язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1997 й. 240-сон "Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1997 й.

N 240


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини шакллантиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури молиявий манбалар  бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари, банкнинг марказлаштирилган кредитлари, хорижий сармоялар ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар, шунингдек марказлаштирилган инвестициялар билан чамбарчас уйғунлаштирилган ҳолда жорий календарь йилга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади;

Инвестиция дастури тасдиқланган йил давомида унга лойиҳаларнинг (хорижий сармоялар иштирокидаги лойиҳалар бундан мустасно) қўшимча киритилишига йўл қўйилмайди;

Инвестиция дастурига йил давомида хорижий сармоялар иштирокидаги лойиҳаларни қўшимча киритиш маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбалари мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан амалга оширилади,


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хорижий сармоялар бўйича агентлик билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда дастурга киритиладиган лойиҳаларни танлаш мезонлари ва уларнинг рўйхатини тузиш механизмини назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов