язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома (Сеул, 2012 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2013 й. ПҚ-1901-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Корея

Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик

ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси (кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар), икки давлат ўртасида суверенитетни ўзаро ҳурмат қилиш, тенглик ва ўзаро манфаат асосида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи


1. Бир Томон фуқаролари бошқа Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудида ушбу бошқа Томон фуқаролари билан бир хил шартларда судларга мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.


2. Томонларнинг бири бошқа Томоннинг фуқаролари жалб қилинган ишларнинг судларда кўрилишига асоссиз тўсқинлик қилмаслиги лозим.


3. Мазкур Шартноманинг ҳар бир Томон фуқароларига тааллуқли бўлган қоидалари мазкур Томон ҳудудида унинг миллий қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.



2-модда. Шартноманинг амал қилиш соҳаси


Мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ Томонлар фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича суд ҳужжатларини топшириш, далиллар тўплаш, ҳуқуқий маълумотлар ҳамда суд ишларини юритиш материалларини алмашиш юзасидан бир-бирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.



3-модда. Ҳуқуқий ёрдам


1. Бир Томон фуқароларига бошқа Томон ҳудудида унинг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.


2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ариза мурожаат қилувчи қайси Томон ҳудудида ўз доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлса, шу Томоннинг ваколатли органи тарафидан берилган мурожаат қилувчининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотнома билан бирга тақдим қилинади. Агар аризачи Томонлардан бирининг ҳудудида доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлмаса, бундай маълумотнома у фуқароси бўлган Томоннинг дипломатик ёки консуллик мансабдор шахси тарафидан берилиши ёки тасдиқланиши мумкин.


3. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун масъул бўлган мансабдор шахс мурожаат қилувчидан қўшимча маълумотлар талаб қилиши мумкин.



4-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа каналлари


1. Агар мазкур Шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги топшириқларни тақдим этиш ва бажаришда Томонлар бевосита ўзларининг тегишли тартибда тайинланган Марказий муассасалари орқали ўзаро алоқа қиладилар.


2. Ўзбекистон Республикаси учун фуқаролик ишлари бўйича Марказий муассаса - Олий суд, хўжалик ишлари бўйича Марказий муассаса - Олий хўжалик суди, Корея Республикаси учун Марказий муассаса - Олий суднинг Миллий судлар бошқармаси.


3. Бир Томон бошқа Томонни ёзма хабардор қилган ҳолда қўшимча Марказий муассасаларни тайинлаши ва уларнинг ваколатлари доирасини дипломатик каналлар орқали белгилаши мумкин.


4. Ҳар бир Томон ўз Марказий муассасаси бўйича ҳар қандай ўзгаришлар тўғ

...