Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Савдо ва умумий овқатланиш /

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Коидалари (ЎзР ВМ 13.02.2003 й. 75-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 февралдаги

75-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида чакана савдо

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чакана савдони тартибга солади.

Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши савдо расталари ва бозорлардаги савдо ўринлари орқали чакана савдо қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар:

юридик шахслар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар.


II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА АТАМАЛАР


3. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:


чакана савдо - савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;

воситачилик савдоси - чакана савдо фаолиятининг воситачилар томонидан воситачилик шартномалари бўйича сотиш учун уларга берилган товарлар сотилишини назарда тутувчи тури;


савдо объекти - мулкчилик шаклларидан, сотув ҳажмидан, иншоотнинг ўлчамидан ва ҳоказолардан қатъи назар товарлар ва хизматларни сотишга мўлжалланган (мослаштирилган) жой ёки иншоот.

Чакана савдонинг савдо объектларига қуйидагилар тегишлидир: бозор, гипермаркет, супермаркет, савдо маркази, савдо комплекси, универсам, универмаг, минимаркет, озиқ-овқатлар дўкони, ихтисослаштирилган дўконлар, палаткалар, лотоклар, автодўконлар, павильонлар, киоскалар, ларёклар, савдо автоматлари.

Савдо объектлари турғун ва кўчма объектларга бўлинади.


турғун савдо шохобчалари - давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан белгиланган жойларда доимий асосда жойлашган савдо объектлари (дўконлар, киоскалар, ларёклар, павильонлар, дорихоналар, оптика, автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари);

кўчма савдо объектлари - вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин йиғиштириб олишни ва объект кўчирилишини талаб этиш асосида жойлаштирилган савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва ҳоказолар);


савдо автомати - нақд пул ёки бошқа тўлов воситаларини қабул қилгандан сўнг сотувчининг иштирокисиз товарлар бериш орқали хизмат кўрсатувчи савдо ускунаси (vending machine). Савдо автомати турғун ёки кўчма савдо объекти шаклида бўлиши мумкин;

савдо зали - товарларнинг оммавий офертасига ва/ёки товарларнинг чакана олди-сотди шартномаларини амалга оширишга мўлжалланган савдо объекти майдони;


сотувчи - савдо фаолиятини амалга оширувчи ва олди-сотди шартномасининг бир томони сифатида иш кўрувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (жисмоний шахс);


сотувчи-ходим - сотувчи номидан иш кўрувчи ва товарни бевосита сотувчи ёки истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи шахс;

тармоқли маркетинг - тармоқли ташкилот томонидан товарларни мустақил тарқатадиган сотувчи агентлар ташкил этилишига асосланган товарларни чакана сотиш тури;

тармоқли ташкилот - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мустақил равишда ёхуд тармоқли маркетинг йўли билан сотувчи агентлар орқали савдони амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;

сотувчи агент - турғун савдо шохобчалари орқали товарларни бевосита сотувчи, шунингдек уйга буюртма олиш воситасида, муассасалар, ташкилотлар, корхоналарда, транспорт ёки кўчада потенциал харидорлар билан ишлайдиган, даромади фақат сотув ҳажмига боғлиқ бўлган жисмоний шахс - юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор.


III. СОТУВЧИЛАРГА, САВДО

ОБЪЕКТЛАРИГА ВА ТОВАРЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


4. Сотиш учун тавсия қилинаётган товарлар ассортименти, кўрсатилаётган хизматлар турлари, шунингдек хизмат кўрсатиш шакли сотувчининг ихтисоси ва у ўз фаолиятини ихтисослаштиришига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан чакана савдо шохобчасида бўлиши шарт бўлган асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари рўйхати белгиланиши мумкин, бундай чакана савдо тармоғининг жойлашиши республика туманлари ва шаҳарлари ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

5. Сотувчи ўз фаолияти ихтисоси ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда давлат стандартларида, санитария, ветеринария қоидаларида, ёнғинга қарши қоидаларда ва бошқа норматив ҳужжатларда (кейинги ўринларда матнда "стандартлар" деб юритилади) белгиланган мажбурий талабларга риоя қилиши шарт.


6. Сотувчи техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ товарларни қабул қилиб олишда, сақлашда, савдо олди тайёргарлигида ва сотиш пайтида уларнинг сифати ва хавфсизлиги савдонинг зарур шарт-шароитларини, шунингдек харидорларнинг товарларни танлаш имкониятини таъминлайдиган зарур жойлар, асбоб-ускуналар ва инвентарга эга бўлиши шарт.

7. Сотувчи қўллашга рухсат берилган ўлчаш воситаларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, уларнинг метрология текширувини ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиши шарт.

8. Барча ўлчаш воситалари давлат метрология хизматининг метрология текширувидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатга (ёки гувоҳномага) эга бўлиши керак.

Носоз ва қўллашга рухсат берилмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

9. Тарозилар ва бошқа ўлчаш воситалари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.

Савдо залларида харидорларга қулай жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчаш воситалари ўрнатилган бўлиши керак.

Товарларни электрон тижорат шаклида сотишда иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчаш воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

10. 3 ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.


11. Савдо автоматлари, дозаторлар, автосатураторлар ҳамда товарларни тортиш, дозалаш ва сотиш учун бошқа приборларни ўрнатиш ва монтаж қилиш, шунингдек ишга тайёрлаш етказиб бериш комплектига кирадиган ушбу буюмларга заводда тайёрланган ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилиши керак. Бунда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга алоҳида эътибор бериш зарур.


12. Мазкур Қоидалардан тегишли кўчирмалар сотувчи томонидан кўргазмали ва қулай шаклда харидорлар эътиборига етказилади.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилган бўлиши керак.

13. Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

сотувчи - юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;

сотувчи - якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар - давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код.

Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади.

Агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши керак бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотни тақдим этиши керак.

14. Сотувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарлар тўғрисидаги қуйидаги зарур ва ишончли маълумотларни харидорнинг эътиборига ўз вақтида кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт:

товарнинг номи;

товарнинг штрихли коди (мавжуд бўлганда);

товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

агар у аниқ бир товар учун белгиланган бўлса - кафолатли муддати;

агар улар аниқ бир товар учун белгиланган бўлса - хизмат қилиш муддати ёки яроқлилик муддати, шунингдек кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидор амалга ошириши керак бўлган зарур хатти-ҳаракатлар ҳақидаги ҳамда, агар товарлар кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидорнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавф туғдирса ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолса, бундай ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

товарнинг нархи ва уни сотиб олиш шартлари;

уларнинг мажбурий талабларига товар мувофиқ бўлиши керак бўлган техник регламентлар ва стандартларнинг белгиланиши;

товарнинг асосий истеъмол хоссалари тўғрисидаги маълумотлар (агар улар ўрамда кўрсатилмаган бўлса);

мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати.

Агар харидор томонидан сотиб олинадиган товар истеъмол қилинган бўлса ёки унинг камчилиги (камчиликлари) бартараф этилган бўлса, харидорга бу тўғрида маълумот берилиши керак.

Сотувчи харидорнинг талабига кўра:

товарни тайёрловчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили), харидорлардан эътирозларни қабул қилиб олишга ва товарни тузатувчи ва унга техник хизмат кўрсатувчи тайёрловчи (сотувчи) томонидан вакил қилинган ташкилот (ташкилотлар)нинг жойлашган жойи тўғрисидаги ахборотни;

сертификатнинг асл нусхаси эгаси ёки сертификатни берган товарларни сертификатлаш бўйича орган томонидан тасдиқланган сертификатнинг нусхасини (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларни сотишда);

тайёрловчи ёки етказиб берувчи (сотувчи) томонидан зарур тарзда расмийлаштирилган товарга илова қилинадиган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


14-1. Сотувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни сотиш вақтида бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидорни ёзма равишда огоҳлантириши шарт.

15. Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг нимталанган гўштини, ҳаёт фаолияти маҳсулотларини, улардан тайёрланган маҳсулотларни, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни сотиш, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан тайёрланган товарларни (мўйна, чарм, тикув, атторлик, декоратив, ёдгорлик буюмлари, пойабзал, озиқ-овқат маҳсулотлари, доривор-техник хом ашё) сотиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ овлаш (тайёрлаш) қонунийлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси фауна ва флораси учун хос бўлмаган объектлар ва улардан тайёрланган товарлар бўйича эса - Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган олиб кириш учун рухсатномалар мавжудлиги ҳам талаб этилади.


16. Сотувчи, товарлар ва уларни тайёрловчилар тўғрисидаги маълумотлар харидорлар эътиборига давлат тилида етказилади, шунингдек бошқа тилларда такрорланиши мумкин.


17. Истеъмолчига шунингдек кўрсатиладиган хизматлар, уларнинг нархлари ва хизматлар кўрсатиш шартлари, шунингдек товарларни сотишда хизмат кўрсатишнинг қўлланиладиган шакллари тўғрисида (олдиндан буюртма бериш, товарларни уйда сотиш, кредитга сотиш, газламаларни бичиш, совға ва комплектли тўпламларни комплектлаш бўйича ва бошқа шакллардаги) кўргазмали ва ишончли ахборот тақдим этилиши керак.


18. Товарни сотишда харидорга мустақил равишда ёки сотувчи- ходимнинг ёрдамида зарур товарлар билан танишиш, тош-тарозининг тўғрилигини, унга берилган товарнинг ўлчамини текшириш имкони берилиши керак.

Харидор тавсия этилаётган товарни кўздан кечиришга, агар товарнинг хусусияти буни истисно этмаса ва мазкур Қоидалар талабларига зид бўлмаса, ўзининг ҳозирлигида унинг хоссаларини текширишни ёки унинг ҳаракатлари намойиш қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Сотувчи агар текшириш техник регламентлар ва стандартларининг мажбурий талабларида ёки шартнома шартларида назарда тутилган бўлса сотиш учун тавсия қилинаётган товарнинг сифатини ва хавфсизлигини (кўриб чиқиш, синов, анализ, экспертиза) текширишга мажбурдир.

19. Сотувчи томонидан сотиладиган товарларнинг нархи, шунингдек шартноманинг бошқа шартлари томонларнинг келишувига кўра белгиланади, қонунларда ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда ўзгача ҳол назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


20. Сотувчи-ходим товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлашга мажбурдир.


21. Товарлар учун харидорлар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Савдо объекти раҳбари сотувчи-ходимни назорат-касса машиналарида (виртуал кассада) ишлаш қоидалари билан таништириши шарт.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият туридан қатъи назар мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни чакана савдосини, шунингдек умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан, яъни 2D сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар билан жиҳозланган онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассаларидан фойдаланиши шарт.

Турғун савдо шохобчаларида ва кўчма савдо объектларида банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.

22. Сотувчи томонидан харидорга касса ёки товар чеки ёхуд товарнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат берилган пайтдан бошлаб, агар сотувчи билан харидор ўртасида қонунда ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, чакана олди-сотди шартномаси зарур шаклда тузилган деб ҳисобланади.

Чакана савдони назорат-касса машинасини қўлламасдан амалга ошираётган сотувчи - якка тартибдаги тадбиркор харидорга сотиб олинган товар билан биргаликда сотувчининг фамилияси ва имзоси, якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг тартиб рақами, товар сотилган сана ва унинг қиймати кўрсатилган ҳолда квитанция ёки шунга ўхшаш ҳужжатни бериши шарт.

23. Сотувчи-ходим харидорга харид билан биргаликда касса чекини, товарларнинг айрим турларини (антиквариат буюмлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, табиий мўйнадан тикилган буюмлар ва бошқаларни) сотишда ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товар чекини бериши шарт, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


24. Товарлар сотилиши муносабати билан сотувчи томонидан тавсия қилинадиган хизматлар фақат харидорнинг розилиги билан кўрсатилиши мумкин.

Харидор товарни сотишда тавсия этиладиган хизматларни рад этишга, шунингдек унинг розилигисиз кўрсатилган хизматлар учун тўланган суммани қайтариб беришни сотувчидан талаб қилишга ҳақлидир.

Сотувчи айрим товарлар бошқа товарлар сотиб олиниши ёки улар сотилиши муносабати билан хизматлар кўрсатилиши шарти билан сотилишини шарт қилиб қўйишга ҳақли эмас, товарлар техник талабларга кўра тегишли мутахассисларнинг иштирокисиз йиғилиши ва (ёки) ўрнатилиши (уланиши) мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.


25. Сотувчи-ходим харидорга зарур сифатга эга бўлган товарни идишда ва (ёки) ўралган ҳолда, муайян тўпламда (товарлар комплекти) ва комплектлиликда товарга тегишли бўлган ҳужжатлар ва анжомлар билан бирга бериши керак.

Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади.

26. Сотиладиган товарнинг сифатига, идиш ва (ёки) ўраб-жойлаштирилишига, унинг комплектлилиги, анжомлари ва ҳужжатларига, товарларнинг комплектига, шунингдек товарни етказиб бериш шартларига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланади.


27. Харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.

Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда харидор сотиб олинган товарни сотувчига қайтаришга ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олишга ҳақлидир.


28. 27-бандда кўрсатилган харидорнинг товарни алмаштириш ёхуд қайтариш тўғрисидаги талаби, агар товар истеъмол қилинмаган бўлса, унинг товар кўриниши, истеъмол хоссалари,

...
Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск