ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш органи. Лицензиялаш. Аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1998 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.1998 й.

N 16



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

КОМИССИЯЛАРИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ

(IOSCO)ГА КИРИШИ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


Хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли органлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш, миллий ва халқаро қимматли қоғозлар бозорларида қимматли қоғозлар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишда улар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишнинг ягона стандартлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг унинг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (International Organization of Securities Commissions (IOSCO)га аъзо бўлиб кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотида Ўзбекистон Республикасидан ваколатли вакил этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бир ой муддатда зарур ҳужжатларни тайёрласин ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига кириши тартиботини белгиланган тартибда бажарсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги миллий валютадаги маблағларнинг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти томонидан белгиланадиган аъзолик бадалларини ҳамда Комиссия томонидан ўтказиладиган тадбирларда Молия вазирлигининг бўлиши ва қатнашиши билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун ажратилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов

































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск