ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муқобил хизмат /

Муқобил хизмат тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 07.02.1992 й. 54-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 февралдаги

54-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Муқобил хизмат тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-модда. Вақтинчалик низомнинг вазифалари


Муқобил хизмат тўғрисидаги Вақтинчалик низом ҳарбий хизматни муқобил хизмат билан алмаштириш тартибини ва муқобил хизматни ўташ тартибини белгилайди.



2-модда. Вақтинчалик низомнинг амал қилиши


Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг “Муқобил хизмат тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингунга қадар амал қилади.



3-модда. Фуқароларнинг муқобил хизматни ўташ ҳуқуқи


Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси уни муқобил хизматга чақириш ҳақида асосланган ариза билан ноҳия мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Уни танлаган фуқароларнинг муқобил хизматни ўташи мажбурийдир.

Муддатли ҳарбий хизмат ўрнига муқобил хизматни танлаш ҳуқуқи қуйидаги чақирилувчиларга берилади:

уставларида қўлга қурол олишга ва ҳарбий қасам ичишга йўл қўйилмайдиган рўйхатга олинган диний жамоаларнинг аъзолари;

кўп болали оилаларнинг аъзолари;

Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг ёки байналмилал жангчиларнинг болалари;

ота-онаси ёки улардан бири йўқлар;

ота-онаси ва ака-укалари ҳарбий хизматни ўташ чоғида ногирон бўлиб қолганлар.

Яшаш жойининг иқлимини ўзгартириш тавсия этилмайдиган чиқарилувчилар ҳам муқобил хизматга юборилиши мумкин.



4-модда. Муқобил хизмат тушунчаси


Муқобил хизмат - бу ҳақиқий муддатли ҳарбий хизмат ўрнига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг халқ хўжалиги корхоналарида, муассасаларида, ташкилотларида, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, коммунал хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида, авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ажримига мувофиқ бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини тугатиш бўйича фуқаролик бурчларини бажаришларининг алоҳида туридир.

Муқобил хизмат жазо характерига эга эмас.



5-модда. Муқобил хизматга чақириладиган шахслар


Муқобил хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, ҳарбий ҳисобда чақирилувчилар рўйхатида турган, саломатлиги жиҳатидан ҳарбий ва муқобил хизматга яроқли, ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган, асосли аризалари ноҳия чақириқ комиссияси томонидан қондирилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чақирилади.



6-модда. Муқобил хизматга чақирилмайдиган шахслар


Муқобил хизматга қуйидаги фуқаролар чақирилмайди:

оилавий аҳволига кўра, маълумот олишни давом эттириш учун ва саломатлиги бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳақиқий /муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлганлар;

Касалликлар рўйхатига кўра муқобил хизматни ўташга саломатлиги туфайли яроқсизлар;

иши терговда ва судда бўлганлар:

3 йилдан ортиқ муддатга, шунингдек, муддатидан қатъи назар оғир жиноятлари учун озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаганлар;

судларнинг жазо ҳукмлари, шу жумладан, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳукмлари бўйича жазони ўтаётганлар жазони ўтагунгача ёки ҳукмни ижро этиш кечиктирилган муддат тамом бўлгунгача.



7-модда. Муқобил хизмат муддатлари


Муқобил хизмат отрядларида ва казарма ҳолатидаги бошқа тузилмаларда хизматни ўтаётган фуқароларнинг муқобил хизмат муддати ҳақиқий муддатли ҳарбий хизмат муддати доирасида белгиланади, казармалардан ташқарида (уйда) яшайдиганларнинг хизмат муддати 6 ойга кўпайтирилади.

Фуқаро муқобил хизматнинг бир туридан иккинчи турига ўтказилганда муқобил хизмат бошқаруви органи хизматнинг қолган муддатини қайта ҳисоблаб чиқади ва бу ҳақда фуқаро ва корхона, муассаса, ташкилот, муқобил хизмат отряди ёки бошқа хизмат турлари маъмурияти хабардор қилинади.

Муқобил хизмат муддати, агар бу жиноий жавобгарликка тортишга олиб келмайдиган бўлса, сабабсиз келинмаган иш кунлари сонига узайтирилади.



8-модда. Муқобил хизматни ўташ жойи ва соҳалари


Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муқобил хизматни унинг ҳудудида жойлашган халқ хўжалиги корхоналарида, муассасаларида, ташкилотларида ҳам яшаш жойида, ҳам шу мақсадларда тузилган махсус муқобил хизмат отрядларида ва отрядлар таркибидаги тузилмаларда ўтайдилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муқобил хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан республика ташқарисида ҳам ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар асосидаги ишларни бажариш учун, шунингдек, авариялар, фалокатлар ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш мақсадида амалга оширилади, шу мақсадда хизмат муддатлари тегишли равишда белгиланган тартибда ўзгартирилади.

Муқобил хизматни ўташ учун вазирликлар, идораларнинг, қўлланилиш соҳалари ва иш турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Фуқаролар муқобил хизматни ўташ учун юбориладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланади.



9-модда. Муқобил хизматнинг давлат органлари


Ўзбекистон Республикасида муқобил хизмат тўғрисидаги қонунчиликни назорат қилиб бориш Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа ишлари вазирлиги зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон Республикасида муқобил хизматни ташкил этиш ва бошқариш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги Муқобил хизмат бошқармаси зиммасига юкланади.

Қорақалпоғистон Республикасида, Ўзбекистон Республикаси вилоятларида ва Тошкент шаҳрида муқобил хизматни ташкил этиш ва амалга ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мудофаа ишлари бошқармалари зиммасига юкланади.

Ноҳиялар (шаҳарлар)да муқобил хизматни ташкил этиш ва амалга ошириш халқ депутатлари ноҳия (шаҳар) Кенгашлари ижроия қўмиталарининг мудофаа ишлари бўлимлари зиммасига юкланади.

Муқобил хизмат давлат органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг тартиби, уларнинг ҳуқуқлари “Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби ҳақида”ги Низом билан белгиланади.



10-модда. Муқобил хизмат давлат органлари фаолиятини

таъминлашга ажратиладиган маблағлар


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги Муқобил хизмат бошқармаси ва унга бўйсунувчи мудофаа ишлари бўйича вилоят, ноҳия (шаҳар) бошқармалари ва бўлимлари ҳузуридаги муқобил хизмат бўлимлари фаолиятини таъминлаш учун маблағлар муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган суммадан ҳамда тузилган шартномалар бўйича корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан уларнинг иш ҳақига қўшиладиган устамалардан вужудга келади.

Муқобил хизмат хизматчиларининг иш ҳақига устама қўшиш миқдорлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга умумий асосларда солиқ солинадиган иш ҳақининг 80 фоизи тўланади.



11-модда. Муқобил хизматга чақириш вақти


Муқобил хизматга чақириш йилига икки марта (май-июнь ва ноябрь-декабрь) ойларида ўтказилади. Уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш учун муқобил хизматга чақириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бошқа муддатларда ҳам ўтказилиши мумкин.



12-модда. Муқобил хизматга чақириш ҳақида ариза


Муддатли ҳарбий хизмат ўрнига муқобил хизматни ўташ истагини билдирган фуқаро шу ҳакда ноҳия мудофаа ишлари бўлимига ариза беради. Ариза ана шу хизматни ўташ сабабларини асослайдиган ҳужжатлар бўлган тақдирдагина рўйхатга олинади.

Нохия мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатга олинган фуқаронинг аризаси уни чакириқ комиссиясининг кўриб чиқиши ва моҳиятан ҳал этишига қадар ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақиришдан тўхтатиб туради.



13-модда. Тиббиёт кўригидан ўтказиш


Муқобил хизматга чақириш ҳақида ариза берган фуқароларнинг тиббиёт кўригидан ўтишини ташкил этиш ноҳия (шаҳар) чақириқ комиссияси зиммасига юкланади. Тиббиёт кўриги халқ депутатлари Кенгашлари ноҳия (шаҳар) ижроия қўмиталарининг қарорига кўра мутахассис врачлар томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар учун назарда тутилган тартибда чақириқ пунктларида ўтказилади.



14-модда. Ноҳия чақириқ комиссиясининг ҳуқуқ доираси


Ноҳия чақириқ комиссияси фуқароларнинг аризасини кўриб чиқади ва муқобил хизматнинг танланиш сабаблари асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади.

Фуқаро ва унинг қонуний вакиллари унинг аризасини кўриб чиқувчи чақириқ комиссияси мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.

Ноҳия чақириқ комиссияси ариза ва тиббиёт хулосаси натижаларига мувофиқ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

фуқарони муқобил хизматга чақириш ҳақида;

фуқаронинг саломатлиги туфайли муқобил хизматни ўташга яроқсизлиги ҳақида;

фуқаронинг муқобил хизматга чақириш ҳақидаги аризаси рад этилганлиги тўғрисида.

Ноҳия чақириқ комиссиясининг қарори фуқаронинг аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб камида ўн кун муддат ичида чиқарилади. У доимий тиббиёт текширувида бўлган вақт бунга кирмайди.

Ноҳия чақириқ комиссияси қабул қилинган қарор ҳақида ариза берган фуқарони ва мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимни уч кун муддат ичида хабардор қилади.

Муқобил хизматга чақириш ҳақидаги қарор фуқаро белгиланган намунадаги контракт-мажбуриятни имзолаган тақдирдагина қабул қилинади.

Фуқаро контракт-мажбуриятни бажаришдан воз кечган тақдирда муқобил хизматга чақириш ҳақидаги ариза бекор қилинади.



15-модда. Низоларни ҳал этиш


Ноҳия чақириқ комиссиясининг қарорига розилик берилмаган тақдирда фуқаро бу ҳақда вилояг чақириқ комиссиясига шикоят қилиши мумкин.

Фуқаронинг ноҳия чақириқ комиссияси қарори хусусидаги шикояти вилоят чақириқ комиссияси томонидан 7 кун муддат ичида кўриб чиқилади.

Фуқаронинг шикояти бўйича вилоят чақириқ комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги муқобил хизмат бошқармасининг бошлиғи томонидан тўхтатиб қўйилиши ёки бекор қилиниши мумкин, у ҳужжатларни ҳар томонлама ўргангач, ўз хулосасини чиқариши мумкин.

Вилоят чақириқ комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги Муқобил хизмат бошқармасининг бошлиғи томонидан чиқарилган қарор хусусида белгиланган тартибда суд органларига шикоят қилигиши мумкин.



16-модда. Муқобил хизматга юбориш


Ноҳия мудофаа ишлари бўлими муқобил хизматга чақирилган фуқарога муқобил хизматни ўташ жойи ва муддати, муқобил хизмат корхонаси, муассасаси, ташкилоти, отряди ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлиги бўйича ўқув марказининг номи ёзилган ҳужжат беради.

Мазкур ҳужжатга асосан корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти фуқаро билан белгиланган муддатга муқобил хизматни ўташ бўйича албатта меҳнат шартномаси тузади, муқобил хизмат отряди қўмондонлиги фуқарони отряднинг шахсий таркиби рўйхатига киритиш ҳақида буйруқ чиқаради, ўқув марказинннг маъмурияти эса фуқарони тингловчи этиб қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқаради.

Муқобил хизмат меҳнат шартномаси тузилган ёки тегишли қарор чиқкан кундан бошлаб ҳисобланади.



17-модда. Маъмурият, корхона, муассаса, ташкилот, ўқув

маркази, муқобил хизмат отряди командирининг

бурчлари


Корхона, муассаса, ўқув маркази ташкилотлари маъмуриятлари, муқобил хизмат отрядининг командири қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

фуқаро муқобил хизматга кирганлиги ҳақида тегишли ноҳия мудофаа ишлари бўлимига бир ҳафта муддат ичида ёзма равишда хабардор қилиш;

фуқарони ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат, ўқиш, яшаш шароити билан таништириш;

фуқарога унинг ҳуқуқ ва бурчларни тушунтириш;

меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва хавфсизлик техникаси юзасидан йўл-йўриқлар бериш;

муқобил хизматни ўтаётган фуқаро меҳнат қонунчилигини бузган ҳамма ҳолларда ва узрли сабабсиз хизматга чиқмай қолган ҳолларда ноҳия мудофаа ишлари бўлимини бир ҳафта муддат ичида хабардор қилиш;

корхона, муассаса, ташкилот, ўқув маркази ходимларининг штатлари тугатилиши, қисқартирилиши мумкин бўлган ҳолларда шунга қадар икки ой олдин ноҳия мудофаа ишлари бўлимини хабардор қилиш.



18-модда. Муқобил хизматни ўтовчи фуқароларнинг бурчлари


Муқобил хизматга чақирилган, шунингдек, бошка хизмат жойига ўтказилган фуқаро қуйидагиларни бажариши шарт:

номи ёзилган ҳужжатда кўрсатилган хизмат ёки ўқиш жойида ўз вақтида ҳозир бўлиш;

мазкур “Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби ҳақида”ги Низомда, хизмат ёки ўқиш жойида амал қиладиган уставларда, қоидаларда белгиланган талаблар ҳамда контракт бўйича олинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш дастури бўйича муқобил хизматга чақириш ҳақидаги номи ёзилган ҳужжатда кўрсатилтан жойларда ва муддатларда ўқиш.

Муқобил хизматни ўтовчи фуқаролар авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларни бартараф этишга жалб қилинганларида юзага келган вазиятдан келиб чиқувчи ҳамда жойларда ана шу оқибатларни тугатиш бўйича комиссиялар ва штабларнииг раҳбарлари томонидан белгиланадиган махсус вазифаларни бажарадилар.



19-модда. Муқобил хизматни ўтовчи фуқароларнинг

ҳуқуқлари ва эркинликлари


Муқобил хизматни ўтовчи фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган ҳуқуқлар ва эркинликлардан мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланадилар.

Муқобил хизматни ўтовчи фуқаро қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хизматга чақирилгунга қадар яшаб келган уй-жойни ёки уй-жой олишга навбатни сақлаш;

хизмат қилаётган жойидаги тиббиёт муассасаларидан дори-дармонлар олиш билан бирга тиббий ёрдамнинг ҳамма турларидан баҳраманд бўлиш;

компенсациялар, устама ҳақлар ва нафақаларнинг ҳамма турларини олиш, хизматни ўтаётган жойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги бўйича ҳам нафақа шунга киради;

хизматга чақирилгунга қадар ишлаган ёки ўқиган корхонага, муассасага, ташкилотга, ўқув юртига, аввалги ёки шунга тенг лавозимга ёхуд ўқув курсига қайтиш;

бошқа иш жойига кўчириш, муқобил хизматдан муддатидан илгари бўшатиш масалалари бўйича бошқа аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан муқобил хизмат бошқарувининг давлат органларига мурожаат қилиш.

Муқобил хизматни ўтовчи фуқаро қуйидаги ҳуқуларга эга эмас:

раҳбарлик лавозимларини эгаллаш;

хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;

иш ташлашларда қатнашиш;

тегишли мансабдор шахснинг рухсатисиз иш жойидан кетиш.

Муқобил хизматни ўтовчи фуқаро мудофаа ишлари бўйича тегишли бошқарма муқобил хизмат бўлимининг ёзма рухсатисиз бўшатилиши ёки бошқа хизмат жойига ўтказилиши мумкин эмас.



20-модда. Муқобил хизматни ўтовчи фуқаролар учун

ижтимоий кафолатлар ва имтиёзлар


Муқобил хизматга чақириладиган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва чақириш билан боғлиқ мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган вақтга ишдан озод этиладилар.

Хизматга чақириш комиссиялари томонидан диспансер, амбулатория ёки станционар текширувига юбориладиган фуқароларга тиббиёт муассасаларида бўлган вақтда иш жойи, эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.

Муқобил хизматни ўтовчи фуқаро:

ҳар йили 12 иш кунига тенг муддатга таътилга чиқиш ҳуқуқига эга.

Муқобил хизмат муддати умумий ва махсус меҳнат стажига қўшилади.

Муқобил хизмат отрядида хизматни ўтовчи фуқаро белгиланган нусхадаги махсус ва формали кийим билан, озиқ-овқат, уй-жой билан таъминланади ҳамда, таксидан ташқари, шаҳар жамоат транспортининг ҳамма турларида бепул юриш ҳуқуқига эгадир.

Муқобил хизмат отрядида муқобил хизматни бенуқсон ўтаган фуқаро муқобил хизмат отрядининг қўмондонлиги йўлланмасига кўра Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларига танловсиз қабул қилинади.

Муқобил хизмат бурчларини бажариш вақтида меҳнат қобилиятини йўқотган фуқароларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган ҳажмларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги Муқобил хизмат бошқармасининг маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган компенсация ва нафақалар тўланади.

Муқобил хизмат хизматчиси муқобил ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш аварияси оқибатида ҳалок бўлган ёки шикастланган, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларининг бажарилиши таъминланмаган ҳолларда Муқобил хизмат бошқармаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсациялар ва нафақалар тўлаш билан боғлиқ бўлган зарарни тўлатиш учун корхонага регресс даъво қилиш ҳуқукига эгадир.

Муқобил хизмат бурчларини бажариш вақтида меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар ва ҳалок бўлганларнинг оилалари, шунингдек, уларнинг қарамоғида бўлган шахслар муддатли ҳарбий хизматчилар учун белгиланган тартибда ва ҳажмларда пенсия билан таъминланадилар.



21-модда. Муқобил хизматнинг тугаши


Белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муқобил хизмат хизматчилари корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти, муқобил хизмат отряди командири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ноҳия мудофаа ишлари бўлимининг билдириш хатига асосан хизматдан бўшатилади.

Муддатидан илгари хизматдан бўшатиш муқобил хизматни ўтаётган фуқаронинг оилавий аҳволи ўзгарган ҳолларда ва шу сабабга кўра унга чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқи берилгани сабабли амалга оширилади.

Муддатидан илгари хизматдан бўшатиш, шунингдек, даволаш муассасаси даволаш комиссиясининг, тегишли соғлиқни сақлаш органининг фуқаро хизматни бундан кейин давом эттиришга қодир эмас деган хулосасидан кейингина амалга оширилади.

Муқобил хизматдан муддатидан илгари бўшатиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг мудофа ишлари вазири томонидан Муқобил хизмат бошқармаси бошлиғининг тавсияномасига кўра қабул қилинади.



22-модда. Муқобил хизмат тўғрисидаги қонунни

бузганлик учун жавобгарлик


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги Муқобил хизмат бошқармасининг бошлиғи, вилоят ва ноҳия мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларининг бошлиқлари, чақириқ комиссиясининг аъзолари, чақирилувчи ва муқобил хизматни ўтаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишда қатнашувчи врачлар, корхоналар, ташкилотгар, муассасалар ва муқобил хизмат отрядларининг раҳбарлари муқобил хизмат тўғрисида объектив бўлмаган қарорларни чиқарганликлари ва бошқа қонунчиликни бузганлик учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



23-модда. Муқобил хизматни ўтовчи

фуқароларнинг жавобгарлиги


Муқобил хизматни ўташ чоғида интизомий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган фуқаролар, шунингдек, муқобил хизматдан бош тортган фуқаролар амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарликка тортиладилар.

Муқобил хизмат хизматчиларига нисбатан жиноий ишлар Ўзбекистон Республикасининг милиция ва прокуратура органлари томонидан тергов қилинади ҳамда халқ судлари томонидан суд қилинади.



24-модда. Вақтинча низомнинг бажарилишини

назорат қилиш


Муқобил хизмат тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари зиммасига юкланади.







































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск