ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2014 й. 121-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.05.2014 й.
N 121
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ
ПЕНСИЯЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ
ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА
ЙЎНАЛТИРИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"
2011 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРДАГИ 252-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2014 йил 13 майдаги
121-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат пенсияларини
тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга
йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида" 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):
8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади";
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"47. Диний ташкилотларнинг банд бўлган шахси, шу жумладан, меҳнат шартномаси ва/ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчи шахсларнинг иш стажига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш шарти билан уларнинг иш даври қўшиб ҳисобланади";
48-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"48. Чет элда ишлаш даврлари иш стажига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган бўлса қўшиб ҳисобланади";
65-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг даврийлиги ҳар 12 ойга белгиланади. Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия ишига тикиб қўйилади ва қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади";
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган сана сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади";
саккизинчи хатбошига "бироқ" сўзидан кейин "ушбу Низомнинг 35-банди "ж" кичик бандига мувофиқ" сўзлари қўшилсин;
70-банддаги "фақат" сўзи чиқариб ташлансин;
86-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада ушбу банднинг биринчи хатбоши талабларидан келиб чиққан ҳолда у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади";
115-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Пенсия Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилинган кундан бошлаб ҳисоблаб чиқилади ва тўланади";
122-банднинг иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
"Ушбу ҳолатда пенсия боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади";
159-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"2014 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, тақдирлаш пули ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади";
160-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатлари - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно";
169-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Бунда қарздорлик суммасининг мурожаат этилган санадаги пенсиянинг ўн икки баробаригача бўлган қисми бирйўла, қолган қисми эса - ойлик пенсия суммасидан ортиқ бўлмаган тенг улушларда тўланади";
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
"Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийси Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади";
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
173-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Агар ногирон тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногирон деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади";
177-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва "Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди" деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин";
197-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади";
Низомга 12-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"ОЛД ТОМОНИ
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома
НАМУНАСИ
Ташкилотнинг
штампи
___________ N _______
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Ушбу маълумотнома |
га |
|
(фамилияси, исми ва отасининг исми) |
1. Иш ҳақи суммасидан (ойлик ва чораклик мукофотлар, йил якуни бўйича тақдирлаш пули бундан мустасно) тўланган суғурта бадаллари қуйидагича эканлигини тасдиқлаш учун берилди:
Ойлар |
______ й. |
______ й. |
______ й. |
______ й. |
______ й. |
|||||
иш ҳақи |
ҳисобланган суғурта бадаллари |
иш ҳақи |
ҳисобланган суғурта бадаллари |
иш ҳақи |
ҳисобланган суғурта бадаллари |
иш ҳақи |
ҳисобланган суғурта бадаллари |
иш ҳақи |
ҳисобланган суғурта бадаллари |
|
Январь |
||||||||||
Февраль |
||||||||||
Март |
||||||||||
Апрель |
||||||||||
Май |
||||||||||
Июнь |
||||||||||
Июль |
||||||||||
Август |
||||||||||
Сентябрь |
||||||||||
Октябрь |
||||||||||
Ноябрь |
||||||||||
Декабрь |
||||||||||
Ҳаммаси |
ОРҚА ТОМОНИ
2. Ойлик ва чораклик мукофотлар, йил якуни бўйича тақдирлаш пули суммасидан тўланган суғурта бадаллари қуйидагича:
Тўлов ойи ва йили |
Сумма |
Ҳисобланган суғурта бадаллари |
Тўлов қайси давр учун амалга оширилган |
Қандай кўрсаткичлар учун тўланган |
Тўлов ойи ва йили |
Сумма |
Ҳисобланган суғурта бадаллари |
Тўлов қайси давр учун амалга оширилган |
Қандай кўрсаткичлар учун тўланган |
|
|
||||||||
|
|
||||||||
|
|
||||||||
|
|
||||||||
Жами |
|
Ушбу маълумотнома қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:
|
(ведомостлар, шахсий ҳисоб рақамлари ва бошқалар) |
|
|
|
Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.
Маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш учун берилди.
Ташкилот раҳбари |
||||
|
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
||
Бош бухгалтер |
||||
М.Ў. |
(имзо) |
(Ф.И.О.) |
||
|
Изоҳ: агар иш ҳақини ҳисоблаш дафтарларига тузатишлар киритилган ҳоллар мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу тузатишлар кўрсатилиши керак".
2. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (2-илова) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини
иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини
қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол
1. Эркак киши 2011 йил 12 апрелда 60 ёшга тўлгач пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди ва унинг охирги ўн йил мобайнида меҳнат фаолиятининг 5 йиллик даври учун 2006 йил май - 2011 йил апрель ойлари танланди.
2. Пенсия тайинланишидан олдинги 12 ой учун ўртача энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини аниқлаймиз.
Ўртача энг кам ойлик иш ҳақи миқдори = (37680 сўм (2010 йил апрель - июлдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори) * 4 + 45215 сўм (2010 йил август - ноябрдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори) * 4 + 49735 сўм (2010 йил декабрь - 2011 йил мартдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори) * 4) / 12 = 44210,0 сўм.
3. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида (маълумотнома бўйича) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини ва ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини аниқлаймиз:
Даврлар |
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Пенсияларни ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақи |
Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти |
Ўртача энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи |
1 |
2 |
3 |
4 (3/2) |
5 |
6 (4*5) |
2006 йил
|
|||||
Май |
9 400 |
72 000 |
7,6596 |
44 210,0 |
338 630,92 |
Июнь |
9 400 |
123 400 |
13,1277 |
44 210,0 |
580 375,62 |
Июль |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Август |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Сентябрь |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Октябрь |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Ноябрь |
12 420 |
95 220 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Декабрь |
12 420 |
95 220 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Жами: |
2 952 675,40 |
||||
2007 йил
|
|||||
Январь |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Февраль |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Март |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Апрель |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Май |
12 420 |
125 500,00 |
10,1047 |
44 210,0 |
446 728,79 |
Июнь |
12 420 |
145 600,00 |
11,7230 |
44 210,0 |
518 273,83 |
Июль |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Август |
15 525 |
119 025,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Сентябрь |
15 525 |
119 025,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Октябрь |
15 525 |
119 025,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Ноябрь |
17 077,50 |
130 930,00 |
7,6668 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Декабрь |
18 630 |
144 025,00 |
7,7308 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Жами: |
4 354 450,72 |
||||
2008 йил
|
|||||
Январь |
18 630 |
144 025 |
7,7308 |
44 210,0 |
341 778,67 |
Февраль |
18 630 |
144 025 |
7,7308 |
44 210,0 |
341 778,67 |
Март |
18 630 |
144 025 |
7,7308 |
44 210,0 |
341 778,67 |
Апрель |
20 865 |
161 308 |
7,7310 |
44 210,0 |
341 787,51 |
Май |
20 865 |
185 425 |
8,8869 |
44 210,0 |
392 889,85 |
Июнь |
20 865 |
224 560 |
10,7625 |
44 210,0 |
475 810,13 |
Июль |
20 865 |
161 308 |
7,7310 |
44 210,0 |
341 787,51 |
Август |
20 865 |
161 308 |
7,7310 |
44 210,0 |
341 787,51 |
Сентябрь |
25 040 |
194 500 |
7,7676 |
44 210,0 |
343 405,60 |
Октябрь |
25 040 |
194 500 |
7,7676 |
44 210,0 |
343 405,60 |
Ноябрь |
26 540 |
208 400 |
7,8523 |
44 210,0 |
347 150,18 |
Декабрь |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Жами: |
4 281 937,45 |
||||
2009 йил
|
|||||
Январь |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Февраль |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Март |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Апрель |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Май |
28 040 |
245 600 |
8,7589 |
44 210,0 |
387 230,97 |
Июнь |
28 040 |
297 852 |
10,6224 |
44 210,0 |
469 616,30 |
Июль |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Август |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Сентябрь |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Октябрь |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Ноябрь |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Декабрь |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Жами: |
4 152 972,45 |
||||
2010 йил
|
|||||
Январь |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Февраль |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Март |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Апрель |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Май |
37 680 |
312 500 |
8,2935 |
44 210,0 |
366 655,64 |
Июнь |
37 680 |
365 800 |
9,7081 |
44 210,0 |
429 195,10 |
Июль |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Август |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Сентябрь |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Октябрь |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Ноябрь |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Декабрь |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Жами: |
4 059 017,36 |
||||
2011 йил
|
|||||
Январь |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Февраль |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Март |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Апрель |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Жами: |
1 334 275,48 |
||||
Ҳаммаси: |
21 135 328,86 |
4. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқамиз:
Пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи = 21 135 328,86 сўм/60 = 352 255,48 сўм".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 19 май, 20-сон, 227-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 5-сон, 47-модда