ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича / Ижара тўлови ставкалари /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13.03.2014 й. "Халқ депутатлари тошкент шаҳар кенгашининг айрим қарорларини бекор қилиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2014 й.



ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР

КЕНГАШИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорига асосан ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 131-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 4 мартдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 213-сонли қарори қабул қилинганлигини инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2013 йил 9 апрелдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 239/4-25-сонли ва 2013 йил 9 июлдаги "Халқ депутатлари Тошкент шаҳар  Кенгашининг 2013 йил 9 апрелдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 239/4-25-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 263/4-27-сонли қарорлари бекор қилинсин.


2. Мазкур қарор www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин ва "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилинсин.


3. Ушбу қарор ижросининг назорати халқ депутатлари Тошкент  шаҳар Кенгашининг  Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари Тошкент

шаҳар Кенгаши раиси                                                                    Р. Усманов



“Тошкент оқшоми”, 2014 йил 17 март


























Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск