язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1991 й. 5-сон "Ўзбекистон ССЖ агросаноат комплексини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.1991 й.

N 5



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

АГРОСАНОАТ КОМПЛЕКСИНИ БОШҚАРИШ

СТРУКТУРАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Агросаноат комплексида давлат ва хўжалик бошқарувининг вазифаларини чеклаш, колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллигинх мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришни олдиндан башорат қилиш ва бозор муносабатларини жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан аник; чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек, агросаноат комплекси меҳнаткашларининг, Деҳқонлар уюшмаси ва ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат кооператив қўмитаси Кенгашининг истакларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат кооператив қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги жумҳурият вазирлигига айлантирилсин, марказий аппаратнинг асосий структуравий бўлинмалари биринчи-иловага мувофиқ ва вазирлик ҳузуридаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар иккинчи-иловага мувофиқ бўлсин.


2. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

колхозлар, совхозлар, хўжаликлараро корхоналар, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликларда, саноатнинг қайта ишлаш тармоқларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, хўжалик юритишнинг янгича шаклларини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш (ижара, пудрат муносабатлари, харажатларни ва меҳнатга ҳақ тўлашни назорат қилишнинг чек шакли);

қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш тармоқларини ривожлантиришни олдиндан башорат қилиш, давлат ресурслари маҳсулотлари балансларини ишлаб чиқиш, маблағ билан таъминлаш, кредит бериш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш, иқтисодий ислоҳот ва нарх-наво сиёсатини ўтказиш, бозор конъюнктурасини, инвестиция масалаларини, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ҳимояланишини ўрганиш;

аграр сиёсатнинг асосий йўналишлари, ер ислоҳотини ўтказиш, бозор муносабатларига ўтиш, қишлоқни ижтимоий қайта қуриш, тадбиркорликнинг турли шаклларини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

хўжалик юритишнинг бозор механизммни жорий қилиш, мулкчилик шакли ва хўжалик юритишнинг шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчилар учун тенг иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

колхозлар, совхозлар ҳамда агросаноат комплексининг бошқа корхоналари ва ташкилотларини моддий-техникавий таъминлашни ташкил этиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва амалга ошириш;

суғориладиган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини такомиллаштириш, наслчилик ишларини олиб бориш, агросаноат ишлаб чиқаришининг барча тармоқларида фан-техника тараққиётини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига зарурат бўлганда ихтисослаштирилган тармоқлар бўйича янги бирлашмалар тузишга, вазирлиги ҳузурида ишлаб турган ташкилотлзрни белгиланган тартибда қайта ташкил қилишга ва тугатишга рухсат берилсин.

ЎзССЖ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жумҳурият гўшт ва сут саноати ишлаб чиқариш бирлашмасини ("Ўзмясомолпром") ва "Ўзпчелопром" Жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиш зарур деб ҳисоблансин.


4. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзпишчепром" жумҳурият ишлаб чиқариш илмий бирлашмаси Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзпишчепром" озиқ-овқат саноати концернига айлантирилсин.

Қуйидагилар "Ўзпишчепром" концернининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш, тармоқни ривожлантириш истиқболларини, меъёрий ва технологик иш регламентини ишлаб чиқиш; меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини жорий қилиш;

озиқ-овқат тармоқлари объектларини лойиҳалаш, реконструкциялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янгиларини қуриш;

корхоналар ва бирлашмаларнинг ремонт эксплуатация эҳтиёжлари ва капитал қурилиш учун талабномаларини марказлаштириш;

корхоналарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўзлари мустақил ишлаб чиққан параметрлари асосида тармоқнинг истиқболларини белгилаш;

хом ашё, моддий-техника ресурслари ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш юзасидан шартномаларни имзолаш, банк кредитларидан фойдаланиш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, қимматбаҳо қоғозлар бозорида қатнашиш, қўшма корхоналарни барпо этиш.


5. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзбекистон" жумҳурият ишлаб чиқариш давлат кооператив бирлашмаси кенгашини Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги "Ўзбекистон" мевасабзавотчилик концернига айлантириш тўғрисидаги илтимоси қондирилсин.

Қуйидагилар "Ўзбекистон" концернининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

мевасабзавот маҳсулотлари етиштиришни ва истеъмол қилишни олдиндан башорат қилиш, уни харид қилиб олишни, сақлашни, қайта ишлашни ва сотишни ташкил этиш;

тасарруфидаги қайта ишлаш корхоналарининг бир маромда ишлашини ташкил этиш, технологик жараённи такомиллаштириш;

бозор конъюнктурасини, нархлар ҳамда товарлар ва хизматларга нарх ҳосил қилишни ўрганишни ташкил қилиш;

колхозлар, совхозлар, деҳқон, фермер хўжаликлари, фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларига, ишлаб чиқариш ширкатларига ўзларининг маҳсулотларини сотишда ва қайта ишлашда пулли хизматлар кўрсатиш;

мевасабзавот маҳсулотларини, картошкани, қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт ва импорт қилишни амалга ошириш, қўшма ишлаб чиқаришлар ва корхоналарни барпо этиш.


6. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Узриба" жумҳурият давлат кооператив бирлашмаси кенгашини Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Узриба" балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш концернига айлантириш тўғрисидаги илтимоси қондирилсин.

Қуйидагилар "Узриба" концернининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

жумҳурият балиқ хўжалигини ҳар томонлама ризожлантиришни таъминлаш, сотиладиган балиқни, уруғлик балиқни етиштиришни кўпайтириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни ва сотишни ташкил этиш;

сув ҳавзаларининг маҳсулдорлигини ошириш, тармоқни бошқаришнинг илғор усулларини жорий қилиш;

колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳовуз балиқчилигини ташкил этишда ва уруғлик балиқ етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатиш.


7. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги юқорида кўрсатилган вазифаларни Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат кооператив қўмитаси, вилоят агросаноат уюшмалари, ноҳия агросаноат уюшмалари ва жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмалари орқали ҳаётга тадбиқ этсин.


8. "Ўзагрострой" жумҳурият давлаткооператив бирлашмаси ўзига тегишли бўлинмалар билан биргаликда ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги системасидан чиқарилсин ва у Агросаноат комплекси таркибида Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилсин.

Деҳқонлар уюшмаси ва колхозлар раисларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида колхозларда қурилиш ишларини олиб бориш бўйича "Ўзколхозстрой" давлат кооператив бирлашмасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.

Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков бир ой муддат ичида кўриб чиқиб, уни ташкил этиш бўйича таклиф киритсин.


9. ЎзССЖ қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимларининг -сони, 15 фоиз қисқартирилишини ҳисобга олган ҳолда, 540 кишидан иборат қилиб (бинони қўриқловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин. 3240 минг сўм миқдорида йиллик иш ҳақи фондига, шахсий устамалар фондига ва хизмат сафари харажатлари лимитига, шунингдек, хизматда фойдаланиладиган 29 та енгил автомобиллар лимитига эга бўлиши назарда тутилсин,

ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат кооператив қўмитаси (собиқ) раисининг ўринбосарлари -сонини икки кишига қисқартирган ҳолда, вазирнинг 7 та ўринбосари, шу жумладан, вазирнинг 2 та биринчи ўринбосари ва вазирнинг 5 та ўринбосари - бош бошқармалар бошлиқлари бўлишига рухсат этилсин. Вазирлик коллегияси аъзоларининг -сони 13 кишидан иборат қилиб белгилансин,


10. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитасига, ЎзССЖ Молия вазирлигига мазкур қарордан келиб чиқкан ҳолда план ва бюджетнинг тегишли кўрсаткичларига ўзгартишлар киритиш топширилсин.


11. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирига белгиланган ходимлар -сони ва иш ҳақи фонди доирасида вазирлик марказий аппаратининг структурасини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


12. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат кооператив қўмитасининг (собиқ) ва унинг ҳузуридаги ташкилотларнинг Тошкент шаҳридаги ва Тошкент вилоятидаги эгаллаб турган ва қурилаётган хизмат бинолари марказий аппарат ва унинг ташкилотлари ходимларини жойлаштириш учун қолдирилсин.


13. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, "Ўзбекистон", "Ўзпишчепром" ва "Узриба" концернларига Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига вазирлик тўғрисидаги Низом ва концернларнинг уставлари лойиҳаларини тақдим этиш топширилсин.


14. Қайта ташкил қилинаётган ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги давлат кооператив қўмитасидан ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги системасига ва концернларга ўтаётган ходимлар учун илгари ишлаб турган жойидаги моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат шароитлари янги лавозимда ишлайдиган даврида сақлаб қолинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






ЎзССЖ Президенти ҳузуридаги

Вазирлар Маҳкамасинннг

1991 йил 11 январдаги

5-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги

вазирлигининг асосий структуравий

бўлинмалари


Раҳбарият ҳузуридаги аппарат


Кадрлар ва ўқув юртлари бош бошқармаси


Иқтисодиёт бош бошқармаси


Пахтачилик бош бошқармаси


Озуқа ишлаб чиқариш бош бошқармаси


Тарғибот ва фантехника тараққиётини жорий қилиш бош бошқармаси


Мевасабзавотчилик тармоқларини интенсивлаштириш бош бошқармаси


Чорвачиликни интенсивлаштириш бош бошқармаси


Уй-жой-коммунал хўжалиги ва қишлоқ аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш бош бошқармаси


Инвестиция сиёсати ва қишлоқни ижтимоий ривожлантириш бош бошқармаси


Агросаноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш бош бошқармаси


Механизациялаш ва электрлаштириш бош бошқармаси


Президент фармонларини амалга оширишни назорат қилиш бошқармаси


Ишлар бошқармаси






ЎзССЖ Президенти ҳузуридаги

Вазирлар Маҳкамасииинг

1991 йил 11 январдаги

5-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги

вазирлигининг асосий ташкилотлари


"Ўзхлопкопром" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзптицепром" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзсортсемовошч" Ўзбекистон жумҳурият бирлашмаси


"Ўзмясомолпром" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўззооветснаб" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзсельхозхимия" жумҳурият ишлаб чиқаришилмий бирлашмаси


"Ипак" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Қоракўл" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзсемхлопок" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзагроводоканал" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзагрокоммунстройремонт" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Спецремналадка" жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


Жумҳурият яйловлар лойиҳа-қурилиш бирлашмаси


"Ўзплемживобъединение" Ўзбекистон чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича жумҳурият ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзагроинформ" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Агропромремонт" жумҳурият ишлаб чиқариш илмий бирлашмаси


"Ўзпчелопром" жумҳурият ишлаб чикариш бирлашмаси


"Ташгорагропром" Тошкент шаҳар давлаткооператив ишлаб чиқариш бирлашмаси


Лойихалаш институтлари:


"Ўзгипросельстрой", филиаллари билан бирга


"Ўзгипрозем", филиаллари билан бирга


"Ўзгипросельхоз"


"Ўзгипроплодоовошчпром"


Агросаноат комплекси ходимлари малакасини ошириш жумҳурият олий мактаби


Колхоз ва совхозлар тарихи ҳамда агросаноат комплекси тармоқларида илғор тажрибани тарғиб қилиш жамоатчилик институти


"Ўзколхозздравница" жумҳурият бирлашмаси


Меҳнат бўйича жумхурият норматмвтадқицот станцияси


Меҳнатни ташкил этиш бўйича лойиҳалаш жорий қилиш маркази


Тошкент жумҳурият отчопари


Қишлоқ хўжалиги техникумлари


Ўқув хўжаликларининг хўжалик ҳисобидаги бўлими


Ер тузиш ва ердан фойдаланиш бош бошқармаси, ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси билан биргаликда


Ветеринария бош бошқармаси, Давлат ветеринария инспекцияси билан биргаликда


Маҳсулотлар тайёрлаш ва уларнинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси


Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекцияси


Жумҳурият давлат уруғчилик инспекцияси


Қишлоқ хўжалиги экинларининг навларини синаш бўйича давлат комиссияси


Жумҳурият таъминот базаси


Жумҳурият комплектлаш базаси


Махсус база