Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1994 й. 329-сон "Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг стратегик аҳамиятга эга бўлган алоҳида муҳим энергетика, сув хўжалиги ва илмий-саноат комллекслари объектларини қўриқлашни кучайтириш тўғрисида'ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1994 й.

N 329



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ СТРАТЕГИК

АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН АЛОҲИДА

МУҲИМ ЭНЕРГЕТИКА, СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВА ИЛМИЙ-САНОАТ КОМЛЛЕКСЛАРИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Шикастланиши республиканинг экологияси ва иқтисодиёти учун оғир оқибатларга сабаб бўлувчи стратегик аҳамиятга эга бўлган алоҳида муҳим халқ хўжалиги объектларининг барқарор ва хавфсиз фаолият кўрсатишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Maҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги комплексининг алоҳида муҳим объектларини қўриқлаш қандай ташкил этилганлигини назорат қилувчи доимий ишлайдиган Республика идоралараро комиссия тузилсин.

Республика идоралараро комиссиянинг хулосалари ва тавсиялари тасарруфларида алоҳида муҳим объектлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг бажаришлари учун мажбурий деб ҳисоблансин.


2. Алоҳида муҳим объектларни қўриқлаш қандай ташкил этилганлигини назорат қилувчи Республика идоралараро комиссиянинг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика идоралараро комиссияга:

корхоналар ва тармоқлар раҳбарларининг, шунингдек, юқорида кўрсатилган объектларнинг хавфсиз фаолият кўрсатишларини қўриқловчи хизматларнинг жавобгарликларини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

алоҳида муҳим объектларни қўриқлаш қандай ташкил этилганлигини махсус жадвал бўйича текшириш ва уз йиғилишларида тегишли вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарларининг ушбу масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;

Ҳукумат қарори қабул қилинишини талаб қилувчи масалалар бўйича комиссия олдига қўйилган вазифаларнинг моҳиятига кўра зарур таклифлар киритиш вазифалари топширилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.





















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск