язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/22-26/14-сон, Марказий банк Бошқарувининг 7/8-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 63-сон "Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 10.04.2014 й. Қарори (АВ томонидан 12.05.2014 й. 2181-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2014 й.

N 2181-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.04.2014 й.

N 01/22-26/14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.04.2014 й.

N 7/8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.04.2014 й.

N 63


ҚАРОРИ



"Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий

ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан

инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан

мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 6, 42/2, 1-сонли "Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2181, 2011 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

А. Абдуҳакимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

      





Қарорга

ИЛОВА



"Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий

ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан

инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан

мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимасидаги "Республикаси Монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги "Республикаси Монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"харидор - аукцион ва танлов савдолари натижаларига кўра инвестиция мажбуриятлари эвазига иқтисодий ночор корхонани (бундан буён матнда банкрот-корхона деб юритилади) сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузган тижорат банки;";

олтинчи хатбошидаги "Сотиб олувчига" деган сўзлар "харидорга" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"инвестициялаш объекти - банкрот-корхона ёки унинг мол-мулки негизида тижорат банклари (ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва йўлга қўйиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш бўйича етарли тажрибага эга бўлган) томонидан янги ташкил қилинаётган юридик шахс.";


б) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Сотиб олувчилар" деган сўзлар "Харидорлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "графигига" ва "Сотиб олувчи" деган сўзлар тегишинча "жадвалига" ва "харидор" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Сотиб олувчилар" деган сўзлар "харидорлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Харидор шартномага асосан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан маълумотни ҳар ойда мазкур Низомнинг 1-иловасига, инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан чораклик ҳисоботни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ, агар шартномада бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот ва маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан Комиссиянинг Ишчи органига тақдим этади.

Шартномада инвестициялаш объектида янги иш ўринлари яратиш назарда тутилган бўлса, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги чораклик ҳисобот, агар шартномада бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмасдан тақдим этиб борилади. Инвестициялаш объектидаги мавжуд иш ўринлари сони шартномани тузиш вақтида давлат солиқ хизмати органларига охирги ҳисобот даврида тақдим этилган ҳисоботлар асосида Комиссиянинг Ишчи органи томонидан тасдиқланади.";


г) 4-банддаги "Сотиб олувчи" деган сўзлар "харидор" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Сотиб олувчи" деган сўзлар "Харидор" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "инвестициялаш объектига инвестициялар келиб тушган" деган сўзлар "инвестициялар инвестициялаш объектининг ҳисобига (балансига) олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "инвестицияларнинг келиб тушиши" деган сўзлар "инвестициялар инвестициялаш объектининг ҳисобига (балансига) олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидагиқорида" деган сўз "шартномада (инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалида)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Сотиб олувчи" ва "бажарилганлигини" деган сўзлар тегишинча "Харидор" ва "шартнома шартларига мувофиқ бажарилганлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ишчи гуруҳ мажлисида харидорнинг вакили иштирок этишга ҳақлидир.";


з) 9-бандда:

"инвестиция объектига" деган сўзлар "инвестициялаш объектига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комиссиянинг Ишчи органи Ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда, харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши бўйича маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳолаш, аудитор, молия, консалтинг ташкилотини ва шу кабиларни) жалб этиши мумкин.";


и) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Агарда Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилса, Комиссия инвестициялаш объектига банкрот-корхона ёки унинг мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва Комиссиянинг Ишчи органига харидорнинг инвестициялаш объектига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш тўғрисида кўрсатма беради.";


к) 12-банддаги "уч" ва "Сотиб олувчи, инвестиция объекти" деган сўзлар тегишинча "беш" ва "харидор, инвестициялаш объекти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 13-банддаги "Сотиб олувчи шартнома" ва "Сотиб олувчи жавобгар" деган сўзлар тегишинча "Харидор шартнома" ва "харидор жавобгар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 14-бандда:

биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Сотиб олувчи" ва "Сотиб олувчига" деган сўзлар тегишинча "харидор" ва "харидорга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида харидор томонидан инвестиция мажбуриятларининг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган ҳолларда, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.";


н) қуйидаги мазмундаги 15 ва 16-бандлар билан тўлдирилсин:

"15. Шартномада кўрсатилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиш муддати тугагандан кейин уч ой давомида харидорнинг шартнома муддатини узайтириш бўйича асосланган ёзма мурожаати келиб тушган тақдирда, ушбу ёзма мурожаат Ишчи гуруҳ томонидан бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади ва хулоса тайёрланади ва Комиссияга тегишли қарор қабул қилиши учун тақдим этилади. Комиссия томонидан шартнома муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик тўғрисидаги қарор бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат ичида қабул қилинади.

16. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.";


о) 1-илованинг 4-устунидаги "Сотиб олувчи" деган сўзлар "Харидор" деган сўз билан алмаштирилсин;


п) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 3-илова билан тўлдирилсин.




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Аукцион ва танлов савдоларида

сотилган иқтисодий ночор корхоналар

бўйича тижорат банклари томонидан

инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши

юзасидан мониторинг юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Олди-сотди шартномасига мувофиқ банкрот-корхонада

яратилган янги иш ўринлари тўғрисида

ҲИСОБОТ






___________ ҳолатига

Т/р

Объект номи


Банк номи


Инвестиция

мажбуриятларини

бажариш муддати


Жорий йилнинг

бошидан яратилган

иш ўринлари


Яратилган янги иш

ўринларининг ___даги

чораклик ҳолати


жадвал

бўйича


ҳақиқатда


жадвал

бўйича


ҳақиқатда


1

2


3

4

5

6

7

8







     

     

Тижорат банки раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 230-модда