Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.1999 й. 328-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.1999 й.

N 328


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТЛАРИ ВА УЛАРГА

АЪЗО ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ШЕРИКЛИК

ВА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган барча тартиботлар якунланганлиги муносабати билан, Европа Иттифоқи Кенгаши Бош котибининг нотасига мувофиқ Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим 1999 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим моддаларини амалга ошириш ва унинг қоидалари  Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг моддалари ва қоидаларини амалда рўёбга чиқариш бўйича ишлаб чиқувчи гурухлари таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига яқинлаштириш, парламентлараро ва сиёсий мулоқотни кенгайтириш, ижтимоий, илмий, технология ва маданий ҳамкорлик асосларини таъминлаш, молия бозори, савдо ва инвестициялар ривожланишига кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш идоралараро комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Идоралараро комиссия Ҳукуматнинг асосий ташкилий чора-тадбирлари комплекс дастурини 1999 йил 5 августгача тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркиби, Ўзбекистон - Европа Иттифоқи Ҳамкорлик кенгашининг Брюссел шаҳрида (Бельгия) бўлиб ўтадиган биринчи мажлиси кун тартиби лойиҳаси ва қарорлари лойиҳалари бўйича таклифларни 1999 йил 16 августгача ишлаб чиқсин ва киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлиси якунлангач Ўзбекистон - Европа Иттифоқи Ҳамкорлик қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми ва Ҳамкорлик кенгаши томонидан ташкил этиладиган бошқа органлар таркиби бўйича таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг вазирликларда ходимларнинг белгиланган сони доирасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Жаҳон" ахборот агентлиги вазирликлар ва идораларга, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига, шунингдек республика олий ўқув юртларига тарқатиш учун Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим матни босилган рисолаларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида зарур миқдорда чиқарсин.

Рисолаларни чиқариш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 декабрдаги 494-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск