Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Вилоят ҳокимлиги истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 20.11.1992 й. 547 -сон қарори билан маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининт

1992 йил 20 ноябрдаги

547 -сон қарори билан

МАЪҚУЛЛАНГАН



Вилоят ҳокимлиги истиқболни белгилаш

ва статистика бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Истиқболни белгилаш ва статистика вилоят Бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги Фармонига мувофиқ истиқболни белгилаш ва статистика вилоят бошқармаси негизида вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ҳамда вилоят ҳокимлилигига бўйсунадиган унга услубий раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиришни "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси амалга оширади,;


2. Вилоят Бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Кенгашнинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишларига, истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг қарорлари буйруқлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, мазкур Низомга амал қилади.


3. Бошқарманинг бош вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида вилоятни ривожлантиришнинг устивор йўналишлари ва истиқболини аниқлаш бўйича истиқболни белгилаш таҳлилий ишларни амалга ошириш, ишончли ва ҳақиқий статистика ахборотини шакллантириш;

вилоятни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг, табиий ва меҳнат ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишнинг қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболни белгилашларини ишлаб чиқиш;

ҳокимлик бошқармаларида бўлимлари, ноҳия, шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини белгилаш ҳамда статистика ишларини амалга оширишга оид фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, услубий раҳбарлик қилиш ва  ишда тажриба алмашиш;

ишлаб чиқаришни рақобатга қобил маҳсулотлар тайёрлаш бўйича устивор ривожлантиришни, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, вилоят, шаҳарлар ва ноҳияларни комплекс ривожлантириш, экологик вазиятни соғломлаштириш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлаш;

ягона статистика сиёсати юрғизиш, халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг вужудга келаётган шарт-шароитларини, бозор муносабатларига ўтишни, нархлар ўзгаришини мулкчиликнинг хилмахил шаклларини акс эттирувчи ҳисобот курсаткичларининг илмий асосланган тизимини жорий этиш;  

маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш, кенг компьютерлаштириш, бутун статистикани замонавий халқаро нормаларга ва андозаларга босқичма-босқич мувофиқлаштиришни амалга ошириш вилоят ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш.


4. Вилоят бошқармаси унга юклатилган вазифаларга мувофиқ:

вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболини белгилашнинг илмий даражасини ошириш, унинг усулларини такомиллаштириш ва ташкил этилишини яхшилаш, бозор муносабатларига кириш шароитларида уларнинг ҳар томонлама асосланганлиги ва мувозанатлилиги, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишида мавжуд заҳиралардан энг кўп даражада фойдаланиш учун жавоб беради;

ноҳиялар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларида амалдаги қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини таъминлайди;

вилоятнинг минералҳомашё ва бошқа ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда экологик вазиятни соғломлаштириш талабларига риоя этган ҳолда ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни таъминлайди;

бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнига таҳлилийистиқболни белгилаш жиҳатидан баҳо беради, юқори органларида кўриб чиқиш учун хўжалик механизмини, бошқарув шаклларини ва усулларини такоми ллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

тайёр ва рақобатга қобил маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари, маҳаллий бинокорлик материаллари ва ёқилғи ишлаб чиқаришни устивор (ривожлантириш, халқ бадиий ҳунармандчилигини ривожлантириш халқ хўжалиги мажмуи тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

вазирликлар, концернлар, идоралар билан биргаликда барча инвестициялардан, шу жумладан, хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишни амалга оширади;

вилоят аҳолиси моддий фаровонлигини мустаҳкамлаш, унинг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналишлари ва йўллари истиқболини белгилаш, меҳнат фаоллиги ва тадбиркорликни кучайтириш бўйича таклифларни асослайди;

аҳолининг тўловга қобилиятли талабини тўлароқ қондириш мақсадида вилоят ҳудудида пул даромадларини ва аҳоли харажатларининг мувозанатини таъминлайди;

бошқа минтақалар билан, шунингдек, хорижий мамлакатлар билан; иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали минтақалараро ташқи иқтисодий, савдо ва илмийтехника алоқаларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди; 

республика аҳамиятига эга бўлган тегишли мақсадли дастурлардан келиб чиқувчи вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди;

Ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор шаклларини жорий этишнинг ягона статистика сиёсатини юритади;

статистика ишларининг тасдиқланган режалари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

ноҳиялар, шаҳарлар, шаҳардаги ноҳиялар иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини комплекс ишлаб чиқиш, уларни зарур ахборот, таҳлилий ва истиқболни белгилаш маълумотлари билан таъминлаш масалалари соҳасида бошқа иқтисодий органлар билан ўзаро алоқасини амалга оширади;

иқтисодий статистика ахбороти таҳлилининг барқарорлиги ва ишончлилигини, нархлар ва тарифларни кузатиш ва рўйхатга олиш бўйича статистика ишлари ўтказилишини, халқ истеъмол молларига, пулли хизматларга, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига улгуржи ва чакана нархлар, транспортда ташиш тарифлари индексларини ишлаб чиқишни, нархларнинг ўзгариши даражаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг аҳоли турмуш даражаси ва кун кечириш даражаси ўзгаришига таъсирини таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;

вилоят ҳудудидаги хорижий шериклар иштирокидаги қўшма корхоналар фаолиятини ҳамда валюта инвестициялари самарадорлигини таҳлил қилишни амалга оширади;

вилоят барча статистикасини миллий счётлар тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмини жорий қилиш тартибини белгилайди;    

вилоят шаҳарлари ва нохиялари ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда статистика кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш, энг янги ва техника ютуқлари, замонавий ахборот технологиялари ва тизимлари негизида статистика ахбороти сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди. Электронҳисоблаш машкналарининг техника билан қайта жиҳозланишини, уларнинг янги авлодлари, алоқанинг илғор воситалари қўлланилишини, фойдаланувчиларнинг банк маълумотларига телекоммуникация орқали кириб боришларини  ривожлантиришни амалга оширади;

вилоятда юз бераётган ижтимоий жараёнларни ўрганиш ишларини олиб боради, турмуш даражаси, сифати ва қиймати ўзгаришини таҳлил қилади, ягона методология бўйича аҳоли рўйхатини, текширишлар,  сўровларни ўтказади, оилавий бюджетлар статистикасини ташкил этади;

меҳнат бўйича вилоят органлари билан биргаликда меҳнат ресурслари ва ишчи ўринлари балансларини, меҳнат ресурсларининг тўлароқ иш билан таъминланиши буйича таклифларни ишлаб чиқади;               

бошқарувнинг ҳудудий органлари корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича истиқболдаги ва қисқа муддатли истиқболни белгилаш учун таклифлар тайёрлайди; 

кўп укладли иқтисодиётни, бозюр инфраструктурасини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, деҳқон (фермер) хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг қарор топиши жараёнларини, мана шу мақсадлар учун ажратилаётган ер участкалари ва моддий маблағлардан самарали фойдаланишни ўрганади;

истиқболни белгилашлар. мақсадли дастурлар, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш тамойилларини ишлаб чиқиш учун белгиланган муддатларда таклифлар, кўрсаткичлар тайёрланишини ҳамда зарур шакллар тўлдирилишини таъминлайди;

"Ўзшартномасавдо" давлат уюшмасининг вилоят бошқармалари билан биргаликда маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва уларни давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериш кўрсаткичлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

ишлаб чиқилаётган ҳисоботлар, ўтказилаётган аҳоли рўйхатлари, текширишлар, бир марта ҳисобга олишлар асосида маълумотлар статистика банкини ташкил этади;

белгиланган тартибга мувофиқ давлат бошқаруви вилоят органларини улар фаолиятининг йўналишлари бўйича зарур статистика ахбороти билан таъминлайди.


5. Вилоят бошқармаси тасдиқланган истиқболни белгилашлар қандай бажарилаётганлигини мунтазам ва комплекс таҳлил ва назорат қилади, алоҳида тармоқлар ривожланишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида ҳокимлик бошқармалари ва бўлимларига таклифлар киритади; истиқболни белгилашлар қандай бажарилаётганлиги, иқтисодиётнинг бозор муносабатларига кириши бўйича чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши, статистика ва ҳисобга олиш масалаларига оид қонунчилик ва меъёрий актларга риоя қилиниш тўғрисида ҳокимликка мунтазам равишда ахборот бериб туради.


6. Бошқармага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

вилоят халқ хўжалиги ва ижтимоий ривожланишининг тегишли даврдаги якунларини чиқариш ва эълон қилиш;

амалдаги қонунчилик доирасида вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболни белгилашларини сифатли ишлар чиқишни таъминлаш, уларнинг бажарилиши ва статистика ишларини такомиллаштириш учун барча зарур чораларни кўриш;

истиқболни белгилаш лойиҳалари ва айрим хўжалик муаммоларини ишлаб чиқиш учун вилоят ҳудудидаги илмийтадқиқот, технологик ва лойиҳаконструкторлик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек, алоҳида олимлар, мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;

қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболни белгилашларни ишлаб чиқиш ҳамда айрим хўжалик масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш учун бутун ҳисобга олиш  статистика ишлари бўйича давлат ҳисоботини, шунингдек, бўйсуниши ва мулнчилик шаклидан қатъи назар барча вилоят ва маҳаллий бошқарув органларидан, шу жумладан молия, банк ва бошқа хизматлардан, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан зарур материалларни белгиланган муддатларда олиш;

давлат статистика кузатишлари ўтказиш умуммаълумотларни тақдим этмаган, ёхуд уларни кечикиб ёки бузиб тақдим этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий жазолар қўллаш;

вилоят бошқармалари, корхоналар, ташкилотларда, уларнинг бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, уюшмалар, концернлар, иттифоқлар ва бошқа бирлашмаларда ҳисоботларнинг ишончлилиги ва дастлабки ҳисобга олишнииг ҳолатини текшириш;

маълумотлар бузилганлиги аниқланган ҳолларда давлат ҳисоботига тузатишлар киритиш, тегишли юридик ва жисмоний шахсларга бу тузатишларни дастлабки ва бухгалтерия ҳисобида, бошқа ўзаро боғлиқ кўрсаткичларда акс эттириш мажбуриятини юклаш, маълумотларни бузувчиларга нисбатан қонунда белгиланган интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида илтимос қилиш;

барча даражадаги ҳокимликлар бошқармалари ва бўлимлари, корхоналар ва муассасалар раҳбарларининг вилоят Бошқармаси ваколатига кирувчи масалалар бўйииа ҳисоботларини эшитиш;

вилоят ҳокимлиги бошқармалари ва бўлимларида, иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўйича ноҳия ва шаҳар бўлимларида, корхоналар, бирлашмалари ташкилотлар, колхозлар ва совхозларда истиқболни белгилаш иқтисодий ишларнинг йўлга қўйилишини текшириш ҳамда бу ишларни яхшилаш бўйича зарур кўрсатмалар бериш;  

вилоятни иқтисодий ривожлаќнтириш масалаларини муҳокама қилиш учун идоралараро кенгашлар чақириш;

қўйилган талабларга жавоб бермайдиган истиқболни белгилашларни вилоят ҳокимлиги бўлимларига, бошқармаларга, қуйи ҳокимликларга пухта ишлаш учун қайтариш.


7. Бошқарма ўз иши юзасидан вилоят ҳокимлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси олдида жавоб беради.


8. Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармасига раҳбарлик қилиш вилоят ҳокими ўринбосарларидан бирига юклатилади.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарларга эга бўлади, уларни вилоят Бошқармаси бошлиғининг тавсияси бўйича вилоят ҳокимлиги лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бошлиқ билан унинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Бошқарма бошлиғи томонидан амалга оширилади.


9. Вилоят Бошқармаси бошлиғи:

Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;  

вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув юқори органларининг актлари асосида ҳамда уларни бажариш юзасидан ўз ҳуқуқ доирасида қарорлар, буйруқлар чиқаради, зарур ҳолларда ҳокимлик бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда вилоят, ноҳиялар, шаҳарлар, шаҳардаги ноҳиялар ҳокимликларининг барча бошқармалари ва бўлимлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар вилоят ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар ижро этиши мажбурий бўлган қўшма буйруқлар чиқаради;

аппарат ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади; 

бошқармалар, ноҳиялар ва шаҳарлар иқтисодиёти ва статистикасини мувофиқлаштириш бўлимлари ходимларининг малакаларини ошириш тадбирларини етказади;

вилоят истиқболни белгилаш ва статистика Бошқармаси бўлимлари тўғрисидаги низомии тасдиқлайди.


10. Бўлимда бошлиқ, унинг ўринбосарлари ва иқтисодий хизматларнинг бошқа раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг таркиби вилоят Бошқармасининг тавсияси бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

Бошқарув ҳайъати ўз мажлисларини мунтазам ўтказади, уларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболни белгилаш лойиҳалари, иқтисодиётни ривожлантириш масалалари, уларнинг қандай бажарилаётганлиги, статистика ахборот тизими фаолият кўрсатиши масалалари шунингдек, вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг бошқа энг муҳим муаммолари кўриб чиқилади.

Ҳайъат қарор Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.


11. Бошқарув тузилмаси ва штатлари вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

Бошқарманинг органлари хўжалик шартномалари, битимлар ёки бир марталик сўровларга мувофиқ тижорат асосида ахборот ҳисоблаш ва таҳлилий хизматларни фаол ривожлантирадилар. Фойдаланувчиларга иқтисодий статистика ахборотини статистика ишлари режасида белгиланган минимумдан ортиқча тақдим этиш ҳам тижорат асосида амалга оширилади.

Ишлар (xизматлар)нинг барча турларини бажаришдан олинган фойда (даромадидан Бошқарманинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиши, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.


12. вилоят истиқболни белгилаш ва статистика Бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби таъсирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск