ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.1996 й. 211-сон "АБН-АМРО" (Нидерландлар) банки кредитини жалб этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.06.1996 й.
N 211
"АБН-АМРО" (НИДЕРЛАНДЛАР) БАНКИ
КРЕДИТИНИ ЖАЛБ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи "Ўзсавдогарбанк" ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг иловага мувофиқ "АБН-АМРО"" (Нидерландлар) банки бмлан 5 йилгача муддатга 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитни жалб этиш юзасидан шартнома тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кредитнинг Ҳукумат кафолати остида 7,25 йиллик фоиз ставкаси билан жалб этилаётгани ва "Ўзсавдогарбанк" томонидан хизмат кўрсатиладиган корхона ва ташкилотларга кредит бериш ва сўмдаги тушумлардан банклараро кредитларни узишда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республика валюта биржаси орқали сотилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
"Ўзсавдогарбанк" томонидан кредитни тўловлар жадвалига мувофиқ ўз вақтида тўлаш мақсадида сўмдаги маблағлар, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республика валюта биржасида ЭМВга конвертация қилган ҳолда, махсус счётда жамғарилади;
"Ўзсавдогарбанк" томонидан кредитга хизмат кўрсатиш счётига тўловлар кечиккан тақдирда Молия вазирлиги "Ўзсавдогарбанк"нинг корреспондентлик счётларидан маблағлар кўчиришни қатъий тартибда амалга оширади.
3. "Ўзсавдогарбанк":
"АБН-АМРО" банки билан кредит битимини ишлаб чиқиш ва тузишни тугалласин;
кредит бўйича тўловларни амалга ошириш учун икки ой муддатда сўм ва валютада махсус счётлар очсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредит битими тузилгандан сўнг бир ҳафта муддатда кредит бўйича Ҳукумат кафолатини имзоласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Махкамасининг Раиси И. Каримов