ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2014 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2014 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2014 ЙИЛНИНГ ИЮНЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
q 2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка - 7,5%, ўртача ставка - 16%, энг юқори ставка - 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2099-сон қарорига 8-илова, бундан кейин - ПҚ-2099-сон Қарор).
q Январь-июнь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 576 630 сўмни (96 105 х 6) ташкил этади (Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ суммаси |
2 883 150 сўмгача (5 х 576 630) |
Даромад суммасининг 7,5 фоизи |
2 883 151 сўмдан 5 766 300 сўмгача (10 х 576 630) |
216 236,25 сўм + 2 883 150 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи |
5 766 301 сўм ва ундан юқори |
677 540,25 сўм + 5 766 300 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи |
q Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - СК).
q 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон қарорга 8-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
q 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси
...