ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 й. 412-сон "Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.09.1999 й.
N 412
ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШНИНГ
ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНИШ ВА
УЛАРНИНГ ЯНГИ УСУЛЛАРИНИ ҲАМДА
ИЛҒОР ҚУРИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш ва бошқаришнинг илғор хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қурилишда инвестиция муносабатларини янада такомиллаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, қурилиш ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ҳамда қурилиш соҳасида илғор технологияларни қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига юклансин.
2. Қуйидагилар ”Давархитекқурилиш”нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) қуйидаги масалалар бўйича чет эл тажрибасини ўрганишни ташкил этиш:
"лойиҳа-менежмент" асосида инвестиция жараёнларини самарали бошқариш, техник-иқтисодий асослашлар, бизнес-режалар тузиш, халқаро амалиётга, шунингдек халқаро молиявий ва кредит муассасалари мезонларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
инвестициялар соҳасида давлат буюртмасини ва давлат харидларини, шартнома муносабатларини, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини, нарх белгилаш устидан мониторингни шакллантириш;
янги техника ва қурилиш-монтаж ишларининг технологияси, қурилиш материалларининг илғор турлари қўлланишини иқтисодий асослаш;
б) қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг илғор усулларини, илғор қурилиш технологияларини жорий этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шу жумладан лизинг бўйича қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, технология асбоб-ускуналари олиш масалаларида жойлардаги давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига, инвестиция жараёни қатнашчилари бўлган корхоналар ва ташкилотларга кўмаклашиш;
в) қурилиш ишлаб чиқариши соҳасида чет эл тажрибасини умумлаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, жаҳон амалиётининг илғор ютуқларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича ишларни ташкил этиш;
г) замонавий техникавий даражадаги тегишли ахборот базасини ташкил этиш ва ахборотнинг қурилиш жараёни қатнашчилари ўртасида кенг ёйилишни таъминлаш, чет эл инжиниринг фирмалари ва қурилиш компанияларининг тажрибасини ўрганиш, маҳаллий мутахассисларни хорижий мамлакатларда ўқитиш ва тажриба алмашиш бўйича семинарлар ташкил этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажриба тўғрисидаги ахборотларни элчихоналар ва тегишли ваколатхоналар орқали олишда ”Давархитекқурилиш”га ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари чет эл тажрибасини ўрганиш ва қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини жорий этиш, илғор қурилиш технологияларини ўзлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини икки ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
6. ”Давархитекқурилиш” қурилиш ва лойиҳа ташкилотларини, қурилиш материаллари корхоналарини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш учун чет эл инвестицияларини имтиёзли шартларда жалб этиш ишларини халқаро молия ташкилотлари ва бошқа чет эл инвесторлари билан доимий равишда ўтказсин.
7. Белгилансинки, ”Давархитекқурилиш” ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов