Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банкротлик ва санация / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.1999 й. 327-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 3 июлдаги

327-сон қарорига

ИЛОВА


Молия-хўжалик фаолиятини амалга

оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган

муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини

шакллантирмаган корхоналарни тугатиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни (талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари бўйича уч ой мобайнида операцияларни ўтказмаган савдо, савдо-воситачи корхоналарни), шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини белгилаб беради.

1.2. Мазкур Низомда "молия-хўжалик фаолияти" атамаси остида корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади.

1.3. Корхоналарни тугатиш учун:

корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

иқтисодий суд қарори асос бўлиб ҳисобланади;

оилавий корхонада ягона қатнашчи қолиши.

Корхонани ихтиёрий тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

1.3-1. Ушбу Низом қоидалари:

банклар ва кредит бюроларини;

давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;

суд томонидан банкрот деб эълон қилинган корхоналарни тугатишда қўлланилмайди.

1.4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини иқтисодий судлари қарорлари бўйича амалга ошириш (уларнинг муассислари, қатнашчилари уларни тугатишга рози бўлмаган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахслар турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб этишни таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда) туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар (кейинги ўринларда махсус комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.

1.5. Мазкур Низом 3-бўлимининг амал қилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарга ҳамда муассислари (қатнашчилари)нинг ёки улар томонидан вакил қилинган органларнинг турар жойини аниқлаш мумкин бўлмаган корхоналарга, 4 ва 5-бўлимларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган, жорий этилади.



II. ТУГАТИЛАДИГАН КОРХОНАЛАРНИ

АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


2.1. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар томонидан уч ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар томонидан эса - олти ой мобайнида банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолияти амалга

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск