язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар/ Гаров. Ипотека. Ушлаб қолиш. Закалат. Кафиллик. Кафолат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2014 й. 155-сон "Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2014 й.

N 155


"ГАРОВ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек кредиторлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотнинг ягона реестрини шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда гаров муносабатларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда "Гаров реестри" ДУК деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки, гаров реестрини юритиш ҳимояланган боғланиш протоколини қўллаган ҳолда Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида маълумотларнинг ягона электрон ахборот базаси сифатида "Гаров реестри" ДУК томонидан амалга оширилади.


3. Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда у 2014 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

"Гаров реестри" ДУКнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

"Гаров реестри" ДУКнинг устав жамғармасини, шу жумладан, унинг фаолияти бошлангунга қадар жорий сарф-харажатлар бўйича айланма маблағлар миқдорини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маблағлари ҳисобидан белгилаш ва шакллантириш, шунингдек "Гаров реестри" ДУК фаолиятини моддий-техник таъминлаш бўйича зарур чораларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2014 йил 1 июлгача бўлган муддатда гаров реестрининг дастурий платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилотлар мутахассислари ва гаров реестрига ёзувларни киритиш билан шуғулланувчи бошқа шахслар учун семинарлар ҳамда амалий тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

гаров реестридан кўчирмалар берилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

тергов ва дастлабки тергов органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан гаров реестрига ёзувлар киритиш, шунингдек уларга гаров реестридан кўчирмалар бериш бепул асосда амалга оширилади;

гаров реестрига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши учун тижорат банклари томонидан берилган ипотека кредитлари тўғрисида ёзувлар киритилиши бепул асосда амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари "Гаров реестри тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва мазмуни кенг ёритилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 23 июнь, 25-сон, 305-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 61-модда