўл станцияси


Қашқадарё вилояти


6.

"154-разъезд" темир йўл станцияси


Наманган вилояти


7.

"Учқўрғон" темир йўл станцияси


Сирдарё вилояти


8.

"Сирдарё" темир йўл станцияси


Сурхондарё вилояти


9.

"Болдир" темир йўл станцияси


10.

"Қудуқли" темир йўл станцияси


11.

"Ғалаба" темир йўл станцияси


Тошкент вилояти


12.

"Бекобод" темир йўл станцияси


13.

"Ўзбекистон" темир йўл станцияси


14.

"Келес" темир йўл станцияси


Фарғона вилояти


15.

"Сувонобод" темир йўл станцияси


Хоразм вилояти


16.

"449-разъезд" темир йўл станцияси


17.

"Питнак" темир йўл станцияси


Тошкент шаҳри


18.

"Тошкент - йўловчи" темир йўл станцияси


19.

"Чуқурсой" темир йўл станцияси