язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.1996 й. 425-сон "Тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.1996 й.

N 425



ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИНГ НОРМАТИВДАН

ОРТИҚ ҚОЛДИҚЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корхоналарнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, тайёр маҳсулот қолдиқларини сотиш ҳисобига уларнинг оборот маблағлари айланишини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини қисқартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда махсус Ҳукумат комиссияси ташкил этилсин.


2. Ҳукумат комиссияси:

тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини қисқартириш масалаларини вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, саноат корхоналари иштирокида мунтазам равишда кўриб чиқсин, тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқлари ҳосил бўлиши сабабларини ўргансин, уларни қисқартириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқсин;

ишларнинг аҳволини таҳлил қилиш асосида ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда харидоргир бўлмаган ва нархи боис сотилмаётган маҳсулот нархини пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилсин;

ҳар бир мажмуи, тармоқ бўйича тайёр маҳсулотнинг сотилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини кўриб чиқиш натижалари бўйича омборлардаги нормативдан ортиқ тайёр маҳсулот қолдиғини кескин қисқартириш чора-тадбирларини кўрсин;

уч ҳафта муддатда саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқларининг ўртача нормативларини белгилаш юзасидан таклифлар киритсин.


3. Ҳукумат комиссияси мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ мажмуилари бўйича тайёр маҳсулотни сотиш ишларининг аҳволини кўриб чиқиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳар ойда Ҳукумат комиссиясига корхоналарнинг омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиғи ҳақидаги статистика маълумотларини тақдим этсин.


5. "Ўзбексавдо" уюшмаси Ўзбекбирлашув чакана савдо тизимида нархи туширилган товарларни сотувчи махсус дўконлар ва бўлимлар ташкил этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда саноат тармоқлари бўйича оборот маблағлар нормативларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 29 ноябрдаги

425-сон қарорига

1-ИЛОВА

Тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини

қисқартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича

ҳукумат комиссиясининг

ТАРКИБИ

Султонов Ўткир Тўхтамуродович


-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Усмонов Мираброр Зуфарович


-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Гиниятуллин Рим Абдулович


-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раиси


Гатаулин Шамил Қодирович


-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Гуськова Татьяна Николаевна


-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Нурмуродов Мамаризо Бердимуродович


-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Эргашев Ботир Қодирович


-

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раиси


Файзиев Зафар Омонович


-

"Ўзбексавдо" уюшмаси раиси


Бурхонов Фарҳод Жалолович


-

"Ўзбекбирлашув" раиси


Қозоқхонов Авазхон Самуйддинович


-

"Маҳаллий саноат" корпорацияси раиси


Мақсудов Семён Тўхтаевич


-

"Ўзбекмебель" давлат бирлашмаси раиси


Собиров Тоҳир Қўчқорович


-

"Ўзмашсаноат" уюшмаси раиси


Матчонов Рафиқ Досчанович


-

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси раиси


Саримсоқов Рэнад Қодирович


-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 29 ноябрдаги

425-сон қарори

2-ИЛОВА



Тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини

қисқартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат

комиссияси мажлисида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари

бўйича тайёр маҳсулотларни сотишнинг аҳволини кўриб чиқиш

ЖАДВАЛИ

т/р


Мажмуилар


Ҳукумат

комиссияси

мажлиси санаси


Материалларини

тайёрлаш санаси


Мажлисни тайёрлаш ва

ўтказиш ва ўтказишга

масъул


1.

Халқ истеъмол моллари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш


7.12.96 йил

6.12.96 йил

М.3. Усмонов

2.

Ёқилғи саноати ва энергетика


9.12.96 йил

7.12.96 йил

Қ.Ж. Ҳаққулов

3.

Машинасозлик, кимё ва металлургия


10.12.96 йил

9.12.96 йил

Ў.Т. Султонов

4.

Қурилиш, бинокорлик материаллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш


11.12.96 йил

10.12.96 йил

Р.Р. Юнусов

5.

Транспорт ва алоқа


12.12.96 йил

11.12.96 йил

К.Р. Раҳимов

6.

Деҳкончилик саноати


13.12.96 йил

12.12.96 йил

Қ.Ғ. Обидов