Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.04.1993 й. 169-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 2 апрелдаги

169-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар

бўйича Комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Фавқулодда вазият - бу Республиканииг айрим минтақаларида, бир ёки бир қатор корхоналарида рўй берган, табиий иқлимга оид экологик ва техноген офатлар, авариялар, фалокатлар, эпидемия ва эпизоотиялар оқибатида содир булган ва кўп миқдорда зарар етказиши мумкин бўлган ёки етказган, одамлар қурбон бўлишига олиб келган ва ҳаёт учун зарур шароитларнинг бузилишига олиб келган аҳвол.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг мақсади қуйидагиларни таъминлашдан иборат:

республка давлат бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, минтақага хос булган эпидемия ва эпизоотиялар рўй берадиган ҳолларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимига киритилган кучлар ва воситаларнинг доимий тайёр туришини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг, республиканинг барча даражалардаги бошқарув органларининг, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идора ва корхоналарнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш кечиктириб булмайдиган қидирув-қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига, минтақада фавқулодда вазият юз берганда аҳолининг ҳаётини сақлаш ва уларни фалокат зоналаридан эвакуация қилиш.


2. Комиссия ўз фаолиятини Ваэирлар Маҳкамаси раҳбарлигида амалга оширади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари билан ўзаро алоқада иш олиб боради.

Комиссия раиси, раис ўринбосарлари ва Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан тайииланади.

Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳ;офаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик наэорати давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.


3. Комиссиянинг асосий вазифалари:

а) кундалик фаолиятида:

республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари корпорациялари, идоралари, бирлашмалари, республика авария-қутқариш хизматлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишига тайёргарлик даражасини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш фавқулодда вазиятларда саноат, энергетика, транспорт, алоқа, ижтимоий-маиший хизмат объектларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

рўй бериш эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни ва уларнинг оқибатларини олдиндан аниқлаш, республика ҳудудида авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавфли зоналарни (районларни) белгилаш, экстремал ҳодисалар хавф-хатарини ва қурилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш бўйича ишларни бошқаради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизими ишларига раҳбарликни амалга оширади;

потенциал хавфли объектларда авариялар ва фалокатларнинг олдини олишга, улар юз берган тақдирда ҳамда табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берган ҳолларда қурилиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган эҳтиёт чоралари тизимини ишлаб чиқади;

руй бериши мумкин булган авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотияларни тугатиш бўйича тадбирларнинг республика режасини тайёрлайди;

республика ҳудудида аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун потенциал хавфли булган халқ хўжалиги ва мудофаа характеридаги обьектларнинг жойлашиши нечоғлик мақсадга мувофиқлиги шунингдек, уларни бекитиш, консервациялаш, тугатиш, фаолиятини тўхтатиб қўйиш масалаларини кўриб чиқади;

республика бошқарув органларининг авария-қутқарув хизматлари, Ўзбекистон Республикаси кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар юз берганда ҳаракат қилиш бўйича командна-штаб ва махсус машқларни ўтказади;

жамоат ташкилотлари ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш буйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;

республика аҳолисини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссияси билан биргаликда қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларини самарали олиб бориш учун замонавий техника, асбоб-ускуналар, механизмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда харид қилишни, хавфли техноген ва табиат ҳодисаларини кузатишни, улар устидан назорат тизимини ривожлантирувчи, аҳолини ҳимоя қилиш ва кишиларнинг фавқулодда вазиятларда яшашини таъминловчи ягона илмий-техникавий сиёсатни ишлаб чиқишда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик актларнни, қарорларини, фармойишларини, Комиссиянинг ҳуқуқ доирасига кирадиган масалалар буйича бошқа норматив актларни ишлаб чиқишни амалга оширади ва улариинг бажарилишини назорат қилиб боради;

фавқулодда вазиятлар оқибатлари профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ватанимиз ва хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил этади, Комиссиянинг ваколати доирасида марказий бошқарув органлари, бошқа хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;

б) фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва уларнинг оқибатларини тугатишда:

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тиэимини тайёр ҳолатга келтиришни ва унинг ишлашини таьминлайди;

тегишли бошқарув органларини ва аҳолини фавқулодда вазиятларнинг рўй берганлиги, характери ва миқёслари, уларнинг оқибатларини тугатишнинг қандай бораётганлиги ҳақида хабардор қилиш ва ахборот билан таъминлашни ташкил этади;

республика ҳудудида минтақавий фавқулодда вазият рўй берган тақдирда қидирув-қутқариш ва авария -тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилади;

зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

фалокат рўй берган районга ташкилотлар ва фуқаролардан, шу жумладан, хорижий фуқаролардан ёрдам тариқасида тушадиган моддий ва молиявий маблағрларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини ташкил этишни назорат қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги фавқулодда вазиятлар комиссияларининг авариялар ва фалокатларнинг сабабларини аниқлаш юзасидан олиб борадиган ишида қатнашади тегишли тажрибага эга бўлган жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг шу жумладан, хорижий фуқароларнинг фавқулодда ваэиятларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш ишларини олиб боради;

одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун бевосита хавф-хатар бартараф этилгач, қидирув-қутқариш ишлари олиб борилгандан кейин, аҳолининг яшашини таъминловчи обьектлар тиклаб бўлингандан сунг фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш ишларига раҳбарлик қилиш маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига, шунингдек, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ва бирлашмалар зиммасига ўтказилади.


4. Комиссия қуйидаги ҳуқукларга эга :

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларини ва Миллий Гвардия қўшинларини авариялар, фалокатлар, экологик ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатишга, фавқулодда вазиятлар зоналарида жамоат тартибини сақлашни ва аҳолининг ҳаёти учун зарур бўлган ҳамда халқ хўжалиги обьектларини муҳофоза қилишни таъминлашга жалб этиш ҳақида белгиланган тартибда таклиф киритиш;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлар тарзидаги қарорларини қабул қилишда қатнашиш;

Комиссия ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги мажмуалари, вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идоралар, бирлашмаларнинг раҳбарлари билан биргаликда қатнашиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идоралар ва бирлашмаларнинг фавқулодда вазиятлар буйича комиссияларининг ишини назорат қилиб бориш, ўз мажлисларида ана шу комиссияларнинг ҳисоботларини эшитиш;

фавкулодда ваэиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларнинг тайёрлигини назорат қилишни амалга ошириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, корпорациялар, идоралар, бирлашмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлардан Комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни талаб қилиш ва олиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларни зарур бўлган қидирув-қутқариш ҳамда авария-қайта тиклаш ишларига белгиланган тартибда жалб этиш;

республика ҳудудидаги минтақавий фавқулодда вазият вужудга келган жойга бориб қидирув-қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилиш;

фавқулодда вазият пайдо бўлиши сезилган ҳолларда, қайси идорага буйсунишидан қатъи назар, республика ҳудудидаги халқ хужалиги объектларининг ишини тўхтатиб қўйиш;

маҳаллий авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ва зпизотиялар рўй бергани тақдирда ўз вакиллари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ишида иштирок этиш учун юбориш;

республика халқ хўжалигининг етакчи мутахассисларини потенциал хавфли бўлган обьектларнинг бехатар ишлашини назорат қилишга жалб этиш.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси кундалик фаолиятида Комиссия раиси томонидан тасдиқланган йиллик ва йил чораги режаларига мувофиқ иш олиб боради. Комиссия мажлисларида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш масалалари кўриб чиқилади. Комиссия ўз ваколат доирасида барча республика вазирликлари, давлат қўмиталари, бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар учун бажариш мажбур бўлган қарорлар қабул қилади. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда зарур қарорлар Комиссия раиси ёки унинг биринчи ўриибосари томонидан қабул қилиниб, тегишли кўрсатмалар тарзида ижрочиларга етказилади. Фавқулодда вазиятлар рўй берганда авария фалокат ва табиий офат, эпидемия ва эпизоотияларнинг тури, уларнинг кўлами ва оқибатларига қараб Комиссия таркибидан тезкор гуруҳлар ташкил этилади. Бу гуруҳларга Комиссия раиси ёки унинг ўринбосарлари бошчилик қиладилар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишга раҳбарликни таьминлайдилар.


6. Комиссия раиси Комиссия зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъул бўлиб, Комиссия аъзолари ўртасида ваэифаларни тақсимлайди, Комиссия ва унинг аппарати ишини ташкил этади.


7. Комиссия раисига амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Ўзбекистон Республикасининг "Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги Қонунига мувофиқ, фавқулодда вазият зонасида жамоат тартибини катта молиявий ва моддий бойликлар тупланган жойларни, аҳолининг ҳаётий фаолиятини таъминловчи ва халқ хужалиги обьектларини қўриқлашни кучайтириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зонасида фуқароларнинг кириш- чиқиши учун махсус режимни жорий этиш;

Ўзбекистсзн Республикиси Президенти билан келишилган ҳолда, фавқулодда ҳолат эьлон қилинган ҳудудда фавқулодда вазият ва характерига қараб, офат рўй берган районларда фуқароларнинг яшаши ва юриш-туришининг алоҳида тартибини ўрнатиш;

Фавқулодда вазият оқибатларининг олдини олиш ёки тугатиш учун зарур транспорт, тиббий, қутқариш, қайта тиклаш ҳамда бошқа куч воситаларни, Ўзбскистон Республикаси Преэидентининг фармойишига биноан ҳарбий бўлинмалар ва қисмларни жалб этиш;

Фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарда ва уларнинг оқибатларини тугатиш учун бўлган ҳаракатларда барча зарур моддий- техника, тиббий, озиқ-овқат ва бошқа давлат ва идора ресурсл.ари, реэервлари ва заҳираларидан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги эиммасига фавқулодда ваэиятларда ва уларнинг оқибатларини тугатишда бошқарув бўйича мутахассис кадрларнинг малакасини оширишни фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш ва такомиллаштириш ишларини ташкил этиш юклатилади.

Комиссия ўз тасарруфида қуйидагиларга эг.а :

тегишли режалаштирилган давр учун иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат режаларида эҳтиёт чораларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича кузда тутилмаган ишларни амалга оширишга мулжалланган махсус молиявий ва моддий-техника резервлари. Мазкур резервларнинг ҳажмлари ва номенклатураси тўғрисидаги таклифлар тегишли равишда вазирликл.зр ва идоралар томонидан комиссия билан келишилган ҳолда тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасининг иккинчи бўлими томонидан мувофиқлаштирилади.

Комиссия томонидан ажратилган маблағларни сарфлаш ва резервлардан фойдаланиш унинг қарори билан амалга оширилади.

Комиссия ишчи аппаратининг ташкилий тузилиши Комиссия раиси томонидан белгиланади.

Комиссия аппарати фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг о|қибатида кўриладиган зарарни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш буйича кундалик ишларни ташкил этади, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат тизимининг тайёрлигини назорат қилиб боради. Комиссия мажлисларига ҳужжатлар тайёрлайди, Комиссия қарорларини ижрочиларга етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади.Потенциал хавфли объектлари бўлган республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, бирлашмалари раҳбарлари ( раҳбарларнинг биринчи ўринбосарлари ) бошчилик қиладиган фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар тузадилар. Улар ўзларига қарашли объектларда ва уларга тенгдош районларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг етказиши мумкин бўлган эарарини камайтириш ва улар оқибатларини тугатиш бўйича тадбирлар ҳамда ишларни тайёрлаш ва ўтказиш учун шахсан масьулдирлар.

Фавқулодда ваэиятлар бўйича тармоқ комиссиялари буйсунувчи корхоналарнинг фавқулодда вазиятлар буйича объект комиссияларининг фаолиятига, хавфсиз ва чиқитсиз технологяни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳимоя ва фавқулодда вазиятларнинг оқи6атларини тугатишнинг зарур воситаларини ишлаб чиқиш юзасидан ягона техника сиёсатини ўтказиш ^ экстремал шароитда бошқариш буйича мутахассис кадрлар тайёрлаш, фавқулодда ваэиятлар оқибатларини тугатишда объект комиссияларига ёрдам бериш, жумладан, фавқулолда вазиятлар буйича вилоят, шаҳар комиссияларининг куч ва воситаларини бу ишларга жалб этиш (келишув бўйича) ишларига услубий раҳбарлик қилиш, бу ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширишлари керак.

Комиссия вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмалар ва потенциал хавфли объектларда навбатчилик -диспетчерлик хизматини ташкил этади. Фуқаро мудофааси бўйича иккинчи бўлимларнинг штатдаги ходимлари вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмаларнинг фавқулодда ваэиятлар бўйича комиссияларининг ишчи органи ҳисобланади.

Потенциал хавфли объсктлари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирлнклари, давлат қўмиталари, концернлари, идоралари, бирлашмалари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ҳақида идоравий ннзомларни ишлаб чиқадилар, ўз ишларида Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг Вақтинчалик низомидан фойдаланадилар.

Вазирликнинг комиссия ҳақидаги низоми Вазирлар Маҳкамаси Комиссияси билан келишилган ҳолда, вазир томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг шахсий таркиби: раис, раис ўринбосарлари, комиссия аьзолари ҳайъати ( қўмита ) қарори билан тасдиқланади.

Халқ хўжалиги объектининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг намунавий лойиҳасини вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, бирлашмалар (тармоқ комиссиялари) ишлаб чиқадилар. Объект комиссиялари ўз низомида асосий вазифаларни, функцияларни, таркибни ва ҳуқуқларни, фавқулодда вазият хавфи бўлганда унинг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш буйича ишларни ташкил этишни, (маҳаллий хусусиятларни ҳисо6га о лган ҳолда ) жалб этиладиган куч ва воситаларни аниқлайдилар.

Хусусий (цех) ва объект вазиятларини объект комиссиялари зарур ҳолларда фавқулодда ваэиятлар буйича (шаҳар) ва тармоқ комиссияларининг тезкор гуруҳлари, куч ва воситалари иштирокида бартараф этадилар.

Тармоқ комиссиялари идорага қарашли қайси корхоналарда аҳолини шикастланиш (зарарланиш) хавфидан хабардор қилишнинг муайян

тизимлари бўлишини белгилайдилар. Уларни жиҳохлашни назорат қилишни ана шу комиссиялар амалга оширадилар.

Офицерлар таркиби билан комплектланган фуқаро мудофааси штаби мавжуд бўлган вилоятлар шаҳаррлар ва шаҳарларнинг туманларида фуқаро мудофааси бошлиғи - фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия раиси этиб ҳокимнинг биринчи ўринбосари тайинланади. Ишчи аппарати функцияси фуқаро мудофааси штаби ва иккинчи бўлим ходимларига юклатилади.

Республика тез ҳаракат қилиш куп профилли маркази (РТҲКПМ) республика ҳудудида экстремал вазиятлар да одамлэрни қутқариш буйича профессионал бош ташкилот бўлиб, фавқулодда вазиятларминг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш бўйича ягона Давлэт тизимига киради.

РТҲКПМ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси раиси зиммасига юклатилади ва у Республика тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази ҳақидаги низомни тасдиқлайди.

РТҲКПМнинг белгиланган шаклдаги гувоҳномасини олган қутқазувчилар фавқулодда вазиятлар рўй берган зонага кириш (чиқиш) ҳуқуқига эгадирлар.



Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар туман ҳокимликларининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда шу комиссиялар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқадилар.

























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск