язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Уй-жойни хусусийлаштириш/ Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.04.1994 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 4 апрелдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА


Хусусийлаштирилган квартиралар

(квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг

бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб

қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги

шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Хусусийлаштирилган уй-жойларга пулли, имтиёзли ёки бепул асосда мулк қилиб берилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) киради.


2. Хусусийлаштирилган квартира (квартиранинг бир қисми, уй (уйнинг бир қисми) мулкдори жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини бузмаган ҳолда ушбу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.

Хусусийлаштирилган уй-жойнинг мулкдори мазкур уй-жойни ўз хоҳишига кўра ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсларга ёки кўчмас мулк билан операцияларни амалга оширишга вакил қилинган органга бериш ва васият қилиб қолдириш, шунингдек уни кўчмас мулк савдоси бўйича кимошди савдосига қўйиш ҳуқуқига эгадир.

Квартирани (квартиранинг бир қисмини), уйни (уйнинг бир қисмини) жисмоний ёки юридик шахсларга беришда мулкдор бошқаларга бериш шартномасини тасдиқлатиш учун нотариал идорага, кимошди савдоси орқали сотишда эса - кўчмас мулк савдосини амалга оширишга вакил қилинган органга мурожаат қилади.


3. Бошқаларга берилаётган хусусийлаштирилган уй-жойнинг қиймати томонларнинг келишувига кўра, бироқ бошқаларга бериш пайтида уй-жойнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан баҳоланган қийматидан паст бўлмаган миқдорда белгиланади. Мерос тартибида ўтадиган уй-жойнинг қиймати меросхўрлик тайинланган кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

4. Хусусийлаштирилган квартирани (квартиранинг бир қисмини), уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш, алмаштириш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва доимий яшовчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатномаси бўлган фуқаролар эга бўладилар.

5. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мулкдордан сотиб олинган уй-жойдан фақат уй-жой сифатида фойдаланилиши мумкин.


6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

8. Олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлашда ва хусусийлаштирилган уй-жойга меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беришда "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.

9. Олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битишувлари амалга оширилгандан сўнг, шунингдек мулкчилик ҳуқуқи меросхўрлик тартибида ўтгандан сўнг, бошқаларга бериш ёки мерос қилиб қолдириш вақтидан қатъи назар, квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми) хусусийлаштирилган уй-жой мақомини йўқотади.


10. Нотариал тартибда расмийлаштирилган, техник олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаси, шунингдек қонун билан белгиланган тартибда берилган меросхўрлик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома илгари хусусийлаштирилган сотиб олинган уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.





ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА


Фуқаро _________________________________________га

__________________________________________________

манзилида жойлашган квартира, уй (уйнинг бир қисми)

Фамилияси,

исми,


Отасининг

исми

Туғилган

йили

Қариндошлик даражаси

Пропискадан ўтган вақти

1

2

3

4

5

1. _________________________________________________________

2. _________________________________________________________

3. _________________________________________________________

4. _________________________________________________________

5. _________________________________________________________

6. _________________________________________________________


Ишлаб чиқариш-уй-жой инспекцияси бошлиғи

Ишлаб чиқариш-уй-жой инспекцияси бош муҳандиси