ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Солиққа тортиш / Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га солиқлар тўлашдан бўйин товлашларни олдини олиш тўғрисидаги конвенция ва битимлар / Конвенциялар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш, даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Нью-Йорк, 2012 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2013 й. ПҚ-1932-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида

икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш,

даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан

бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эстония Республикаси Ҳукумати, икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш, даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш, шунингдек икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланилиш соҳаси


Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенцияда татбиқ қилинадиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий органлари номидан ундириладиган даромад ва сармоя солиқларига, ундириш усулларидан қатъи назар, татбиқ қилинади.


2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан, умумий сармоядан ёки даромад ёки сармоянинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ёки кўчмас мулкни бегоналаштиришдан ундириладиган солиқлар, шунингдек сармоя қиймати кўпайиб боришидан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенцияда татбиқ қилинадиган мавжуд солиқларга, хусусан, қуйидагилар киради:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

(i) юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солинадиган солиқ;

(ii) жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ; ва

(iii) мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Ўзбекистон солиғи" деб юритилади);


б) Эстония Республикасига нисбатан:

даромад солиғи (tulumaks);

(кейинги ўринларда "Эстония солиғи" деб юритилади).


4. Ушбу Конвенция, у имзоланган кундан сўнг ундириладиган шунга ўхшаш ва моҳиятига кўра яқин бўлган мавжуд солиқларга ёки уларнинг ўрнига қўлланиладиган ҳар қандай солиқларга нисбатан татбиқ этилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунчиликларига киритиладиган ҳар қандай жиддий ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун, агар контекстдан ўзгача маъно келиб чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ тупроқ ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, шу жумладан, ҳудудий сув ҳавзалари ва ҳаво ҳудудини билдиради;


б) "Эстония" атамаси Эстония Республикасини англатади, географик маънода қўлланилганда унинг ҳудудини, Эстония конунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Эстониянинг денгиз туби ва тупроқ ости ва табиий ресурсларига нисбатан ҳуқуқлари амалга оширилиши мумкин бўлган Эстония ҳудудини ва Эстония ҳудудий сувларига туташ бўлган ҳар қандай бошқа вилоятни билдиради;


в) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамаси контекстдан келиб чиқиб, Ўзбекистонни ёки Эстонияни англатади;


г) "шахс" атамаси жисмоний шахс, компания ва шахсларнинг исталган бошқа бирлашмасини англатади;


д) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиқ солиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида кўриб чиқиладиган ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;


е) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишли равишда бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган корхонани англатади;


ё) "халқаро ташувлар" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланилаётган денгиз ёки ҳаво кемаси, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситаси орқали амалга оширилаётган ҳар қандай ташувларни билдиради, денгиз ёки ҳаво кемаси, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситаси фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар орасида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;


ж) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси ёки унинг ваколатли вакили;

(ii) Эстонияга нисбатан - Молия вазири ёки унинг ваколатли вакили;


з) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга ҳар қандай жисмоний шахс;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг шундай мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшма.


2. Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланиши асносида исталган пайтда унда аниқлаштирилмаган таъриф, контекстдан бошқача маъно келиб чиқмаса, бу вақтга келиб, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ мазкур Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан билдирадиган маъносини англатади. Ушбу Давлатнинг солиқ қонунчилигида кўзда тутилган маъно ушбу Давлат қонунчилигининг бошқа соҳаларида ушбу атама учун кўзда тутилган маънога нисбатан устунликка эга бўлади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси ушбу Давлат қонунчилигига кўра унда ўзининг турар жойи, доимий яшаш жойи, юридик шахс ёки ҳар қандай бошқа ўхшаш мезон асосида бошқариш жойи, ташкил топиш жойига ёки шунга ўхшаш бошқа мезонга асосан унга солиқ солиниши лозим бўлган ҳар қандай шахсни билдиради, айни пайтда ушбу Давлатни ва ҳар қандай маҳаллий ҳокимият органини қамраб олади. Аммо мазкур атама фақат ушбу Давлатдаги манбалардан олинадиган даромадига нисбатан ёки унда

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск