язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Халқ таълими вазирлигининг 9-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 11.03.2014 й. Қарори (АВ томонидан 07.04.2014 й. 2572-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2014 й.

N 2572

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.03.2014 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.03.2014 й.

N 3


ҚАРОРИ



Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 118-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 18 майдаги 15, 11-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2235, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 251-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 апрель, 15-сон, 171-модда