ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлари /Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.03.2014 й. 57-сон қарорига 3-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 10 мартдаги
3-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари
бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила
аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан, диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
ННТ чет эл фуқаролари бўлган ходимларининг ота-онаси, эри/хотини, улар билан бирга яшайдиган болалари уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари ҳисобланадилар.
2. Чет эл фуқароларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) аккредитациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан амалга оширилади.
3. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
4. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган йиғим ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
5. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
II. ННТнинг ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ БЎЛГАН
ХОДИМЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ
ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
6. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига ушбу фуқароларни қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс томонидан имзоланган ариза берилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
чет эл фуқаросининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шахсий варақаси;
чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;
хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;
тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;
18 ёшга тўлмаган болалар учун ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. Паспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
7. Ариза Адлия вазирлиги томонидан, ариза берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Адлия вазирлиги, зарурат бўлганда, аризани қўшимча ўрганиш учун тегишли ташкилотларга юборишга ҳақлидир, шу муносабат билан аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин, лекин бу муддат ўн беш кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатларни олган ташкилот ўз хулосасини йигирма кун мобайнида тақдим этиши шарт.
8. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
аккредитациядан ўтказиш тўғрисида;
аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
9. Аккредитациядан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда чет эл фуқаросига аккредитация карточкаси берилади, у чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳуқуқини беради. Аккредитация карточкасининг шакли Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
18 ёшга тўлмаган болаларни аккредитациядан ўтказиш паспортга ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатга ота-оналардан биттасининг аккредитация тартиб рақами остига штамп қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Аккредитация карточкаси ННТнинг чет эл ходимига меҳнат фаолиятини фақат қабул қилган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.
10. Аккредитация карточкаси олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади. Чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар ННТнинг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролари, шунингдек улар оилаларининг аъзолари реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ киритилади.
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш кўпи билан ўн икки ой муддатга амалга оширилади.
11. Аккредитациядан ўтказиш рад этилганда Адлия вазирлиги қарор қабул қилади ва бу тўғрида ННТни уч иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабардор қилади. Бу ҳолда Адлия вазирлиги қабул қилинган қарорни изоҳламаслик ҳуқуқига эга.
12. Чет эл фуқаросининг аккредитацияси муддатини узайтириш учун ННТ аккредитация муддати ўтгунгача қирқ беш кундан кечикмай Адлия вазирлигига ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этади.
13. Аккредитация карточкаси йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда аккредитация карточкасининг эгаси уч иш кунидан кечикмай бу тўғрида ННТни ва Адлия вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилади.
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун Адлия вазирлигига ННТ томонидан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берилади:
давлат хизматлари марказидан маълумотнома (аккредитация карточкаси йўқолганда);
йўқолган аккредитация карточкасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида даврий матбуот нашридаги эълон;
аккредитация карточкасининг асл нусхаси (аккредитация карточкаси яроқсиз ҳолга келганда);
чет эл фуқаросининг (3 см х 4 см ўлчамдаги) тўртта рангли фотосурати;
14. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини бериш тўғрисидаги ариза ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олган чет эл фуқаросига тегишли аккредитация рақами берилади ва ушбу маълумотлар Реестрга киритилади.
15. Аккредитация карточкасини олган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш визалари уларнинг аккредитацияси амал қиладиган муддатга берилади.
Аккредитациядан ўтказилган чет эл фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Аккредитация карточкаси эгаси, Ўзбекистон Республикасида бўлишининг мақомидан қатъи назар, қуйидагиларга мажбур:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;
ННТнинг хонаси ва бошқа мулкидан фақат уставдаги мақсадлар ва вазифаларни бажариш мақсадларида фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикасида яшаётган халқларнинг маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва турмушини ҳурмат қилиш.
Чет эл фуқароларини қабул қилган ННТ улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар.
17. Аккредитациянинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек меҳнат фаолияти тўхтаганда ва чет эл фуқаролари узил-кесил жўнаб кетаётганда аккредитация карточкалари Адлия вазирлигига қайтариб берилиши керак.
Аккредитация карточкаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
18. ННТ фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек чет эл фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузиш аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келади, бу чет эл фуқароларининг бундан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши мумкин эмаслигини билдиради.
Бу ҳолда чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жўнаб кетиши шарт.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
1-шакл
Form N 1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ |
MINISTRY OF JUSTICE ОF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN |
ШАХСИЙ ВАРАҚА/PERSONAL APPLICATION
1. Ташкилотнинг номи |
РАСМ PHOTO |
||||||
Name of organization |
|||||||
|
|||||||
тайинланиши |
|||||||
аppointment |
|||||||
|
|||||||
муддати узайтирилиши |
|||||||
extensions |
|||||||
|
|||||||
ўзгартиришлар киритилиши |
|||||||
change of circumstances |
|||||||
|
2. Фамилияси |
исми |
||
Family name |
given name(s) |
3. Оилавий аҳволи |
|
Marital status |
|
4. Эгаллаб турган лавозими |
|
Position held |
|
5. Қандай имтиёзлар берилган ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки битимга асосан
Privileges, if any. If yes, mention concerned legal document or international agreement
|
|
|
|
6. Маълумоти ва мутахассислиги |
|
Education and major |
7. Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот (меҳнат фаолиятини бошлаган кундан бошлаб, шу кунга қадар) / Data on Employment
Т/р |
Қайси ташкилот- ларда ишлаган/ previous employers |
Қайси лавозимларда /Positions |
Меҳнат фаолиятини амалга оширган муддатлари /employment period |
Идораларнинг жойлашган жойи, манзили/ employer`s legal address |
1. |
|
|||
2. |
|
|||
3. |
|
8. Туғилган вақти: куни ______ ойи __________ йили ___________
Date of birth day month year
9. Туғилган жойи мамлакат ______________ шаҳар ____________________
Place of birth country city
10. Фуқаролиги ________ илгаригиси ___________ иккинчи фуқаролиги __
Nationality previous nationalities, if any other nationalities, if any
11. Миллати ________________________
Ethnic
12. Миллий паспорти _____________________________________________
National Passport
Рақами ____________ санаси _____________ муддати ______________
number issue date validity term
13. Ўзбекистонга келган санаси _____________________________________
Date of arrival to Uzbekistan
14. Ўзбекистондаги яшаш жойи ҳақида маълумот ____________________
Information about residence in Uzbekistan _________________________
15. Ўзи билан келган оила аъзолари тўғрисида маълумот
Accompanied by the following member of the family
Т/р |
Ф.И.О./Name |
Қариндошлик даражаси / relationship |
1 |
2 |
3 |
|
|
16. Аввал берилган карточканинг рақами _____________________
Number of the last card
17. Аризачининг имзоси __________ ташкилот раҳбари __________________
Applicant`s signature head of the organization
Муҳр сана: 20____ "___" _____________
Seal date
2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг
аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар
бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Аккредитация- дан ўтказилган шахснинг Ф.И.О. |
Туғилган санаси (кун, ой, йил) ва жойи |
Фуқа- ролиги ва миллати |
Маълумоти, мутахас- сислиги |
Оилавий аҳволи |
Оила аъзолари сони ва қариндошлик даражаси |
Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколат- хонаси ва филиалининг тўлиқ номи |
Аккре- дитация қилинган шахснинг лавозими |
Ўзбекис- тонга келган санаси |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
|
|
Жадвалнинг давоми
Ўзбекис- тонда яшаш жойи |
Паспорт маълу- мотлари |
Аккре- дитация муддати ва карточка- нинг рақами |
Шахс- нинг фото- сурати |
Аккре- дитация карточкаси олган шахснинг имзоси |
Аккре- дитация қилинган шахснинг қонун ҳуж- жатларини ва устав (низом) талабларини бузганлиги тўғрисидаги маълу- мотлар |
Аккре- дитация қилинган шахсга нисбатан кўрилган чоралар |
Аккре- дитация карточка- сини бекор қилиш қарори ва санаси |
Аккре- дитация карточ- касини қайтар- ганлик тўғрисида маълу- мотлар ва сана |
Аккре- дитация қилинган шахснинг визасини бекор қилиш ва фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги маълу- мотлар |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
18 |
19 |
20 |
|
|
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 17 март, 11-сон, 126-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 3-сон, 25-модда