язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (2013 йил 15 апрель, Москва, ЎзР Президентининг 12.06.2013 й. ПҚ-1983-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш ва

ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратишни истаб,

мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш сармоялар кириб келишига туртки бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг ривожланишига кўмак беришини англаган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун кейинги ўринларда келтирилган тушунчалар қуйидаги маъноларни англатади:

а) "инвестор" - бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси:

жисмоний шахс - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

юридик шахс - Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ёки таъсис этилган ҳар қандай юридик шахс.

б) "инвестициялар" - бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига мазкур давлат қонунчилигига мувофиқ киритилган мулкий қимматликларнинг барча турлари, хусусан:

кўчар ва кўчмас мулк;

акциялар, улушлар ва тижорат ташкилотлари капиталида иштирок этишнинг бошқа шакллари;

иқтисодий қимматликлар яратиш учун сарфланган пул маблағлари бўйича ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан боғлиқ шартномалар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи;

интеллектуал мулк объектларига (муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, саноат намуналари, моделлар, товар белгилари ёки хизмат кўрсатиш

...