язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.1994 й. 427-сон "Ўзбалиқ" давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.1994 й.

N 427



"ЎЗБАЛИҚ" ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Балиқчилик саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш-иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва республика аҳолисини балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан энг тўлиқ таъминлашда уларнинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзбалиқ" балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда сотиш концерни Кенгашининг уни 1-иловага* мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда "Ўзбалиқ" давлат-акционерлик корпорациясига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбалиқ" давлат-акционерлик корпорацияси:

юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик корпорацияси ҳисобланади ва балиқ ҳамда балиқ маҳсулотларини етиштиришни, қайта ишлашни, сотишни, шунингдек уруғлик балиқ ва балиқ омихта озуқалари етиштиришни амалга оширувчи, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарни ихтиёрий асосда бирлаштиради;

ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятни мустақил равишда амалга оширади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа фондларни ташкил этади;

шартнома ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзбалиқ" концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. Қуйидагилар "Ўзбалиқ" корпорацияси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

мамлакат аҳолисининг турли хил балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини уларни ишлаб чиқариш, шунингдек бошқа давлатлардан келтириш ҳисобига қондириш;

корпорация қатнашчиларининг ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг балиқ ҳамда балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сотиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

республиканинг балиқчилик тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

балиқчилик хўжалигида бозор муносабатларини ривожлантириш, тармоқ давлат бирлашмаларини, корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига ва фермер хўжаликларига айлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;

ягона илмий-техника ва технология сиёсатини ўтказиш, ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ўрганиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

ҳокимият ва бошқарувнинг давлат ҳамда маҳаллий органларида "Ўзбалиқ" корпорацияси қатнашчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини ифодалаш.


4. Корпорация ижро этувчи аппарати тузилмасининг 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ ҳамда унинг ходимлари чекланган сонининг 37 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлишига розилик берилсин.

"Ўзбалиқ" корпорациясида раиснинг икки нафар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Раис ва раис ўринбосарлари корпорация муассисларининг умумий йиғилишида сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.

Маълумот учун қабул қилинсинки, корпорациянинг ижро этувчи аппаратини маблағ билан таъминлаш унинг таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фойдасидан ажратмалар, шунингдек ўз фаолияти ҳисобига омалга оширилади.


5. "Ўзбалиқ" корпорацияси бир ой муддатда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, корпорация Уставини қабул қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:

"Ўзбалиқ" корпорацияси билан биргаликда 1994-1995 йиллар мобайнида 3-иловага мувофиқ давлат бирлашмалари ва корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширсин;

"Ўзбалиқ" корпорациясига корпорация таркибига кирувчи давлат бирлашмалари ва корхоналари негизида ташкил этилган акционерлик жамиятларидаги давлатга тегишли акцияларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилсин.

7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ агросаноат комплексини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида" 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарорининг "Ўзбалиқ" концернини ташкил этишга доир қисми ҳамда "Ўзозиқовқатсаноат" озиқ-овқат саноати ва "Ўзбалиқ" балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш концернлари уставларини тасдиқлаш тўғрисида" 1991 йил 1 апрелдаги 79-сон қарорининг "Ўзбалиқ" концерни Уставини тасдиқлашга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.