Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 17.04.1991 й. 103-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 17 апрелдаги

103-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар

Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича

комиссияси тўғрисида вақтинчалик

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг мақсади куйидагиларни таъминлашдан иборат:


жумҳурият давлат бошқарув органлари, Ўзбекистон ССЖнинг авариялар, ҳалокатлар, табиий ва экологик офатлар, минтақага хос бўлган эпидемия ва эпизоотиялар рўй берадиган ҳолларнинг олдини олиш ва фавкулодда вазиятларда харакат қилиш Давлат тизимига киритилган кучлар ва воситаларнинг доимий тайёр туришини таъминлаш;


Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг, жумҳуриятнинг барча даражалардаги бошқарув органларининг, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ҳамда жумҳурият худудида жойлашган иттифоқ тасарруфидаги корхоналарнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш ва назорат килиш;


қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига, минтақада фавқулодда вазият юз берганда аҳолининг ҳаётини сақлаш ва уларни фалокат зоналаридан эвакуация қилиш.


2. Комиссия ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида амалга оширади хамда Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг қўмиталари ва комиссиялари билан ўзаро алоқада иш олиб боради. Комиссия Раиси, Раис ўринбосарлари ва Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамасининг карорига биноан тайинланади.


Фавкулодда вазиятлар бўйича Комиссия ўз фаолиятини ЎзССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЎзССЖ Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси, Ўзбекистон гидрометеорология жумҳурият бошқармаси билан мувофиқлаштириб боради.


3. Комиссиянинг асосий вазифалари:


а) кундалик фаолиятда:


жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, идоралари. бирлашмалари, жумҳурият авария-қутқариш хизматлари, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлик даражасини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда саноат, энергетика, транспорт, алоқа, ижтимоий-маиший хизмат объектларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш борасидаги фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;


рўй бериш эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятларни ва уларнинг оқибатларини прогнозлаш, жумҳурият ҳудудида авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар оқибатида юзага келиши мумкин хавфли зоналарни (районларни) белгилаш, экстремал ҳодисалар хавф-хатарини ва кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш бўйича ишлаони йўналтиради;


фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизими ишларига раҳбарликни амалга оширади;


потенциал хавфли объектларда авариялар ва фалокатларнинг олдини олишга, улар юз берган тақдирда ҳамда табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берган холларда кўрилиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган профилактика чоралари тизимини ишлаб чикади;


рўй бериши мумкин бўлган авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотияларни тугатиш бўйича тадбирларнинг жумҳурият режасини тайёрлайди;


иттифоқ бошқарув органлари билан биргаликда жумхурияг худудида аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун потенциал хавфли бўлган халқ хўжалиги ва мудофаа характеридаги объектларнинг жойлашиши нечоғлик мақсадга мувофиқлиги, шунингдек. уларни бекитиш, консервациялаш, тугатиш, фаолиятини тўхтатиб қўйиш масалаларини кўриб чиқади;


жумхурият бошкарув органларининг авария-қутқарув хизматлари, Ўзбекистон ССЖ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар юз берганда ҳаракат қилиш бўйича команда-штаб ва махсус машқларини ўтказади;


жамоат ташкилотлари ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш чора-тадбирларини амалга оширади;


жумҳурият аҳолисини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;


ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссияси билан биргаликда қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларини самарали олиб бориш учун замонавий техника, асбоб-ускуналар, механизмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда харид қилишни, хавфли техноген ва табиат ҳодисаларини кузатишни, улар устидан назорат системасинм ривожлантирувчи, аҳолини ҳимоя қилиш ва кишиларнинг фавқулодда вазиятларда яшашини таъминловчи ягона илмий-техникавий сиёсатни ишлаб чиқишда қатнашади;


Вазирлар Маҳкамасининг Қонунчилик актларини, қарорларини, фармойишларини, Комиссия компетенциясига кирадиган масалалар бўйича бошқа норматив актларни ишлаб чиқишни амалга оширади ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради;


фавқулодда вазиятлар оқибатлари профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ватанимиз ва хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил этади, Комиссия компетенцияси доирасида марказий бошқарув органлари, бошқа иттифоқдош жумҳуриятлар, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштиради;


б) фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва уларнинг оқибатларини тугатишда:


фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимини тайёр ҳолатга келтиришни ва унинг ишлашини таъминлайди;


тегишли бошқарув органларини ва аҳолини фавқулодда вазиятларнинг рўй берганлиги, характери ва миқёслари, уларнинг оқибатларини тугатишнинг қандай бораётганлиги ҳақида хабардор қилиш ва ахборот билан таъминлашни ташкил этади;


жумҳурият ҳудудида минтақавий фавқулодда вазият рўй берган тақдирда қутқариш ва авария-тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилади;


зарар кўрган аҳолига, уларнинг яшашини таъминлашга, фалокат рўй берган районлардан кўчиришга зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;


фалокат рўй берган районга ташкилотлар ва фуқаролардан, шу жумладан, хорижий фуқаролардан ёрдам тариқасида тушадиган моддий ва молиявий маблағларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини ташкил этишни назорат қилади;


Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси фавқулодда вазиятлар комиссияларининг авариялар ва фалокатларнинг сабабларини аниқлаш юзасидан олиб борадиган ишида қатнашади;


тегишли тажрибага эга бўлган жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг (шу жумладан, хорижий фуқароларнинг) фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларда қатнашиши учун шароит яратиш ишларини олиб боради;


одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун бевосита хавф-хатар бартараф этилгач, қидирув-қутқариш ишлари олиб борилгандан кейин, аҳолининг яшашини таъминловчи объектлар тиклаб бўлингандан сўнг фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш ишларига раҳбарлик қилиш маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига, шунингдек, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ва бирлашмаларга ўтказилади.


4. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:


зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига ёки Ўзбекистон ССЖ Президентига ССЖИ Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларини, шунингдек, ССЖИ Қуролли Кучларининг харбий қисмларини авариялар, фалокатлар, экологик ва табиий офатларнинг оқибатларини тугатишга, фавқулодда вазиятлар зоналарида жамоат тартибини сақлашни ва аҳолининг ҳаёти учун зарур бўлган қамда халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилишни таъминлашга жалб этиш ҳақида белгиланган тартибда таклиф киритиш;


ўз компетенцияси доирасида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлар тарзидаги қарорларини қабул қилишда қатнашиш;


Комиссия компетенциясига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон ССЖ Халқ хўжалиги комплекслари, иттифоқ, жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмаларнинг раҳбарлари билан биргаликда қатнашиш;


Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия кўмитаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар ва бирлашмаларнинг фавкулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг ишини назорат қилиб бориш, ўз мажлисларида ана шу комиссияларнинг ҳисоботларини эшитиш;


фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларнинг тайёрлигини назорат қилишни амалга ошириш;


вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмалар, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халк депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталаридан Комиссия зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни талаб қилиш ва олиш;


фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай холларда ҳаракат қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимига кирувчи кучлар ва воситаларни зарур бўлган қутқариш ҳамда авария-қайта тиклаш ишларига, катта авариялар, фалокатлар, табиий ва экологик офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берганда эса, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Давлат комиссияси билан келишган холда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳолларда ҳаракат қилиш бўйича Ягона тизимга кирувчи кучлар ва воситаларни белгиланган тартибда жалб этиш;


жумҳурият худудидаги минтақавий фавқулодда вазият вужудга келган жойга бориб, қутқариш ва авария-қайта тиклаш ишларига бевосита раҳбарлик қилиш;


фавқулодда вазият пайдо бўлиши сезилган ҳолларда, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, жумҳурият ҳудудидаги халқ хўжалиги объектларининг ишини тўхтатиб қўйиш;


маҳаллий авариялар, фалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ва эпизоотиялар рўй берган тақдирда ўз вакиллари ва мутахассисларини Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ишида иштирок этиш учун юбориш;


жумҳурият халқ хўжалигининг етакчи мутахассисларини потенциал хавфли бўлган объектларни экспертиза қилишга ва шундай объектларнинг бехатар ишлашини назорат қилишга жалб этиш.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси кундалик фаолиятида Комиссия Раиси томонидан тасдиқланган йиллик ва квартал режаларга мувофиқ иш олиб боради. Комиссия мажлисларида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатлар қилиш масалалари кўриб чиқилади. Комиссия ўз компетенцияси доирасида барча жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, бирлашмалари, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари Советлари вилоят, шаҳар ва ноҳия ижроия қўмиталари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар учун бажариш мажбур бўлган қарорлар қабул қилади. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда зарур қарорлар Комиссия Раиси ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан қабул килиниб, тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар тарзида ижрочиларга етказилади. Фавқулодда вазиятлар рўй берганда авария, фалокат, табиий офат, эпидемия ва эпизоотияларнинг тури, уларнинг кўлами ва оқибатларига қараб Комиссия таркибидан оператив гуруҳлар ташкил этилади. Бу гуруҳларга Комиссия Раиси ёки унинг ўринбосарлари бошчилик қиладилар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишга раҳбарликни таъминлайдилар.


6. Комиссия Раиси Комиссия зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъул бўлиб, Комиссия аъзолори ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Комиссия ва унинг аппарати ишини ташкил этади.


7. Комиссия Раисига амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги ҳуқуқлар берилади:


"Фавқулодда ҳолатнинг ҳуқуқий режими ҳақида"ги ССЖИ Қонунининг                   4-моддасига мувофиқ фавқулодда вазият зонасида жамоат тартибини, катта молиявий ва моддий бойликлар тўпланган жойларни, аҳолининг ҳаётий фаолиятини таъминловчи ва халқ хўжалиги объектларини қўриқлашни кучайтириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зонасида фуқароларнинг кириш-чиқиши учун махсус режимни жорий этиш;


маҳаллий ҳокимият органлари билан келишган ҳолда, фавқулодда вазият характерига қараб, офат рўй берган районларда фуқароларнинг яшаши ва юриш-туришининг алоҳида режимини ўрнатиш;


фавқулодда вазият оқибатларининг олдини опиш ёки тугатиш учун зарур транспорт, тиббий, қутқариш, қайта тиклаш ҳамда жумҳуриятга бўйсунувчи бошқа куч ва воситаларни, шунингдек, тегишли идора кучлари ва воситаларини (келишув бўйича), ўзаро келишиб ҳаракат қилиш режасига кўра ҳарбий бўлинмалар ва қисмларни жалб этиш;


фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарда ва уларнинг оқибатларини тугатиш учун бўлган ҳаракатларда барча зарур моддий-техника, тиббий, озиқ-овқат ва бошқа жумҳурият ресурслари ва запасларидан, алоҳида ҳолларда эса (келишув бўйича) давлат ва идора ресурслари, резервлари ва запасларидан фойдаланиш.


Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штаби зиммасига фавқулодда вазиятларда ва уларнинг оқибатларини тугатишда бошқарув бўйича мутахассис кадрларнинг малакасини оширишни, фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳаракат қилишга тайёрлаш за такомиллаштириш ишларини ташкил этиш юклатилсин.


Комиссия ўз тасарруфида қуйидагиларга эга:


тегишли режалаштирилган даврга иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш давлат режаларида эҳтиёт чораларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича кўзда тутилмаган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган махсус молиявий за моддий-техника резервлари. Мазкур резервларнинг ҳажмлари ва номенклатураси тўғрисидаги таклифлар тегишли равишда Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ССЖ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Моддий ресурслар Бош бошқармасининг Ўрта Осиё ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штаби, бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан Комиссия билан келишилган ҳолда тайёрланади.


Комиссия томонидан ажратилган маблағларни сарфлаш ва резервлардан фойдаланиш унинг қарори билан амалга оширилади.


Комиссия ишчи аппаратининг ташкилий тузилиши Комиссия Раиси томонидан белгиланади.


Комиссия аппарати фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатида кўриладиган зарарни камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича кундалик ишларни ташкил этади, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва харакатлар қилиш бўйича Ўзбекистон ССЖ Давлат тизимининг тайёрлигини назорат қилиб боради, Комиссия мажлисларига ҳужжатлар тайёрлайди, Комиссия қарорларини ижрочиларга етказади, уларнинг бажарилишини назорат қилади.


Комиссия фаолиятини ахборот билан таъминлаш Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1980 йил 31 октябрдаги 730-78-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси апаратида тузилган структуравий бўлинма зиммасига юклатилади.


Потенциал хавфли объектлари бўлган жумҳурият вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, бирлашмалари раҳбарлар (раҳбарларнинг биринчи ўринбосарлари) бошчилик қиладиган фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар тузадилар. Улар ўзларига қарашли объектларда ва уларга ёндош районларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг етказиши мумкин бўлган зарарини камайтириш ва улар оқибатларини тугатиш бўйича тадбирлар ҳамда ишларни тайёрлаш ва ўтказиш учун шахсан масъулдирлар.


Фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ комиссиялари бўйсунувчи корхоналарнинг фавқулодда вазиятлар бўйича объект комиссияларининг фаолияти, хавфсиз ва чиқитсиз технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатишнинг зарур воситаларини ишлаб чиқиш юзасидан ягона техника сиёсатини ўтказиш, экстремал шароитда бошқариш бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатишда объект комиссияларига ёрдам бериш, шу жумладан, фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят, шахар комиссияларининг куч ва воситаларини бу ишларга жалб этиш (келишув бўйича) ишларига методик раҳбарлик қилиш, бу ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширишлари керак.


Комиссия вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар. бирлашмалар ва потенциал хавфли обьектларда навбатчилик-диспетчерлик хизматини ташкил этади. Фуқаро мудофааси бўйича иккинчи бўлимларнинг штатдаги ходимлари вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, бирлашмаларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг ишчи органи ҳисобланади.


Потенциал хавфли объектлари бўлган Ўзбекистон ССЖ вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, идоралари, бирлашмалари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар ҳақида идоравий низомларни ишлаб чиқадилар, ўз ишларида Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг Вақтинчалик низомидан фойдаланадилар,


Вазирликнинг комиссияси ҳақидаги низом ЎзССЖ Фуқаро мудофааси штаби билан келишилган ҳолда, вазир томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг шахсий таркиби: раис, раис ўринбосарлари, комиссия аъзолари коллегия (қўмита) қарори билан тасдиқланади.


Халқ хўжалиги объектининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг типовой лойихасини вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, бирлашмалар (тармоқ комиссиялари) ишлаб чикадилар. Объект комиссиялари ўз низомида асосий вазифаларни, функцияларни, таркибни ва ҳуқукларни, фавкулодда вазият хавфи бўлганда унинг олдини олиш ва шундай холлар руй берганда ҳаракат қилиш бўйича ишларни ташкил этишни (маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда) жалб этиладиган куч ва воситаларни аниклайдилар.


Хусусий (цех) ва объект вазиятларини объект комиссиялари зарур ҳолларда фақулодда вазиятлар бўйича ноҳия (шаҳар) ва тармоқ комиссияларининг оператив гуруҳлари, куч ва воситалари иштирокида бартараф этадилар.


Тармоқ комиссиялари идорага қарашли қайси корхоналарда аҳолини шикастланиш (зарарланиш) хавфидан хабардор қилишнинг муайян системалари бўлишини белгилайдилар. Уларни жиҳозлашни назорат қилишни ҳам шу комиссиялар амалга оширадилар.


Офицерлар таркиби билан комплектланган фуқаро мудофааси штаби бор бўлган вилоятлар, шаҳарлар ва шаҳарларнинг ноҳияларида фуқаро мудофааси бошлиғи - фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия раиси этиб халқ депутатлари маҳаллий Совети раисининг биринчи ўринбосари - ижроия қўмита раиси тайинланади. Ишчи аппарати функцияси фуқаро мудофааси штаби зиммасига юкланади.


Фуқаро мудофааси бўйича гуруҳга киритилмаган шаҳарларда, қишлоқ ноҳияларида, ноҳия ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарларда фуқаро мудофааси бошлиғи - фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия раиси этиб халқ депутатлари Совети раисининг биринчи ўринбосари - ижроия қўмита раиси тайинланади; ноҳия ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда - халқ депутатлари Советининг раиси тайинланади. Ишчи аппарати функцияси ижроия қўмита раисининг фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси (мавжуд ФМ штаби бошлиғи лавозими) бўйича ўринбосари ва фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия котиби зиммасига юкланади.


Жумҳурият тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази (ЖТҲҚКПМ) жумҳурият ҳудудида экстремал вазиятларда одамларни қутқариш бўйича профессионал бош ташкилот бўлиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва шундай ҳоллар рўй берганда ҳаракат қилиш бўйича ягона Давлат тизимига киради.


ЖТҲҚКПМ бевосита Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси бошлиғига бўйсунади.


ЖТҲҚКПМ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси Раиси зиммасига юкланади ва у Жумҳурият тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази ҳақидаги низомни тасдиқлайди.


Белгиланган формадаги ЖТҲҚКПМ гувоҳномасини олган қутқазувчилар фавқулодда вазиятлар рўй берган зонага кириш (чиқиш) ҳуқуқига эгадирлар.


-------------------------

Изоҳ: Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Қенгаши, халк депутатлари вилоят, ноҳия Советлари ижроия қўмиталарининг фавкулодда вазиятлар бўйича комиссиялари маҳаллий шароитлардан келиб чиқкан ҳолда шу комиссиялар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқадилар.




































Время: 0.0116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск