ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 31.03.2014 й. 84-мҳ-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.03.2014 й. 2352-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.03.2014 й.

N 2352-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.03.2014 й.

N 84-мҳ


БУЙРУҒИ



"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий

кўрсатмаларни  тасдиқлаш  ҳақида"ги  буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси (Ш. Мамаджанов), Иқтисодий қонунчилик бошқармаси (Н. Тойчиев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                               Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий

кўрсатмаларни  тасдиқлаш  ҳақида"ги  буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг муқаддимасидаги "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда)" деган сўзлар "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Услубий кўрсатмаларда:


1) 1-бандда:

"(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда)" деган сўзлар "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 333-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга ҳам татбиқ этилади, ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 30 ва 34-бандлари бундан мустасно.";


2) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ лойиҳани тайёрлашда лойиҳани ишлаб чиқувчи орган:

қонун ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади;

ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганади.";


3) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида, унинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзаро нисбати ўрганилади. Ишлаб чиқилаётган лойиҳа бир хил юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки уларнинг қисмларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни ёхуд уларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этган тақдирда, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар ишлаб чиқилаётган лойиҳага киритилади ёки сони анча кўп бўлган тақдирда у билан айни бир вақтда алоҳида лойиҳа кўринишида киритилади. Бунда, тегишли таққослаш жадвали ҳам тайёрланади.";


4) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "юридик хизмати ва бошқа" ва "илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари" деган сўзлар тегишинча "тегишли" ва "илмий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган, зарур ҳолларда, лойиҳани тайёрлашни давлат органларига, илмий ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида топширишга ёки уларга шартнома асосида буюртма беришга ҳақлидир.";


6) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ишчи гуруҳ (комиссия) фаолиятини таъминлаш учун ишлаб чиқувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан лойиҳани тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, статистик ва бошқа маълумотларни олишга, лойиҳа юзасидан илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ҳамда тавсияларини, шунингдек экспертлар хулосаларини олишга ҳақли.";


7) 15-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"халқаро ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвал тайёрлайди;";

олтинчи хатбошидаги "нотижорат ташкилотларнинг" деган сўзлар "нотижорат" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "норматив кўрсатмалари" деган сўзлар "ҳуқуқий нормалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "мазкур" деган сўздан кейин "норматив-ҳуқуқий" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лойиҳа матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учун киритилади.";


10) 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ҳажмига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади: бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар.

Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар рим, кичик бўлимлар ва боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.";


11) қуйидаги мазмундаги 29-1-банд билан тўлдирилсин:

"29-1. Қуйидаги тузилмавий бирликларнинг киритилишига йўл қўйилмайди:

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда боблар бўлмаса, "бўлим" бирлигини;

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда бўлимлар бўлмаса, "кичик бўлим" бирлигини;

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда банд бўлмаса, "кичик банд" ва "хатбоши" бирликларини.";


12) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги "норматив кўрсатмаларни" деган сўзлар "ҳуқуқий нормаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 33-бандда:

биринчи хатбошидаги "норматив кўрсатмалар" деган сўзлар "ҳуқуқий нормалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "норматив кўрсатмаларини" деган сўзлар "ҳуқуқий нормаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 34-бандда:

биринчи хатбошидаги "битта норматив-ҳуқуқий кўрсатмага" деган сўзлар "битта ҳуқуқий нормага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "норматив кўрсатмалар" деган сўзлар "ҳуқуқий нормалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 38-банддаги "мустақил" деган сўздан кейин "(кичик банд билан боғлиқ бўлмаган)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 41-банддаги "ҳужжатнинг" деган сўз "норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 42-банднинг биринчи хатбошисидаги "шаклида" деган сўз "кўринишида" деган сўз билан алмаштирилсин;


18) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Агар лойиҳа икки ёки ундан ортиқ варақда баён этилган бўлса, лойиҳа ва унинг иловаларининг ҳар бир варағи алоҳида рақамланиши лозим. Бетнинг тартиб рақами варақнинг юқорисида ўртада 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.";


19) 49-банддаги, 107-банднинг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "тўқ" деган сўз "ярим қора" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Лойиҳанинг номи кичик ҳарфларда, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.

Мисол:


Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида";


21) 53-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"1-мисол:


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

20___ йил "___" ________

ПҚ-_____-сон қарорига

ИЛОВА


2-мисол:


Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил "__" ________

____-сон қарорига

ИЛОВА";


22) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Лойиҳа иловасининг номи кичик ҳарфларда, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.

Мисол:


"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган

халқаро хайрия фонди тўғрисидаги

НИЗОМ";


23) 55-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "янги ҳужжат" деган сўзлар "янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "норматив кўрсатмаларнинг" деган сўзлар "ҳуқуқий нормаларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тенг ёки юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан амалга оширилади. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.

58. Тайёрланаётган лойиҳа у билан тенг юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар тайёрланаётган лойиҳага киритилади ёки у билан айни бир вақтда алоҳида лойиҳа кўринишида киритилади.

Ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиши ёки ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари сони анча кўп бўлган тақдирда, у билан бир вақтда алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси сифатида тақдим этилади.";


25) рус тилидаги матннинг 59-бандидаги "форме" деган сўз "виде" деган сўз билан алмаштирилсин;


26) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг номларини янги таҳрирда баён қилиш.

Графа - икки вертикал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими ёки банди.

Блок - турли шаклларда (тўртбурчак, тўғри бурчак, цилиндр, овал ва ҳ.к.) функционал жиҳатдан бирлаштирилган жадвалларнинг бир қисми.

Позиция - икки горизонтал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида графада ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, боби, банди, кичик банди.";


27) 61-банднинг учинчи хатбошиси "илова" деган сўздан кейин ", графа, блок, позиция" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


28) 65-банддаги "боб ёки банд" деган сўзлар "боб, параграф, банд ёки кичик банд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 74-банддаги "ҳужжатларнинг рўйхати" деган сўзлар "норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"75. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзини ёки унинг кичик бандигача (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) бўлган таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, ушбу ҳужжатнинг ўзи ёки унинг кичик бандигача (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) бўлган таркибий бирлиги ўз кучини йўқотган деб топилади.

Мисол:

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 13 ноябрдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 32-модда) 1-бандининг учинчи хатбошиси, шунингдек унга 2-сон илова.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, мазкур хатбоши чиқариб ташланади.

Мисол:

Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) 8-банди ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.";


31) 76-бандда:

иккинчи хатбошидан "(масалан, 2-банднинг "а" кичик бандидаги: бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин; олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мисол:

2-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.";


32) 80-бандда:

биринчи хатбошидан "(масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 январдаги ПҚ-770-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мисол:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди бешинчи хатбошиси, шунингдек низомнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


33) 82 ва 83-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"82. Лойиҳа ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланишидан олдин унинг юридик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормаларни қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги бўйича ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Юридик хизмат лойиҳаларнинг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилини амалга оширади.

83. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда, юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир варағининг орқа тарафига имзо қўйиш орқали амалга оширилади.";


34) 85-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса.";


35) 86-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


36) 87-банд "қонунчилик техникаси қоидаларига" деган сўзлардан кейин ", шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадлилигига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


37) 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89. Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ лойиҳалар мажбурий тартибда тегишли равишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича эса - Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилиши керак.";


38) 91-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


39) қуйидаги мазмундаги 93-1-банд билан тўлдирилсин:

"93-1. Адвокатура фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилади.";


40) 99-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Манфаатдор органларнинг эътирозлари ва таклифлари бўйича келишмовчиликлар жадвали тузилиб, ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.";

иккинчи хатбошидаги "шаклида" деган сўз "кўринишида" деган сўз билан алмаштирилсин;


41) 103-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвал;";

рус тилидаги матннинг олтинчи хатбошисидан "акта" деган сўз чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "ҳужжат лойиҳасининг" деган сўзлар "лойиҳанинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ҳужжат лойиҳасига" деган сўзлар "Лойиҳага" деган сўз билан алмаштирилсин;


42) 105-банднинг еттинчи хатбошисидаги "халқаро тажриба" деган сўзлар "халқаро тажриба ва чет давлатлар амалиёти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43) қуйидаги мазмундаги 107-1-банд билан тўлдирилсин:

"107-1. Ишлаб чиқувчи қонун лойиҳасини киритаётганда халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвалларни тайёрлаши шарт (мазкур Услубий қўлланмаларга 1а ва 1б-иловалар).

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ҳамда таърифларининг тайёрланган батафсил таҳлилини ўз ичига олган қиёсий жадвалсиз киритилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмайди.";


44) 110-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ишлаб чиқувчининг юридик хизмати раҳбари томонидан имзоланган ҳуқуқий хулоса. Ҳуқуқий хулосада уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим;";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кетлик тартибида кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал (қонуности ҳужжатларига - зарурат бўлганда);";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


45) 111-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказади;";


46) 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"115. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (истисно ҳолларда - вазирнинг биринчи ўринбосари) томонидан лойиҳани эътирозлар ва таклифлар билан имзолаш рад этилиши мумкин, агар у:

лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига зид;

лойиҳа юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этади, ва у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа сифатида тақдим этилмаган;

лойиҳада назарда тутилган масалалар тенг ёки юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинганлиги сабабли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишига зарурат йўқ;

лойиҳа эътирозлар ва таклифларнинг, шу жумладан жиддий (концептуал) камчиликларнинг кўплиги сабабли бутунлай қайта ишланиши лозим, яъни лойиҳа ушбу эътирозлар ва таклифлар инобатга олинган ҳолда қайта ишланиши унинг мазмуни тубдан ўзгаришига олиб келади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан қайта келишишни талаб этади деган хулосага келса.

Лойиҳа бўйича тегишли эътирозлар ва таклифлар адлия вазири (истисно ҳолларда - вазирнинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланадиган хатда кўрсатилади.";


47) 1-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


48) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ таҳрирда ва 1б-иловалар билан тўлдирилсин.


3. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан келишилган.






Буйруққа

1-ИЛОВА



"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

бўйича услубий кўрсатмаларга

1-ИЛОВА



НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб

қўйиш,  сотиш   ёки   йўқ   қилиб   ташлаш  тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида"ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

     

Амалдаги таҳрир


Таклиф этилаётган таҳрир


Асослантириш


4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);




и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан, ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.


Тўлдирилмоқда

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан, ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.

Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда баённомани тўғри тузиш мақсадида киритилади.

Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни олиб борувчи, ваколатли идораларнинг мансабдор шахсларнинг мулкни олиб қўйиш баённомасини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва ҳар томонлама тузишлари учун жавобгарликларини ошириш мақсадида киритилмоқда. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш баённомаларида барча керакли маълумотлар, шу билан бир қаторда олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди.





Тўлдирилмоқда


6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди.


Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади. Ишнинг оғирлик даражаси, ҳажми ва туридан қатъи назар, керакли ҳужжатларни топширган вақтдан 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади ва берилади.

"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига биноан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот, агарда у сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса, сотиш тақиқланади.

Агарда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот хавфсизлик талабларига мос келмаса у сотилиши мумкин эмас ва йўқ қилиниши лозим. Шунинг учун мулкнинг бирхиллаштириш талабларига мос келиши предметига қаратилган текширув мулкнинг давлат ҳисобига ўтказилиши ёки йўқ қилиниши ҳақидаги саволларни ҳал қилишдан олдин ўтказилиши лозим.

Олиб қўйилган маҳсулот сертификатлаштирилиши олиб бориладиган муддат назарда тутилган


24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.


24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади.


Ўзгаришлар кўрсатиб ўтилган предметларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага кейинчалик диний ташкилотларга бериши мақсадида киритилмоқда.


60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.


60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.


Чиқариб ташланмоқда


Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда берилган.


      

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

         

Амалдаги таҳрир


Таклиф этилаётган таҳрир


Асослантириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги

12-сон "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори

3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича - тегишли равишда Бош вазирга ва унинг ўринбосарларига; ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар.

Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига:

Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш;

Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш;

аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин.


Ўз кучини йўқотмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган.

    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомга

қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси бўйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

      

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 300 нафардан.



Тўлдирилмоқда


7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 300 нафардан.

Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 330 нафардан.


Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти аниқ бир сон этиб шакллантирилишини аниқлаштириш мақсадида қўшимча киритилмоқда.


".






Буйруққа

2-ИЛОВА



"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

бўйича услубий кўрсатмаларга

1а-ИЛОВА



Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари

қонун ҳужжатларини ўрганиш юзасидан

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл

мамлакатлари қонун ҳужжатлари


Амалдаги таҳрир


Таклиф этилаётган

таҳрир


Асослантириш








*) Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига.".






Буйруққа

3-ИЛОВА



"Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

бўйича услубий кўрсатмаларга

1б-ИЛОВА



Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари

қонун ҳужжатларини ўрганиш юзасидан

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

Халқаро ҳужжатлар ва чет

эл мамлакатлари қонун ҳужжатлари


Таклиф этилаётган таҳрир


Асослантириш





*) Бутун (янги) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 апрель, 14-сон, 158-модда



































Время: 0.2393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск