Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2009 й. 60-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 9 мартдаги

60-сон қарорига

1-ИЛОВА


Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (кейинги ўринларда малака комиссиялари деб аталади) қарорлари асосида берилади.

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш:

фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;

маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга оширилади.

Ихтисослик фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишларини юритишда адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатишда талаб қилинади.

Адвокат танланган ихтисослик йўналишларидан қатъи назар ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш, давлат органларида (суд органларидан ташқари), жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш ҳуқуқий эга.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича белгиланган тартибда малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

3. Лицензия олиш учун адвокат мақомини олишга талабгор шахс (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиши, шу жумладан, адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида олти ой стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган адвокатлик гувоҳномаси адвокатнинг мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


4. Танланган ҳар бир ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун тегишли адлия органига уч ой ичида мурожаат қилиши керак. Бу муддатни ўтказиб юборган талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин.

5. Лицензияларни бериш талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги адлия органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

6. Лицензия Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмайди.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Адвокатлик фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

қонун ҳужжатлари талабларига, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиш;

адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда тақиқланмаган воситалар ва усуллардан фойдаланиш;

қонунда назарда тутилган ҳолларда тайинлов асосида жиноий ишларни кўриб чиқишда қатнашиш;

ҳар уч йилда камида бир марта ўзининг касбий малакасини ошириш.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия олиш учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор адлия органига лицензия бериш тўғрисида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари кўрсатиладиган аризани тақдим этиши керак.

8-1. "Адлия органи талабгорнинг қуйидаги ҳужжатларини Адвокатлар палаталари ҳузуридаги малака комиссияларидан мустақил равишда олади:

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

талабгор тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган шахсий варақа;

малака комиссиясининг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисидаги қарори.

9. Талабгордан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.

11. Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан ёки ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон шаклда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.


IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА ЁКИ

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун талабгордан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ундирилган йиғим суммаси адлия органи ҳисобварағига ўтказилади. Талабгор берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

13. Талабгорнинг аризаси адлия органи томонидан ўн иш куни муддатда кўриб чиқилади.

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.

Алоҳида ҳолларда, келиб тушган ҳужжатлар қўшимча, шу жумладан, мустақил экспертизадан ўтказилганда адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари ушбу муддатни узайтириши, бироқ 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.


14. Талабгорнинг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органи лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабгорни қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


15. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома талабгорга ёзма шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

Лицензия талабгор давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан кейин икки кун муддатда берилади.

Агар талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой ичида лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаса адлия органи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.


16. Лицензия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда адлия органи раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан босмахона усулида "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

Лицензия бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Лицензияни берган адлия органлари томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензиялар реестрлари юритилади.

Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа тарафида бетлар сони, дафтарни юритиш санаси (йил, кун, ой) кўрсатилади ва адлия органи раҳбарининг муҳри ва имзоси қўйилади.


17. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиши мумкин:

талабгор малака имтиҳонини топширган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин малака имтиҳонини қайта топширмасдан мурожаат қилса;

ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини топширмаса ёки

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск