Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 746-XII-сон "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 746-XII



ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимидир.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратура

органларининг асосий вазифалари

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг (бундан буён матнда прокуратура органлари деб юритилади) асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат.



3-модда. Прокуратура органлари фаолиятининг

ҳуқуқий асослари

Прокуратура органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби, шунингдек уларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.


4-модда. Прокуратура органлари фаолиятининг

асосий йўналишлари

Прокуратура органлари ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:

вазирликлар, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;

фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;

тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

жиноятлар юзасидан дастлабки тергов олиб бориш;

судларда жиноят ишлари кўриб чиқилаётганда давлат айбловини қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда иқтисодий низоларни кўришда иштирок этиш, қонунларга зид бўлган суд ҳужжатларига протест келтириш;

солиқ интизомини мустаҳкамлашга, солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга, шунингдек давлатга етказилган иқтисодий зарарни қоплашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш;

ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазоларни ва жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;

қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишида иштирок этиш.



5-модда. Прокуратура органларини ташкил этиш

ва улар фаолиятининг асосий принциплари

Прокуратура органлари фаолиятини ташкил этиш ва улар фаолиятининг асосий принциплари бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкораликдир.

Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган ягона марказлашган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи турувчи прокурорлар юқори турувчи прокурорларга ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.

Юқори турувчи прокурор қуйи турувчи прокурорга кўрсатмалар беришга ёхуд унинг ҳар қандай, шу жумладан, процессуал қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга ҳақлидир, шунингдек у ўз бўйсунувидаги барча прокурорларнинг ишлари тўғри ташкил этилиши учун тўлиқ жавобгардир.

Прокуратура органларининг ходимлари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларнинг талабларига аниқ риоя этишлари ва уларни бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажариш ва уларга риоя этишдан ҳар қандай чекиниш, қандай асосларга кўра қилинишидан қатъи назар, қонунийликни бузиш деб ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширадилар. Прокуратура органларининг фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон-бир таъсир кўрсатиш ёки фаолиятини амалга оширишига тўсқинлик қилиш, унинг дахлсизлигига тажовуз қилиш, шунингдек прокурор ёки терговчининг рухсатисиз текширишлар ва дастлабки тергов маълумотларини ошкор этиш, прокурорнинг талабларини бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Прокуратура органларининг ходимлари ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга аъзоликни тўхтатиб турадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорлари:

ҳар йили тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари Кенгашларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

зарур бўлган ҳолларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қонунийликнинг ва жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилади.

Прокуратура органлари қонунларнинг ижро этилишини назорат қилишга ва жиноятчиликка қарши курашга доир фаолияти тўғрисида жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиш, ўзининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланишини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш йўли билан ўз фаолиятини ошкора амалга оширади.


6-модда. Прокурор талаблари бажарилишининг мажбурийлиги

Прокурорнинг ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, тафтиш, текширишлар ўтказиш, мутахассис ажратиш, прокуратурага келиш ва аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш, қонунбузарликларни, уларга имконият яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек қонунга риоя этиш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қўяётган талабларини бажариш барча фуқаролар ва юридик шахслар учун мажбурийдир.

Прокуратура органлари ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари мазкур органларнинг талабига мувофиқ бепул берилади.

Прокурорнинг талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.


7-модда. Фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда

юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Прокуратура органлари фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.

Прокурор фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади.

Прокурор ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни текшириш вазифасини зарур ҳолларда тегишли давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органларига, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига топшириш ҳамда улардан текширишга тааллуқли барча материаллар билан бирга текшириш натижаларига доир ёзма ахборот беришларини талаб этиш ҳуқуқига эга.

Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича прокурор қарор қабул қилади, бу қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан фуқаронинг ариза ва шикояти ёки юридик шахснинг мурожаати юзасидан қарор қабул қилинганидан кейин прокуратура органларида улар бўйича иш юритиш тугатилади, янги очилган ҳолатлар бундан мустаснодир.



8-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши кураш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган тегишли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун прокурор мувофиқлаштирувчи кенгаш чақиради, ишчи гуруҳлар ташкил этади, зарур ахборот, шу жумладан, статистика маълумотларини талаб қилиб олади, қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир.


9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари

мажлисларида прокурорнинг иштирок этиши

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тегишинча Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Вилоятлар, Тошкент шаҳ

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск