ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Фаолиятни лицензиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2014 й. 60-сон "Туризм фаолиятини амалга ошириш ва лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2014 й.

N 60



ТУРИЗМ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Туризм фаолиятини лицензиялаш ва амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш, кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси уч ой муддатда:

ушбу қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсинлар ва улар янги намунадаги лицензиялар билан алмаштирилишини таъминласинлар;

туризм фаолияти субъектлари билан биргаликда лицензия битимларини Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқлаштирсинлар.


3. "Ўзбектуризм" миллий компанияси икки ҳафта муддатда:

туризм ташкилотларининг ходимларига ва гидларга (экскурсоводларга) малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни;

туризм хизматларини сертификатлаш қоидаларини;

туризм хизматлари кўрсатиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 13 мартдаги

60-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 75-позиция қўшилсин:

"

75.

Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 март, 12-сон, 138-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 26-модда


































Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск