язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи вилоят Қорақалпоғистон республика уюшмасининг намунавий Устави (ЎзР ВМ 17.10.1992 й. 479-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Мҳкамасининг

1992 йил 17 октябрдаги

479-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хўжаликпар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси,

пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи

вилоят Қорақалпоғистон республика уюшмасининг

НАМУНАВИЙ УСТАВИ


1. Республика хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пила, жун ва қоракул тери сотилишини таъминловчи вилоят (Қорақалпоғистон республика) уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 7 октябрдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалага доир 1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган.


2. Ихтиёрийлик асосида ташкил қилинган уюшма тижорат-воситачилик ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини ушбу Устав асосида, тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш қоидалари асосида амалга оширади.

Уюшманинг даромадлари шартнома ва битим асосида кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда ундириб олинадиган маблағлар ҳисобига ҳосил бўлади.


3. 1-бандда кўрсатилган маҳсулот турларини етиштирувчи жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар мутлақо ихтиёрийлик ва тенгҳуқуқлилик асосида уюшманинг аъзолари бўлишлари мумкин.


4. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари чиқарган бошка меъёрий ҳужжатларга, ушбу Уставга, уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ва унинг бошқаруви қабул қилган қарорларга амал қилади.


5. Уюшма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

мустақил равишда сотиш учун қолдириладиган, пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланганидек ва республика Ҳукумати томонидан 1992 йил 12 майда тасдиқланган (11-23-63-сон) мазкур маҳулотларни сотиш тартибига мувофиқ уларни эркин нархлар билан сотишда жамоа ва давлат хўжаликларига ҳамда бошқа шу хилдаги маҳсулотлар етиштирувчиларга тижорат-воситачилик хизмати кўрсатиш;

юқорида кўрсатилган турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштрувчиларни бирлаштириш ва мазкур маҳсулотларни самарали тарзда, наф кўриб сотиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, хўжаликларга зарур молларни сотиб олишда кўмаклашиш ва шу асобда жамоа ҳамда давлат хўжаликларининг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини топшириш чоғида хўжаликларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" билан биргаликда тузиладиган шартномалар ва битимларнинг хўжаликлар ва умуман республика учун энг кўп наф келтирадиган тарзда самарали бўлиши мақсадида ички ҳамда ташқи бозорлардаги конъюнктурани ва ушбу маҳсулот турларига нарх белгиланишини ўрганиш;

маҳсулотнинг мазкур турларини МДҲ давлатларига ва Болтиқ-бўйи давлатларига олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасида квотани ҳамда ажратилган квоталар ҳажмида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали экспортга лицензияларни расмийлаштириш;

пахта толаси, қоракўл тери, жун ва пилла етиштириш бўйича ҳамда шу маҳсулотлар белгиланган топшириқдан ташқари минтақада қанча тайёрланганлиги ва белгиланган топшириқнинг 15 фоизи ҳажмидаги пахта толаси, қоракўл тери, жун ҳамда белгиланган топшириқнинг 25 фоизи ҳажмидаги пилла мавжудлиги буйича ягона ҳисоб-китоб ва ҳисоботни юритиш (республика Ҳукуматининг қарорига биноан фоиз нисбатлари ўзгартирилиши мумкин);

қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг мазкур турларини етиштириш, етказиб бериш ҳамда уларнинг қолдиқлари бўйича ҳар ойда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш"га ҳисобот тақдим этиш;

хўжаликларга ҳужжатларни расмийлаштириш ва мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмолчилар билан бевосита ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ривожлантириш борасида ҳар хил тижорат-воситачилик хизматлари кўрсатиш.


6. Уюшма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга шу маҳсулотларнинг Ҳукумат қарорларига биноан уларда қолдириладиган қисмини сотишда амалий ёрдам беради;

жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликларида мустақил сотиш учун қолдириладиган, Ўзбекистон Республикаси Президёлти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини эркин нархлар билан сотишда уларга тижорат-воситачилик хизматлари кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" билан биргаликда тузиладиган шартномаларнинг хўжаликлар ва умуман республика учун энг кўп наф келтирадиган тарзда самарали бўлиши мақсадида ички ва ташқи бозорлардаги конъюнктурани ҳамда пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терига нарх белгиланишини ўрганади;

ушбу маҳсулот турларининг истеъмолчиларини излайди, улар билан республика хўжаликлари томонидан шу маҳсулотларни етказиб бериш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномалар ва битимлар тузади;

темир йўл вагонларига доир йиллик, йил чораги учун ва ойлик режалар ва талабномаларни режалаштириш ҳамда уларни Ўрта Осиё темир йўл Бошқармасига тақдим этишда кўмаклашади;

тузилган шартнома ва битимларга мувофиқ ушбу маҳсулот турларини етказиб бериш тўғрисида хўжаликларга кўрсатма беради ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

республика Ҳукумати томонидан 1992 йил 12 майда тасдиқланган (11-23-63-сон) тартибга мувофиқ минтақадаги хўжаликларда ушбу маҳсулот турларини етиштириш бўйича ҳамда белгиланган топшириқдан ташқари тайёрланган маҳсулотиинг, белгиланган топшириқнинг 15 фоизи ҳажмидаги пахта толаси, қоракўл тери, жун ва белгиланган топшириқнинг 25 фоизи ҳажмидаги пилланинг мавжудлиги бўйича ягона ҳисоб-китоб юритади;

мустақил равишда сотиш учун хўжаликларда қолдириладиган маҳсулотлар бўйича давлат, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларда хўжаликларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот етиштириш ва сотиш билан боғлиқ масалалар бўйича ана шу ташкилотларда хўжаликларнинг вакили бўлади;

ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмолчилари билан бевосита ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ривожлантиришда шартнома асосида хўжаликларга турли воситачилик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатади;

маҳсулотнинг мазкур турларини МДҲ давлатларига ва Болтиқ-бўйи давлатларига етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасида квоталарни ҳамда ажратилган квоталар ҳажмида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали лицензияларни расмийлаштиради;

биркитилган маҳсулот турлари бўйича тўла миқёсли маркетинг ишларини олиб боради;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, МДҲ минтақалари, бошқа давлатлар ва хорижий фирмаларнинг таъминот-сотиш, тижорат-воситачилик ташкилотлари, бирлашмалари ва корхоналари билан бевосита амалий алоқалар ўрнатади;

ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, фойданинг ва хўжалик ҳисоби даромадининг кўпайишига имкон берадиган хўжалик ҳисобини, шартномавий, молиявий ва ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлайди;

ўзининг моддий-техника негизини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, асосий жамғармалардан, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилашни таъминлайди;

меҳнат ва бошқаришни илмий ташкил қилишни жорий этади, меҳнат самарадорлигини оширишни таъминлайди, замонавий ҳисоб техникасини қўлланган ҳолда автоматлаштирилган бошқариш тизимини вужудга келтиради; уюшма тизими учун малакали кадрлар танлаш масалаларини шартнома асосида ҳал қилади;

ўз маблағлари ва қарзга олинган маблағлар ҳисобига омборхоналар, уй-жойлар, ижтимоий-маданий ва маиший соҳа иншоотлари барпо этади, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича капитал қурилиш ишларини таъминлайди;

белгиланган тартибда марказлаштирилган моддий рағбатлантириш жамғармаларини ташкил қилади ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

пул ва моддий бойликларнинг сақланишини, етказилган зарарнинг ундирилишини, тежамкорлик режимига риоя этилишини таъминлайди;

маҳсулот етказиб берувчилар билан истеъмолчилар ўртасида қарор топган хўжалик алоқаларинн такомиллаштирари ҳамда шундай оқилона алоқаларни ташкил этиш борасидаги тадбирларни амалга оширади, бунда талабномалар ва узоқ муддатли шартномалар асосида узоққа чўзиладиган бевосита алоқаларни фаол кенгайтириб боради.


7. Уюшма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади.


8. Уюшманинг фаолиятига уюшманинг бошқарув раиси бошчилигидаги бошқаруви раҳбарлик қилади.

Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари вилоят ҳокимининг тақдимномасига биноан уюшма муассисларининг йиғилишида сайланади.

Уюшма бошқаруви раисдан, раис ўринбосаридан ва хўжаликларнинг вакилларидан иборат бўлади. Уюшма бошқарувининг аъзолари уюшманинг умумий йиғилишида сайланадилар ва унинг бошқаруви томонидан тасдиқланадилар.


9. Уюшма бошқарувининг раиси:

уюшма зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади, бошқарув раиси ўринбосарининг, уюшма бўлимлари раҳбарларининг ўзлари мутасаддилик қилаётган уюшма фаолияти масалалари бўйича ишларнинг аҳволи учун масъулият даражасини белгилайди;

буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, ижро этиш мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;

зарур ҳолларда бошқа ташкилотлар, уюшмалар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради;

уюшма аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва ундан озод қилади;

уюшма бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

уюшма номидан ишончномалар беради, амалдаги қонунларга мувофиқ уюшманинг мулки ва маблағларини тасарруф қилади;

шартномалар ва битимларни уюшма номидан имзолайди.


10. Уюшма марказий аппаратининг тузилмаси, лавозимлар рўйхати, ходимларнинг маош ва ставка миқдорлари, мукофотлаш, мукофот пуллари тўлаш тўғрисидаги низомлар "Ўзбекистон Республикасининг корхоналари тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик Асосларининг 5-моддасига мувофиқ уюшма бошқарувининг раиси томонидан тасдиқланади ҳамда унинг хўжалик ҳисоби асосидаги фаолияти ҳисобига сақланади.


11. Уюшма Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.


12. Уюшма Ўзбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тугатилади.